DARDs | аноним ҳикоялар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Erotika


Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост — соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.
Аноним хабар юбориш: https://t.me/Anonim_savollar_robot?start=3EYgGXhm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Erotika
Statistika
Postlar filtri


14 ёшимда ўзимга мопед сотиб олгандим. Ота-онам рухсат бермаганлари учун улардан яшириб сотиб олганман ва дўстимнинг гаражида сақлагандим. Кейинроқ танишлардан мани мопедда юрганимни эшитишибди. Эрталаб уйғонсам, ёнимда қўлқоп, шлем, 100.000 сўм пул ва қоғоз турганди. Қоғозда "Сан учун хавотирдамиз. Шлем ва қўлқоп хавфсизлик учун, пул эса бензинга. 21:00 га уйда бўл!" деб ёзилган эди.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

2k 0 4 14 87

Мен 2019 йилда Кореяга талаба бўлиб келганман. Ҳозирда ҳам Кореяда яшаб ишлайман. Лекин ёзмоқчи бўлган нарсам кореа ҳақида эмас. Бугун оҳирги 5 йил ичида биринчи маротаба дадам билан 17 дақиқа телефон орқали кўришиб гаплашдим. Бу менга жуда ҳам ёқимли бир ҳис бўлди. Олдинлари суҳбатимиз узоғи 2-3 дақиқадан нарига ўтмас эди. Бу дадам билан орамиздаги муносабат ёмонлигидан эмас, мен дадамни жуда ҳам ҳурмат қилганим ва у инсон мен учун бошқача бир алоҳида шахс бўлганлари учун ҳамма нарсани ҳам айта олмасдим ва ҳамма нарсани ҳам сўрай олмасдим. Ҳудди шундай дадам ҳам мени яхши кўрганлигидан кўрсалар аҳволимни сўраб тезда йиғлаб юборар ва тезроқ гўшакни қўйишга ҳаракат қиларди. Лекин бугун биз анчагина бафуржа гаплашдик. Тўгри 17 дақиқа жуда ҳам кўп вақт эмас лекин бу сиз 5 йил давомида фақатгина 2-3 дақиқадан ортиқ гаплашмаган ва айниқса сиз дунёда энг ҳурмат қиладиган инсон бўлса бу жуда узоқ туюлар экан.

Бошқаларда дадаси билан суҳбат қанчага чўзилади билмадму менда шунақа. Сиздачи?

ИншаАллоҳ ватанга қайтганда Дадам билан мазза қилиб суҳбатлашаман. Насиб қилса Дадамдан ҳотира бўлиб қолиши учун босиб ўтган умр йўллари ҳақида интервю олмоқчиман.

Жамолиддин Бобожонов акамиз айтганларидек бугун шифтга қараб тиржайиб уҳлайдиган куним экан 😁 Оталаримиз ҳамиша соғ омон бўлсинлар.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ота-онам ажрашишди ва мани ким билан қолиши бўйича келиша олишмади. Итдек бир-бирлари билан талашиб, бир бирларига таҳдидлар қилиб мани ким ўзи билан олиб қолиши бўйича узоқ тортишишди. Отам ҳам, онам ҳам судда уларни танлашим учун мани ўзлари тарафга oғдиришга кўп ҳаракат қилишди. Ман бўлса уларни хеч бири билан қолишни ҳоҳламасдим, чунки отам алкаш, онам эса жуда қаттиқ қўл эди. Ҳотиржам ва оғир босиқ қиз бўлишимга қарамасдан мани кўп уришарди.

Охир-оқибат онам судда ютиб чиқиб мани ўзи билан олиб қоладиган бўлдила. Лекин суд тугаши билан бувимни қўлларига топшириб юбордила, и шу билан на отамни, на онамни 8 йил давомида кўрмадим. Хўш, шунча машмаша ..... керак эди?!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Чарчадим. Жияним почти бир йилдан бери ман билан яшийди.

Опамни эри авариядан кейин оғир бўлиб қолган, етти марта операцияни бошидан ўтказди, опамни қайнонаси эса инсултдан кейин ҳаракатланолмай қолган. Опам ёки ишлайди, ёки улар билан банд бўлади. Шу сабабли боласи ҳар доим мани ёнимда.
Ман тушунаман, унга ёрдам керак, шунинг учун ёрдам бервомман, лекин жудаям чарчадим. Болалар билан вақт ўтказишни ёмон кўраман, лекин мана, 23 ёшимда деярли онадек бўлиб қолдим.

