Қизиқ ҳикоя. Инсончалик ҳикоянавис жонзот йўқ, ҳатто бутун жонзотлар орасида фақатгина инсон қандайдир ҳикоялар яратиб одамларни бирлаштира олади. Қолган бирор жонзотда бу қобилият йўқ.
Инсониятнинг энг катта ҳикояларидан бири “ улар ва биз”, яъни биз яхшимиз, улар ёмон, биз ғолиб бўлишимиз керак, улар мағлуб бўлишлари керак.
Масалан, баъзи инсонлар билан гаплашсам, мусулмонлар кучли бўлиши, бой бўлиши, умматга хизмат қилишим керак деб гапиришади, баъзи бирлар эса миллатни ушлаб олган, бизнинг миллат зўр бўлиши керак, ғолиб бўлиши керак, қолган миллатлар мағлуб бўлиши кера ғояни илгари сўради, яна бирлари эса бизнинг мамлакат зўр бўлиши керак, қолганлар ютқизиши керак деган ғоя билан юради.
Лекин буларнинг барчаси инсонлар онгига сингдирилган ҳикоялар натижаси ҳисобланади. Сиз бирор бир маймунга қўлига бананингни бер, мен сенга ўлганингдан кейин банан боғини совға қиламан деб унинг қўлидаги банани олиб қўя олмайсиз ёки икки бўрининг ғор талашиб бир-бирининг гўштини еганини билмайсиз.
Чунки дунёдаги бирор бир жонзот ҳикоя яратиб келажак ҳақида фантазия қила олмайди. Ҳикоя яратиш инсониятнинг энг кучли ва энг заиф тарафи ҳисобланади.
@bektoshkhatamov