👫
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИБола тарбиясида «-ма» қўшимчасидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг: тегма — синдирасан, қилма — барибир қўлингдан келмайди, чопма — йиқиласан. Ўз болангизни инкор этувчи ҳаракатларга ўргатманг. Яхшиси, бундай денг:
«Пиёлани стол четидан нарироққа суриб қўй», «Секинроқ югур! Тиззаларингни авайла!», «Уриниб кўр! Агар қийинлик қилса, мени чақир» ва ҳоказо;
Фарзандингизни бошқалар билан солиштираверманг. Уни ўзи билан таққосланг: «Кеча иккита сўзни ўқиб ёдлагандинг, бугун эса учтасини. Баракалла!»;
Болажонингизнинг камчиликлари ҳақида бошқа бировга унинг ёнида гапирманг. Бола нима биландир банд бўлиб, ҳеч нарсани эшитмаяпти, деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз!
👨👩👧👦
Farzand Tarbiyasi -
Обуна бўлишни унутманг!