Жияним 1,8 ёшда, ва бир йилдан бери у асосий вақтини мани ёнимда ўтказади. Устига-устак, ман онлайн иш қиламан. Опамни ҳоли мандан баттар, лекин шунчаки ҳамма нарсани ташлаб, "Бу мани муаммолариммас" дегим келади.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Бугун тунда 36 ёшли эркак шифохонага келтирилди. Унинг ҳеч қандай сурункали касаллиги бўлмаган. Кечаси уйғониб ҳожатхонага бораётган пайтида юраги тўхтаб қолган.

Уни 8 дақиқа давомида қайта ҳаётга қайтаришга уринишган ва шифохонамиз реанимация бўлимига олиб келишган.

Сабаб инфаркт бўлиб чиқди, иккта стент қўйилди. Ҳозирча ҳаммаси яхши кўринмоқда.

Лекин бемор ҳеч қанақа мустақил ҳаракат ёки рефлекс реакциясини билдирмаяпти.

Биза кузатишда давом этамиз, лекин ҳар сафар шунақа вазиятларда яна бир бор шуни ўйлаб қоласиз:
«Ҳаёт нақадар қисқа ва нозик»

Бу оддий туюлаган бўлса ҳам, лекин ҳақиқат.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Хитойликла билан ишлиман, уларни меҳнаткашлигига доим ҳайратда қоламан. Яқинда бир хитойлик аёл билан кун давомида беш марта гаплашдим, бир шартномани муҳокама қилаётгандик, лекин у томонда қаттиқ шовқин келаётганиди. Тил барьери ва бу шовқин муҳит масалаларни муҳокама қилишга ҳалақит қилаётган эди. Шунда ман нега унда шунчали шовқин эканини сўрадим, у эса тўйда эканлигини этди. Хитой тўйлари одатда 500-1000 одамдан иборат бўлади. Ман ундан тинчроқ жойга чиқишни сўрадим, у эса ўта олмаслигини айтди. Нега, деб сўрасам, у ўзим келлинмандее диди.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

3.7k 0 9 20 154

Бир неча кун аввал телефон топиб олдим. Контактларда "жоним" деб ёзилган рақам бор эди. Унга телефон қилиб, телефон топганимни этдим ва телефонни йўқотиб қўйган қизга айтиб қўйишини илтимос қилдим. Учрашишга келишиб олдик, у раҳмат диди ва телефнни қўйди.

Беш минуттан кейин, ўша киши телефон қилиб: "Телефонингни топдим!", – деди ва эркак овозини эшитган заҳоти манга босим ўтказиб, жанжал қила бошлади, гўё қиз уни алдаётганде, и телефонни ўша қизга беришимни сўради.

Ўн минут унга шу номердан телефон қилганим и йўқолган телефон ҳақида этганимми эслатиб, тушунтиришга ҳаракат қилдим, у эса телефонни қўйиб қўйди. Бу нимаси энди?!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ман 41 ёшдаман, лекин детский травмаларим бор, турмушга чиқганимда хам эрим билан муносабатда хам ёмон тасир қилган. Фарзандларим билан муносабатда хам тасир қиляпти, лекин енгдим. Болларим олдимга келса бақиргим келарди, мани сўкишган гаплар билан сўкгим келарди: эрсираган, сан келажакда хечким бўлмайсан, сан жудаям хунук сан, ужассан....лекин ўзимни ушиман.

Қизимни қучоқлаб ўполмийман. Хаммаси майли, енгдим буларни, лекин алам қилгани қизим болалик нималигини билмади. Қизимни яхши кўришимни энди айтишни бошладим.

Мани онам бўлган лекин она мехрига зор бўлганман, манга тўғри йўл курсатадиган она керaк бўлган. Мани кўчада хақорат қилишганда манга химоячи керак бўлган, лекин уйимдегилар кучадегиларга қушилиб мани ерга уришарди. «бошини кўтар қизим, сани яхши кўрамиз» дийишларини хохлардим.

