ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ
Аёл ҳакида...😊
Сизларга илиндим
Турфа инсон, турфа тақдир,
Хоҳи шоҳ, хоҳ баргда юринг,
Суймасангиз суймас биров,
Ўзингизни яхши кўринг!
Тонгда туриб энг аввало
Қош-кўзларга бериб оро,
Олам тўла одам аро
Ўзингизни яхши кўринг!
Мингта дардга бўлиб асир,
Қон босими ёки сахар,
Ким миннатдор бўлди ахир,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ўнг юрсангиз, чап дейдилар,
Чап юрсангиз, ўнг дейдилар,
Дунё кенгга кенг дейдилар,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ажин босди гулдай юзни,
Тутганлари қантми,тузми?
Нима,ердан чиқибсизми?
Ўзингизни яхши кўринг!
Майли мудом меҳр беринг,
Имкон қадар сабр қилинг
Жонингизга раҳм қилинг,
Ўзингизни яхши кўринг!
Дард тортсангиз, кимга ёқар,
Ё ғазабнок,ё жим боқар,
Умр- дарё тезда оқар,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ортга боқинг ой эдингиз,
Ташвиш- адо бўлмас денгиз,
Энг яхшиси-ўзингизсиз,
Ўзингизни яхши кўринг!/
Бўлманг ҳудбин,қилманг гина,
Меҳр учун тутманг таъна
Жуда кўпмас, бирооозгина,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ерга кирди қанча одам,
Уч кундаёқ тугар мотам,
Кам битмайди ўлганда ҳам,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ҳамма ишда меъёр керак,
Ҳақ измида еру фалак,
Ортиғига кўнмас юрак,
Ўзингизни яхши кўринг!
Келиндирсиз,қиз,онасиз,
Бу дунёда ягонасиз,
Тўлмасидан паймонангиз,
Ўзингизни яхши кўринг!
Қўлингизда сирли таёқ,
Солса,солар,қошу қовоқ,
Шу бугундан, ҳозирданоқ,
Ўзингизни яхши кўринг!
Нилуфархон фидо бўлди,
Фидоликда адо бўлди,
Сизни чорлар садо бўлди,
Ўзингизни яхши кўринг!
ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ АЁЛЛАР!
Аёл ҳакида...😊
Сизларга илиндим
Турфа инсон, турфа тақдир,
Хоҳи шоҳ, хоҳ баргда юринг,
Суймасангиз суймас биров,
Ўзингизни яхши кўринг!
Тонгда туриб энг аввало
Қош-кўзларга бериб оро,
Олам тўла одам аро
Ўзингизни яхши кўринг!
Мингта дардга бўлиб асир,
Қон босими ёки сахар,
Ким миннатдор бўлди ахир,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ўнг юрсангиз, чап дейдилар,
Чап юрсангиз, ўнг дейдилар,
Дунё кенгга кенг дейдилар,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ажин босди гулдай юзни,
Тутганлари қантми,тузми?
Нима,ердан чиқибсизми?
Ўзингизни яхши кўринг!
Майли мудом меҳр беринг,
Имкон қадар сабр қилинг
Жонингизга раҳм қилинг,
Ўзингизни яхши кўринг!
Дард тортсангиз, кимга ёқар,
Ё ғазабнок,ё жим боқар,
Умр- дарё тезда оқар,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ортга боқинг ой эдингиз,
Ташвиш- адо бўлмас денгиз,
Энг яхшиси-ўзингизсиз,
Ўзингизни яхши кўринг!/
Бўлманг ҳудбин,қилманг гина,
Меҳр учун тутманг таъна
Жуда кўпмас, бирооозгина,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ерга кирди қанча одам,
Уч кундаёқ тугар мотам,
Кам битмайди ўлганда ҳам,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ҳамма ишда меъёр керак,
Ҳақ измида еру фалак,
Ортиғига кўнмас юрак,
Ўзингизни яхши кўринг!
Келиндирсиз,қиз,онасиз,
Бу дунёда ягонасиз,
Тўлмасидан паймонангиз,
Ўзингизни яхши кўринг!
Қўлингизда сирли таёқ,
Солса,солар,қошу қовоқ,
Шу бугундан, ҳозирданоқ,
Ўзингизни яхши кўринг!
Нилуфархон фидо бўлди,
Фидоликда адо бўлди,
Сизни чорлар садо бўлди,
Ўзингизни яхши кўринг!
ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ КЎРИНГ АЁЛЛАР!