Хиёнатдан олдинги хиёнатларЗино хиёнатнинг энг катта кўриниши бўлиб, унгача бўлган ҳаракатлар эса зинога чорловчи кичик хиёнатлар ҳисобланади. Охир оқибати зино билан якун топувчи ҳар қандай ҳаракат, зинога олиб борувчи ҳар қандай омилларни “аёлнинг ўз ҳалол эрига хиёнат қилиши” деб айтиш мумкин. Бунга қуйидагиларни мисол тариқасида келтирса бўлади:
1. Бегона эркак билан хуфёна учрашувга чиқиш;
2. Аврати ва зийнатларини бегона эркакларга кўз-кўз қилиш;
3. Хилват жойда ажнабий эркаклар билан ёлғиз қолиш;
4. Бегона эркакнинг бадани ё бирор аъзосига аёл ўз бадани ё аъзосини теккизиши;
5. Телефон орқали бегоналар билан ишқий суҳбат қуриш;
6. Смс ва хатлар орқали шаҳвоний хат алмашинувлари;
7. Ижтимоий тармоқларда ишқий ёзишма ва мулоқотлар қилиш;
8. Бегона эркакларни шаҳвоний иштиёқ билан тамошо қилиш;
9. Беҳаё филм ва расмларни тамошо қилиш;
10. Шаҳвоний ҳирсни қўзғатувчи ҳикоя ва қиссаларни ўқиб ё тинглаб бегона эркаклар ҳақида ҳаёлан фаҳшоний тасаввурга бориш ва улар ҳақида ўйлаш;
11. Эрнинг изнисиз, маҳрамсиз ёлғиз сафарга чиқиш;
12. Ҳамияти бор эркак кишининг нафсониятига тегадиган, уни норизо қиладиган ҳар қандай ҳаракатки аёли томондан содир этилса, бас, у ҳам аёлнинг эрига хиёнатидир.
https://t.me/+kA5AmxtVLGViMDFi