Онам мани "ужассан" деб этарди, аслида жудаям чиройлик қиз бўлганман, нима учун мандан бунчалик нафратланган билмиман. Турмушга чиқганимга 20 йил бўлди, лекин халигача ўша кунлар тасир килади манга.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5.9k 0 12 45 43

Яшаш қийинлашиб боряпти. Одамлар бир-бирини аямаяпти.

Бир ошнам фармацевтикада ишлайди, қолгани унинг тилидан:
“Оддий цефтриаксон бор, кейин сал кучлиси бор: цефтриаксон сульбактам. Бизни тармоқ кучлисини сотади. Дўхтирлар билан келишамиз. Оддий цефтриаксон керак жойига ҳам кучлисини ёзаверади. Унга фарқи йўқ. Кейин агент дегани бор: у дориларни “ўтказади”. Ойига ўртача 15-30 млн бонус оладиган агентлар бор. Мени ишимам шунга яқин”.

Қолганини ёзмайман, ҳамма билади чунки.
Расмда битта акага оддий шамоллаш учун ёзиб берилган дорилар

*дўхтир аввалдан танишингиз бўлсагина боринг ёки одамлар орасида ҳурмати бор (фейсбукдаги айрим дўхтир акалар) одамларга учранг. Шунчаки клиникадаги дўхтирга борманг. Қолганига бориб ўтирманг. Калласига келганини, агент бериб кетганини ёзаверади. Россияда шамоллаб дўхтирга борганимда “Бориб яхши овқатлан, ўтиб кетади” деб жўнатиб юборган.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

11.3k 0 117 22 86

Қизим 5 ёш тиши оғригани учун давлат болалар стоматология марказига олиб бордим. Навбат кутиб ўтиргандим. 2 аёл ва 2 эркак келди. Кечирасиз бу ер пуллими ёки текинми деб сўради. Ҳамма пул тўлайсиз кейин навбат оласиз деди. Қараб турсам ҳаммадан қанча олди доктор деб сўраб съёмка қилиб чиқаяпти.

Кейин билсам истемолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилармиш. Давлат стоматологияси текин бўлиши керак экан. Ёнимда 2 болали 21-22 ёшлардаги аёл доктор пул оляпти деб ҳаммасини айтиб берди. Қизиқдим. Қанча бердиз деб сўрадим рентгенга туширганига 15. 000 сўм даволаганига 50.000 сўм деди. Қиммат эмаску менимча давлат жуда кам ойлик берса керак дедим. У эса стоматологлар кўп ойлик олади ҳар битта одамдан 50.000дан олса биласизми 1 кунда қанча бўлади деди.

Ҳалиги аёлни эри Туркияга кетган экан. Қайнона қайнотаси пулни ўлчаб санаб бераркан. Болалар нафақа пулини ҳам олиб қўяркан қайнонаси. Табиийки 2 ёш бола билан ишлолмайди. Ишлаганда ҳам ойлигини қайнонаси олган бўларди. Яна бир аёлни 4та боласи бор экан. Бирига етқизсам бошқасини уст бошига олиб беролмайман деди.

Ишлайсизми десам йўқ деди. Яна бир аёл ўзига тўқ кўринди. Гаплашсам яқинда 2 млнга тиш қўйдирдим 50 минг қимматку дейди 😆

Хуллас ҳалиги ҳимоячилар докторни съёмка қилгани кириб кетишди. Қизим йиғлаяпти. Қолган болалар ҳам. Асабим бузилди. (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Орамизда яқин дўстимиз бор. 36 ёшга кирди, лекин ҳали ҳам уйланишга кўндиролмаяпмиз. Ўзи соғлом, бақувват, ақлан ҳам соғлом фикрлайди. Ичмайди, чекмайди, доим меҳнатда. Шароитлари ўрта ҳол, келишган йигит. Дўстларимиз айтмаган гапи ва сўзи қолмади. Фақат “йўқ, хоҳламайман” дейишдан нарига ўтмайди.

Бир куни менга ёрилди. “Ошна, мен қизлардан қўрқаман. Уйланишдан ҳам, ҳатто қўлим тегиб кетса ҳам ўзимда титроқ бошлайди,” деди. Лекин ўзи ҳақиқий эркак. Биз унга қандай ёрдам беришни ҳали ҳам билмаябмиз. Қайиқ сувга бормаса, сувни қайиқнинг олдига олиб келайлик десак ҳам унамаяпти. Сизларнинг фикрингиз муҳим, фақат жиддий бўлсин.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.6k 0 14 106 35

Эрларга болалардек қараш хақида.

