IFODA AGRO dan repost
🍅Помидор нихолларин қорасон(чёрная ножка) касаллигидан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
🌱Кўчатларни ўз вақтида касаллик таркалишини олдини олиш учун профилактик ишловларни амалга ошириш ва тўғри парваришлаш қорасон касаллигига қарши курашнинг асосий қадамларидир.
✔️Соғлом кўчат🌱- 🍅помидорни юкори ҳосилдорлик гаровидир! ✔️
Batafsil ma'lumot
☎️ +998781470500
✅ ifodaagroconsulting
✅instagram
✅YouTube
🌐 www.ifoda.uz
✔️Қорасон касаллиги - помидор кўчатларининг Pythium, Rhizoctonia ва Fusarium туркуми замбуруғлари келтириб чиқарадиган хавфли касаллик. Касаллик илдиз бўғзини зарарлаб, ўсимликларни заифлаштиради ва уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Зарарланишнинг олдини олиш учун профилактик чора-тадбирларга риоя қилиш ва кўчатни тўғри парвариш қилиш муҳимдир.
✔️Қорасон касаллиги белгилари:
- Илдиз бўгизининг қорайиши ва юпқалашуви.
Нихолларнинг қуриши ва синиб, ётиб қолиши.
- Илдиз бугизи ва поянинг пастки қисми чириши.
✔️Касаллик профилактикаси:
Кучатхоналарда ва нихол экиладиган майдон тупроқдари ва контейнерларни дезинфекция қилиш:
Экишдан олдин тупроққа таркиби мис тутувчи фунгицидлар ёки марганец эритмаси билан ишлов беринг. Азот элементли угитлардан фойдаланишда меьёрда ортиб кетмаслиги, Нихолларни экиш вактида чукур кумиб куймаслик.
✔️Сифатли уруғлар:
Зарарланиш хавфини камайтириш учун сертификатланган ва касалликларга карши дориланган уруғлардан фойдаланинг.
✔️Ўртача суғориш:
Сувнинг димланишига йўл қўйманг. Тупроқнинг юқори қатлами қуриган сари суғориб боринг. Тез-тез чопик килиш.
✔️Яхши хаво алмашинувини таьминлаш:
Иссикхоналарда меьёрдан ортик намликдан қочган ҳолда тоза ҳаво киришини таъминланг.
✔️Ҳарорат режими:
кундузи 22-25°C, кечаси 12-16°C ҳароратни ушлаб туринг. Ҳароратнинг жуда юқори ёки паст бўлиши ўсимликларни заифлаштиради.
✔️Касалликга карши курашищ тадбирлари:
Замбуруғли касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш учун IFODA AGRO KIMYO HIMOYA
компаниясининг дан IFO MIS ULTRA, Энтревикур хамда Зерокс препаратларидан фойдаланинг
✔️Касаллик аниқланганда амалга ошириладиган тадбирлар:
Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун зарарланган нихолларни олиб кулда олиб ташланг.
Қолган согломларини IFO MIS ULTRA, ZEROXXE,ENTREVICUR
препарати билан тавсия этилган меьёр ва талаблар асосида кулланг
Тупроқни бироз қуритинг ва илдиз соҳасига ёғоч кули ёки қум сепинг.
🌱Кўчатларни ўз вақтида касаллик таркалишини олдини олиш учун профилактик ишловларни амалга ошириш ва тўғри парваришлаш қорасон касаллигига қарши курашнинг асосий қадамларидир.
✔️Соғлом кўчат🌱- 🍅помидорни юкори ҳосилдорлик гаровидир! ✔️
Batafsil ma'lumot
☎️ +998781470500
✅ ifodaagroconsulting
✅YouTube
🌐 www.ifoda.uz