Америкалик режиссор томонидан суратга олинган ўзбекистонлик фохиша қиз ҳақидаги “Анора” филми “Оскар“ мукофотини олди.
Аслини олиб қараганда Порнографик видеоларни етиштириб чиқариш бўйича АҚШ, Германия, Австралия, Англия каби давлатлар етакчи ўринда туради! Лекин нима учун фохиша қизнинг келиб чиққан давлати сифатида Ўзбекистон олинган?
Бунинг асосий сабаби, биз дунёни илм, маърифат, маънавият, ихтиролар билан лол қолдиролмай қолдик. Биз фақат тарихимиз билан мақтанишни қойиллатамиз ҳолос. Ўтмишимиздан гап кетса оғзимиз йиртилгунча гапирамиз, аммо келажакни қўлдан бой беряпмиз!
Юқорида санаган давлатларим порнографик видеолар ватани ҳисоблансада, ҳечким уларни маломат қилолмайди. Чунки, ҳозир дунёдаги сиёсий вазиятларни ҳам, технологияга оид янгиликларни ҳам, ихтиролардан тортиб, самовий учишларни ҳам ушбу давлатлар амалга оширмоқда! Кимдир бу давлатларни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилса ҳам, қантаради!
Бизда эса энг кўп сармоя киритилаётган соҳа спорт бўлиб қолди! Қанийди, бошқа соҳаларга ҳам спортчалик эътибор қаратилганида эди, балки бошқача бўлармиди. Дунёни лол қолдиришни хоҳласак, илм йўлини танлашимиз керак! Спорт бу маънавиятимизни, маданиятимизни белгилаб берадиган ёки чет элга борсак бизни “ўзбеклар келибди!” деб етти букилиб кутиб олишларига сабаб бўладиган соҳа эмас!
@gonzo_uz | ғайриоддий журналист