Эрга тейдим, эримга штраф келди, уни опасига этди. Кейин қайни опам манга: «штрафини тўладими?» деб сўради. Ман билмиман, бу унинг иши. Ула эса: «сила нима, битта оиламасмисла?» деб жавоб берди. Ха, бу уни иши, и ман унинг онасимасман! Агар ёрдам керак бўлса - этади. Агар ёрдам керак бўмаса - ўзи ҳал қилади.

И яна, ойижондан и қайни опасидан “унга яхши қарамисиз” деб кўп танбехла оламан: у овқатланмади, иссиқ кийинмади, вақтли турмади. Бу унинг муаммолари! Нима бу коп котта одам билан сюсюкаться қилиш ёш боладе?! У ўзининг ҳаёти учун ўзи жавобгар бўлсин! Жонимга тегди хаммаси!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ман ишга жуда вохли соат 6:00 да тураман. Ўзимга кофе таёрлиман и уни олиб балконга чиқаман. Яқинда билиб қолдимде, именно шу вақтда ёш бир пара (логически ўйласа) по очереди лабрадор кучу билан айланишади.

Ман бу кучуга жуда ошиқ бўлдим. Ҳар куни эрталаб унга қараб тураман. И у ким билан сайр қилишга қараб ҳар доим ҳар хил бўлади.

Агар қиз билан бўлса кучук тинчланиб уни ёнида, бошини тушириб юради. Қиз эса телефонга қаараб кетади. Аммо агар ўғил бола билан бўлса… Улар бирга югурадила, ўйнашади. Тўғри йўл бўсаям бир бирлигини қувлашади, бола тўхтаб, тез бошқа томонга югуради, кучук хамма кучи билан уни қувлиди.

Бола палка отади, кучу бир неча секундда уни қайтариб олиб келади. Улада қааанча энергия бор. Бола ўтириб қўлини очса, кучу унга югуриб келиб қучолиди ачом қилиб. Уларни кузатиб туриш жуда зўр, мани настроениям кўтарилади. Балконга чиқиб, бу кун қанақа бўлишини ўйлиман, ишқилиб, эртагаям кучу ўғил бола билан айланишга чиқсинде.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Хамма одамла мари хурсанд, хушчақчақ, чиройли қиз, ҳаётдан бахтли ва ҳеч қандай муаммоси йўқ деб ўйлашади. Лекин аслида ман алкоголикман, ва ҳар куни кечқурун бўш квартирамга қайтганимда бир бутилка ичаман. Кўзим тегидаги кўк доғла билан ҳар куни курашиш янада қийинлашаяпти, овқатга пулим деярли қомиди. Яқин орада кийимларимни винога алиштирсам керак.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.6k 0 2 174 22

Арендага квартира олдим ва текинга яшаш учун қиз ёки аёл керак деб эълон қилдим.

Кўплаб хоҳловчилар келишди, кўпинча пулни иқтисод қилиш мақсадида яшамоқчи. Айримлар ҳатто “Нима хоҳласангиз, рози бўламиз, фақат квартира текин бўлса бўлди,” дейишди.

Хоҳловчиларнинг 80 фоизи ажрашган ва эри хабар олмайдиганлар, қолган 20 фоизи эса бузилиб кетганлар. Мақсадим квартирани кимдир фойдаланиши учун бериш эди, ўзим кўп келмайман. Эгаси эса “бола билан қолдирмайман,” деган, лекин аёл ёки қиз бўлса рухсат беради. Фикрингизни комментларда қолдиринг, нима қилай – ҳаммага фойдали бўлсин.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


1та эмас 2та чақалоқчаси билан доставкада ишлаётган аёл

Олдинда совуқ қишлиги этимни жимирлатворди ўйласам. Шунча юк билан жуда тез светафордан ўтиб кетти. Имкон бўлганда бошқа ишга гаплашберардик деб қолдик 🥲

4.6k 0 21 41 83

Камчиликми ёки оддий ҳол

Мен интроверт ва экстроверт каби атамаларни учратиб маносини билгандан кейин ўзимни интроверт эканимни билдим. Балки шунинг учунми ёки ёшликдаги қандайдир психологик травма сабабми нотаниш одамлар даврасини ёқтирмайман, кўпчилик менга тўғри келмайди. Меҳмонга бориш ёки уйга меҳмон келишини билсам менда қандайдир ёқимсиз хислар бошланади, бу номалумликдан ҳавотирланишми ёки бошқа нарсами тушунмайман.

