Октябрь ойининг бошқа натижалари — статистика эмас:
✅ Биринчи топ-ўйинларда ғалабалар, муваффақиятсиз сериялар тўхтатилдиЧемпионлар Лигаси ва Примерада «Барселона» ўз мавқеини сезиларли даражада яхшилади. ЧЛда «Монако»дан мағлубиятдан сўнг иккита ўйинда ғалаба қозониб, 10-ўринга кўтарилди. Примерада эса барча учта ўйинда ғалаба қозониб, «Реал»дан олти очкога илгарилаб кетди.
Айниқса, «Бавария» ва «Реал»га қарши бевосита тўқнашувларда эришилган ғалабалар қадрли, чунки улар асосий рақиблар бўлиб, Примеранинг биринчи давраси ва ЧЛнинг гуруҳ босқичида бундай юқори даражали рақиблар энди бўлмайди.
Шунингдек, «Бавария»га қарши олти ўйиндаги мағлубиятли серия ва «Реал»га қарши тўрт ўйиндаги мағлубиятли серия якунланди. Фликнинг хавфли тактикаси иш берди — октябрь ойида «Барселона» рақибларига бирор марта ҳам ҳисобни бошқариш имконини бермади, шу билан бирга 21 та гол урди.
✅ Кадрлар етишмовчилиги пасайдиДани Олмо, Фермин Лопес, Френки де Йонг ва албатта, Гави сафга қайтишди, бир неча марта захирадан майдонга тушишди ва Фермин «Бавария»га қарши ўйинда ҳатто икки ассист қилишга ҳам улгурди. Октябрь ойида фақат Эрик Гарсия жароҳат олди.
❌ Ассамблея ва молиявий муаммоларУмумий ассамблея бўлиб ўтди ва ўтган йилги молиявий ҳисобот қабул қилинди — 71,4% делегатлар «ҳа» деб овоз беришди. Йиғилишда қатнашиш даражаси 68% ни ташкил этди (927 аккредитациядан 633 киши). Умуман олганда, делегатлар сони 4,5 мингдан ортиқ бўлиб, уларнинг фақат 15% уйда овоз берди. Мухолифат ушбу масалада ютқазди: кам қатнашув ва минимал «қарши» овозлар. Энди уларнинг кейинги қадамларини кузатамиз.
Бу орада «Барселона» УЕФА ФФП қоидаларини бузгани учун 500 минг евро жаримага тортилди. Агар клуб ўз айбини тан олганида, жарима 80 минг еврогача қисқариши мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Шунингдек, «Барселона» 2023/2024 мавсумидаги зарарлар 91 миллион еврони ташкил этгани ҳақида хабар берди.
🔝 Ойнинг энг яхши ўйинчиси: РафиньяЛевандовски 10 та гол урди, Касадо таянч зонада ишончли ўйнади, Педри ва Кунде ҳам яхши натижалар кўрсатди. Аммо яна энг яхши ўйинчи Рафинья бўлди: у ўртача ўйинда 4,4 та калит узатма амалга оширди ва бешта ўйинда 5 та гол ва 5 та ассист қайд этди.
Рафинья икки ўйинда ҳал қилувчи голлар учун ассист берди, «Бавария»га қарши хет-трик қилди ва «Эл-Класико»да 1+1 натижаси билан «Реал»ни мағлуб этди. Октябрь ойида Рафинья илк бор «Барселона»ни сардор сифатида майдонга олиб чиқди.
Пост
SeparatistaCatalan каналидан таржима қилинди
🏟
14-HUDUD |
@xayrulla_hamidov