Мажбурий овоз тўплашга ёки овоз сотиб олиш учун пул йиғишга йўқ денг!
Янги даврнинг энг халқпарвар лойиҳаларидан бўлган Ташаббусли бюджет’ жараёнини дискредитация қиладиган ҳаракатлардан бири бу маҳаллий ҳокимликлар, таълим вертикалидаги айрим шотир амалдорларнинг ўқитувчиларни мажбурий овоз тўплашга ёки овоз сотиб олиш учун маошидан ушлаб қолишга уринишлари билан боғлиқ. Шундай деструктив уринишларни камайтириш учун ҳам бу йил овоз бериш жараёни таътил пайтида эмас, таътилгача ўтказилмоқда (таътил вақти босимлар янада ортган бўларди).
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова телеграмда ва яна твиттерда ёзмоқда:
“Яна бир бор эслатмоқчиман, педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.
Ҳурматли педагоглар агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз!”.
Шундай экан, мажбурий овоз йиғиш, овоз сотиб олиш учун маошингиздан ушлаб қолиш талабларига асло рози бўлманг. Бундай ноқонуний талаб фақат ўғри, муттаҳам ва фирибгарлардан чиқади ва уларнинг ўрни таълимда эмас.