Агар бугун шанба эрталаб бўлса ва мен якшанба куни кечқурун қаергадир меҳмонга бориш кераклиги билсам, ва у ердаги зерикарли ўтириш нотаниш одамлар даврасини ҳис қилсам шу бошланган 2 дам олиш куним ҳаром бўлади, қандайдир ўнғайсизланаман комфорт зонам бузилади.

Мана ёшим 30 дан ошди, уйландим, лекин шу одатим мени тарк этмади, болаликда ундай эмасдим, менимча ўсмирлик пайтларимда бошланган бу нарса, бу фақат менда бўладими ёки ҳаммадами, билмадиму, лекин бу ёқимсиз одатим энди мени тарк этмаса керак.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Турмуш ўртоғим юрак хуружидан вафот этганига aллақачон 15 йил бўлди. Қизим кечқурун, соат 9 ларда телефон қилди, ман ишдан эндигина чиққан эдим. Участкавой қизимга хабар берган экан. Дугонам тинчлантирадиган дори бериб, таксига ўтқазиб юборди. Қандай етиб келганимни ҳам эсломиман... Хайолимда биргина фикр айланарди: бўлиши мумкин эмас.

Қайнонам яқинроқда турарди, йиғилишиб қайнонамни уйларига бордик. Турмуш ўртоғимни яқинлари ҳам шу ерда экан, хаммаси аниқ бўлди... У соат олтиларда вафот этган экан. Манга қўнғироқ қилишга қўрқишган... Жасади моргда эди, ҳамма йиғларди...(давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5k 0 3 30 11

Бугун Instagram да танишган бир йигит билан учрашувга чиқдим. Мани кўндиришга қаттиқ ҳаракат қилди, кейин рози бўлақолдим. Сочларимга қараб, чиройли кийиндим, ўзи келиб олиб кетди. Машинада рўмолга кўзим тушди, у "опамни рўмоли" деди. Уйланмаганига ишонтирди.

Биринчи ресторанга бордик, одам кўпакан, ёқмади деди ва бошқа жойга боришга кўндирди. Бошқа жойда ҳам одам кўп эди, у жойдан ҳам кетдик. Учинчи жойга бордик, овқатландик, кейин у уйланганлигини тан олди! Бу учрашувга 4 соат тайёрлангандим😡 у мани алдади... Ҳаммаси шу!

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4.8k 0 11 74 68

Буни юрагимдиги дардни озгина бўлсаям енгиллатиш учун ёзвомман.

Бир ҳафта олдин мани баҳтли қилган кичик бир мўжизани йўқотдим - у дунёга кемасдан кўз юмди...

Охирги уч йилда бир инсон билан мураккаб муносабатларда бўлдим. Бу ёзда унга ва муносабатимизга яна бир имконият берган эдим, лекин бу сафар ҳам юрагим парчалангани қолди.

У мaн учун кўп нарсалада биринчи ўринда турарди: биринчи жиддий муносабатлар, эрталабгача давом этган сайрлар, оилавий ҳаёт ҳақидаги илк тасаввурларим айнан унга боғлиқ.

У илгари мaнга хиёнат қилган, кўп ёмон гаплар, ҳатто қўл кўтармоқчи бўган. Мaн унга қўлимдан кеганича ёрдам беришга ҳаракат қилардим ва охирги тийинларимни ҳам унга сарф қилардим. Унда қанақадир яхшилик бор эди, мaн боримча шу яхшиликни кўришга ҳаракат қилардим.

Карантин пайтида бизa яна мулоқотни тикладик, лекин мaн у учун ягона эмаслигимни билмагандим. У мaн билан бир вақтда бошқа бир қиз билан гаплашарди. Мaн уни ишдан кутиб, овқат тайёрлаб, уйда тозаликка ва рўзғорга қарардим. У келарди, овқатланарди, шундан кейин яна ўша қиз билан гаплашарди. Эртасига уйига кетарди.
(давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

5k 0 0 95 27
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.