ASLIDDIN NAZAROV
BoburAkmalov dan repost
Ёв бостириб келса Ватанни ким ҳимоя қилади, биласизларми? Оддий одамлар: деҳқонлар, фаррошлар, қоровуллар, киракашлар, усталар, ҳунармандлар...
Ер сотиб, Ватанни сотиб пул қилаётганлар, халқни эзадиган қонунлар чиқараётган амалдорлар, ҳаётга қимматбаҳо машинасининг қора ойнаси орқали қарайдиганлар, миллат мулкини ўғирлаётганлар, бойликларимизни талон-торож қилаётганлар, ноҳақликдан дод деганларни 15 суткага тиқаётганлар биринчилардан бўлиб қочади.
Адолатсизликка учраган мазлумлар ҳимоя қилади Ватанни. Сарҳадларда турган мардлар ҳимоя қилади Ватанни. Душманнинг илк зарбасига айнан улар туриб беради. Жонини фидо қилади. Лекин асло каззоблар эмас... Каззоблар эмас!
Ватан ҳимоячилари куни бугун. Ватанимиз ҳеч қачон ёв ҳужумига дучор бўлмасин. Мардлар Ватанга жамиятдаги фойдали меҳнатлари билан ҳисса қўшишсин.
@boburakmalov