Эмизикли оналар учун!!!
☝️Болани тўғри эмизиш ҳолатлари.
Агар ўтириб эмизаётган бўлсангиз:
✅Тўғри ва қулай ўтириб олинг:
Она қанчалик ўзини қулай сезса, сут шунчалик яхши келади. Белингизга ва тизаларингизга махсус ёки оддий ёғистиқларни қўйинг, оёғингиз осилиб турмаслиги учун кичик стул ёки кўрпачага қўйиб ўтиринг. Бўшашинг.
✅Болани кўкрак остига тўғри жойлаштиринг:
💠Энг биринчи шарт боланинг бадани сизнинг баданингиз билан тўқнашиб турсин, бу сут келиб чиқишини жадаллаштиради.
Боланинг бутун танасини ўзингизга қаратинг (фақат бошини эмас). Бола кўкракка оғзи билан етиши учун кучаниши керак эмас, осон етадиган бўлиши керак.
Тиззангиздаги ёғистиқ бола оғирлигини ўзига олсин, сизнинг қўлингиз толиб кетиши керак эмас.
💠Болага энгашгандан кўра, болани ўзингизга қулай тарзда кўтаринг ва ёғистиқларга суянинг.
Болани қучоқлаб эмизинг.
Агар ётиб эмизаётган бўлсангиз:
Бу позиция юқоридагига ўхшаш бўлиб, бола билан она бир бирига баданлари билан қараган бўладилар. Бошингиз тагига ва белингиз орқасига ёғистиқ қўйиб суянинг.
🔔Туғруқхонада махсус педиатрлардан эмизиш позицияларини кўрсатиб беришлигини сўранг.
@ona_vabolalar_salomatligi 👉 kanaliga obuna bo'lishni unutmang