OZODLIK KANALI™ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ўлганнинг устига тепган”. МИБ фермернинг мулкини мусодара қилмоқда
Ўзбекистонда кластердан пулини ололмаётган фермер хўжаликлари сони кўпайиб бормоқда.
Гарчи фермерларнинг кластерлардан юз миллионлаб сўм ҳақдорлиги бўлса-да, лекин топширган пахтаси ёки буғдойи учун қўшимча қиймат солиғини топширолмаган фермерларнинг шахсий мулки суд қарорига биноан тортиб олинмоқда ва Мажбурий ижро бюролари уларни аукционларга қўйиб сотиб юбормоқда.
Самарқанд вилояти, Пайариқ туманидаги “УЗЗ Умиджон” фермер хўжалиги раҳбари Наргиза Убайдуллаевага кластер 185 миллион сўмини тўлаб бермаган. Аммо қўшимча қиймат солиғини тўламагани учун унинг Дамас автомобилини МИБ аукционда сотиб юборган.
Қашқадарё вилоят, Қамаши туманидан бўлган фермер Дилмурод Бердиевнинг ҳам кластерда 131 миллион сўм пули бор, аммо у пулини олиб солиққа тўлай олмайди. Оқибатда эса солиқ қарзни ундириб олиш учун ҳаракатни тадбиркорнинг хусусий мулкига қаратган.
Ўзбекистонда кластерлар тўғрисида Қонун йўқ. Улар фермерларни маҳаллий ҳокимлар зуғуми остида истаган кўйга солмоқда. Хоҳласа пулини беради, хоҳламаса йўқ.
Фермерлар оиласи, уларнинг минглаб ишчилари ҳам маошсиз, қозонни сувга ташлаб қўйган.
Фермерлар уюшиб ҳукуматга арз қилиб боришга эса қўрқади. Маҳаллий ҳокимларнинг уларга нисбатан бўладиган зуғумидан қўрқади. Шунинг учун ҳам, уларнинг арзу доди туманларидан нарига чиқмайди.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/3rr__PMQ_1s