Dilnur Kamilov blogi dan repost
Телеграм каналларда тарқатилган хабар:
❗️Тошкентда бир киши Телеграмдаги овозли хабари учун 5 йилга қамалди.
Тошкентда 34 ёшли эркак олти йил аввал юборган овозли хабари учун 5 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. Унда у Ўзбекистон қонунлари “шариат меъёрларига зид” эканини таъкидлаган.
⚠️ Хабарлар билан эҳтиёт бўлинг - ҳозир барча чатларни, ҳатто энг эскиларини ҳам текширинг!
****************
Менинг муносабатим:
Одатда овозли хабарнинг ўзи учунгина бундай срокка қамаб юборишмайди. Албатта суд-тергов материалларидан хабардор бўлмай аниқ гап айтиш қийин. Амалиётда тез-тез учрайдиган вазиятлардан муҳтамал хулоса қилсак, Ўзбекистон конституциявий тузумига, қонунларига шариатни ҳилоф келтириб фикр билдиргичлар албатта амалга ҳам босқичма-босқич ўтиб боришади. Аввал ният қилади, нияти мақсадга кўчади, сўз бўлиб лафзда ифода қилинади ва амалда татбиқ қилиш ишларига ўтилади.
Ўзбекистон конституцион тузуми ва қонунларини тан олмай, “фақат шариат ҳоким бўлиши керак, дунёвий қонунлар тоғут, тоғутга қарши жиҳод қилиш фарзи айн” дейдиганларнинг бузилган мафкурасида срок давности деган тушунча йўқ. Ундайлар 5 йил олдин айтганми бу гапларни, кеча айтганми, бунинг ҳам аҳамияти йўқ. Асосийси айтган. Демак жазо муқаррар бўлиши шарт.
Шариат бўтқаси билан тўйинган миялар мана шу каби сассиқ ниятларни ҳаёлдан тилга кўчирдими, эртага албатта амалга ҳам ўтадилар. Чораси шулким, уларни келган жойида тўхтатиб зиндонга улоқтириш жоппа-жоиз. Қолган биродарлари кетларини шундай қиссинларким, чизиғи кўринмасин!
https://t.me/dilnur79