Ezgu Amal - Благодеяние dan repost
«Ezgu amal» фонди таъсисчиларининг расмий баёноти!
24 декабр куни фонд таъсисчилари, васийлик кенгашининг собиқ таркиби вакиллари ва Адлия вазирлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги фонд бошқарувида икки ҳокимиятлилик муаммоси мавжудлигини таъкидлади. Бироқ биз, фонд таъсисчилари, аниқ баён қиламизки, СОБИҚ Васийлик кенгаши таркибини ТАН ОЛМАЙМИЗ, чунки фонднинг Уставини 6.3-бандига мувофиқ ЯНГИ Васийлик кенгаши ШАКИЛЛАНТИРИЛГАН.
Янги таркиб ягона қонуний бошқарув органи ҳисобланади ва айнан шу таркиб фонднинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, шунингдек, унинг манфаатдор шахсларига ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга.
Биз Адлия вазирлигининг расмий жавобини олдик, лекин бу жавобда аниқ таклиф ва ечимлар курсатилмаган. Фонд фаолиятини қай асосларга ёндашиб давом эттиришимизни жавоби йук!
Шаффофлик ва маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида биз таъсисчилар, собиқ кенгаш вакиллари ва Адлия вазирлиги ўртасидаги учрашувнинг аудиёзувини ва Адлия вазирлигининг учрашув натижаларига нисбатан берган жавобини жамоатчиликка тақдим этамиз.
Адлия вазирлиги биноси кириш қисмида видео ва аудио ёзувларга рухсат берилганлиги сабабли, ёзув амалга оширилган. Биз ишонамизки, шаффофлик ва очиқлик ушбу вазиятни ишончли ва адолатли ҳал этишнинг асосий гаровидир.
Қуйида жавоб хат
Куйидаги манбада аудиоёзма билан танишиш мумкин: