#Такдирим_огриси
#Муаллиф_Минсуя
Зуҳра оппоқ либосда, бошига оқ ромол ташлаганча, катта ётоқхонанинг четида, каравот устида титраб ўтирарди. Бу тун — орзиқиб кутган бахт туни бўлиши керак эди. Аслида, у севгани Камолни бағрига босиб, у билан бирга келажак орзуларини қуриши керак эди... Аммо ҳақиқат аччиқ эди. Камол шифохонада ҳаёт-мамот ўртасида ётарди, Зуҳра эса истамаган инсоннинг қонуний аёлига айланганди.
Бирдан эшик секин очилди.
Зуҳра юрагини қўлига олиб, орқасига қаради. Тохир эшикдан кириб келди. Юзида мамнун жилмайиш, қадамларида енгиллик бор эди. Бу — ўз аёлини, ўз уйида, ўз ётоқларида кўрган эркакнинг мамнунлиги эди.