#Қонунчиликдаги_янгиликлар
2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади
✅ Ҳукумат қарорига
(271-сон, 19.05.2022 й.) кўра,
2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади
(илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).
2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига
эҳтиёж аниқланади.
💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
📍Шунингдек,
2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да
мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2015 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot