Ёмғирлар остида, соябонсиз қиз,
Дардли кўзларида, аламлар чўлғар,
Кўчанинг четида, чўкканича тиз,
Ёридан айрилган бир гўзал йиғлар!
Нигоҳи мағзун, лол-у хайрона,
Вайрона қисмати, йиғлар жайрона,
Ёмғирни хис қилмай, ақлидан тона,
Ёридан айрилган, бир гўзал йиғлар!
Бошида ўраган рўмол мотамда,
Юрак бағри ҳам, эзилган ғамда,
Милтираб,милтираб ёнган шағамдай,
Ёридан айрилган, бир гўзал йиғлар!
Кўздаги ёшидан, ёмғирлар озроқ,
Ё қора булут хам кўз ёшга созроқ,
Аросат юзида, қийнаб минг сўроқ,
Ёридан айрилган, бир гўзал йиғлар,
Орзусини армонга, бериб қўйган қиз,
Йиғлайди, жимгина айтмайин бир сўз,
Баҳор куртагини, қиров урган куз,
Ёридан айрилган, бир гўзал йиғлар!
Унсиз йиғлайди, дарддан лол бўлиб,
Мажоли қолмаган, хайрон шол бўлиб,
Аламлар кўксига ёш каби тўлиб,
Ёридан айрилган, бир гўзал йиғлар!
Дилноза Абдуқаюмовна
01.04.2024
https://t.me/Qalbgavhar✨
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Калбимда Сенсан