#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
32-қисм
Тезроқ тугашини бу азоблардан қутилишни истардим.
Айтганини қилдим хам, бор кучим билан чирандим,лекин овозимни чиқазмадим. Тишларимни жуда қаттиқ тишладим. Ўғлим туғилди. Ола солиб киндигини кесишди, кейин артиб аввалдан тахлаб қўйилган хонага олбориб кислародга улашди.
Мени эса оғзимда нимадир бордек эди. Йўқ нимадирлар бор эди. Мен оғриқ зўридан барча тишларимни синдириб юборибман. Лекин ростдан енгил эдим.
Палатага олиб боришгандан кейин 10 соатдан кўп ухлабман. Ўғлим ахволи оғир эди. Кислародсиз нафас ололмаётган экан.
Лекин шундаям умид билан харакат қилишарди.
***
Маржонага дорилар таъсир қилиб дард келаётганини сезган доя дарҳол ёнига борди. Бечора қиз унини ҳам чиқармасди. Минг азобга лабини тишлаб жимгина туриб берарди. Докторлар ҳам уни матонатига тан беришганди. Минг бир азоб билан чақалоқ туғилгач Маржона ҳолсиз кўзини юмди. Чақалоқни эса кислородга улашди. Аҳволи оғир нафас олиши қийин эди. Врачлар текшириб баъзилари яшамайди деса, баъзилари яшайди курашяпти дерди.
****
Бир куни ётгандим мени кўргани аммам келди.
Аммам аҳволимга бироз ачингандек бўлди. Аммо мен ёшликдаги оғриқларни унутмагандим. Аммам ёши ўтиб кейин турмушга чиққанди.
Шу уёқ буёқдан гаплашдик озгина йиғлаган бўлди. Эримга қайта қайта раҳмат айтди.
— Агар бошқа бўлганда аллақачон кечиб юборарди. Мард экансиз куёв. Бунақа ташвиш учун бир дунё пул сарфлаб юрибсиз. Маржона итоаткор хотин бўлишинг керак эрингга. Қара сени деб қанча ҳаракат қиляпти.
Синглим анча тез жиззаки қиз ушлаган жойини узиб олади. Ўша вақт ҳам гапини ичига ютиб ўтирмади.
—Иййй опам сизга буюмми соғ пайтида яхши кўриб, касаллигида ташлаб кетгани,- деди.
Кейин мен ўйлаб ўтирмай тилимга келган гапни айтдим.
— Амма сиз нимага бизга хеч чақалоқ олиб келмайсиз? Ҳалиям поччам яхши сизни урушмайди туғмаяпсан деб.
Ўшанда илк бор аммамни чақиб олгандим. Бировни ярасига тегиш шунақа бўлади дегандек.
Мен инсон бўлибманки бировни камчилигини юзига солиш у ёқда турсин хатто юзига қараб гапиролмасдим. Лекин ўша куни тескарисини қилдим.
Эрим кулиб ўтирарди
— Амма қуяверинг хаммаси жойида. Жиянингиз соғ омон. Худо қўллаб чақалоқниям яхши қилиб олсак марра бизники,- деди.
Эримга қараб мехрим товланиб кетди.
***
Мен юришни машқ қилдим енгиллашганимга қарамасдан хали хам юрмасдим. 12- Февраль куни илк бор оёғимни ерга босдим.
Куйиб терилари тушиб янги тери чиқганди менда. Қўл оёқларим худди песдек бўлиб оқариб қолганди. Чандиқ бўлиб буришиб буришиб қолган, мен кўзгуни қўлимга олишга қўрқардим.
💁♀
@Sarishta_bekajonlar