🇺🇿Банкир кундалиги dan repost
Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” венчур фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Мамлакатимизда стартап-экотизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қулай ижтимоий ва иқтисодий шароитлар яратилган. Ушбу меморандум янги стартапларни қўллаб-қувватлаш ва юқори технологияли лойиҳаларга сармоя жалб қилиш мақсадида имзоланди.
Бу стартап лойиҳалар ташаббускорларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини ошириш баробарида, банк ва венчур фондлардан малакали маслаҳат хизматлари олишига кенг йўл очади.
Меморандумни имзолаш маросимида ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда венчур экотизимини ривожлантириш, хусусан, инновацияларни молия секторига интеграция қилган ҳолда, стартап лойиҳаларни жадал қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