Ким нимани даволайди?Эндокринолог – ички секреция безлари касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис. Ички секреция безларига гипофиз билан узвий боғланган марказий нерв системасининг бир қисми ҳисобланган гипоталамус, гипофиз, ғуррасимон без (эпифез), қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, меъда ости безининг оролча (инкретор) қисми, буйрак усти безлари киради.
Терапевт – ички аъзолар касалликлари билан шуғулланувчи шифокор. Аксарият ҳолларда бемор ўзини безовта қилган муаммонинг асл сабабини билмаганда биринчи бўлиб терапевтга мурожаат қилади. Терапевт кўригидан сўнг, унинг йўналиш бериши бўйича гепатолог ёки эндокринолог каби тор мутахассисларга мурожаат қилиши мумкин.
Офтальмолог – кўз касалликлари бўйича мутахассиси.
Невропатолог (невролог) – асаб касалликларини аниқлаш, даволаш билан шуғулланувчи мутахассис.
Диетолог – касалликларни парҳез ёрдамида даволовчи шифокор.
Гастроэнтеролог – меъда-ичак йўли аъзоларининг, асосан, ноинфекцион касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Хирург (жарроҳ) – касалликлар ва шикастланишларни ташхислаш ва уларни жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича таълим олган мутахас
Ревматолог – бириктирувчи тўқима ва бўғим касалликларини (масалан, ревматик артрит, тизимли қизил бўрича, Бехтерева касаллиги, ревматизм) ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Ортопед – ҳаракат ва таянч аъзолари касалликлари (майибликлар)га даво қилиш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Кардиолог – юрак-қон томир касалликларини даволовчи мутахассис.
Дерматолог – тери касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор.
Андролог – эркаклар пешоб таносил аъзоларининг касалликларини даволовчи шифокор.
Физиотерапевт – табиий омиллар, масалан, қуёш, ҳаво, электр билан даволовчи мутахассис.
Психиатр – руҳий касалликларни ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи шифокор
Онколог – ўсма (саратон) касалликларини ташхислаш, даволаш, олдини олиш билан шуғулланувчи мутахассис.
Иммунолог – иммунитет билан боғлиқ патологик ҳолатларни текшириб, даволовчи шифокор.
Гинеколог – аёллар касалликлари бўйича мутахассис.
Аллерголог – аллергик касалликлар ва аллергик реакцияларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ҳамда уларни даволаш, профилактика қилиш бўйича мутахассис.
Отоларинголог – қулоқ, бурун, томоқ ва бўғиз касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси билан шуғулланувчи шифокор.
Гепатолог – жигар касалликларини даволовчи шифокор.
Логопед – нутқ камчиликлари (дудуқланиш)ни даволовчи мутахассис.
Маммолог – сут бези касалликларини даволаш ва ташхислаш билан шуғулланувчи
Уролог – сийдик-таносил аъзолари касалликлари бўйича мутахассис.
Трихолог – соч билан боғлиқ касалликлар (соч тўкилиши, каллик, эрта оқариши)ни ўрганувчи ва даволовчи мутахассиси.
Пульмонолог – нафас олиш тизими (ўпка, бронхлар, трахея, ҳиқилдоқ) касалликларини ташхислаш ва даволаш билан шуғулланувчи шифокори.
Гематолог – қон таркиби, унинг хусусиятлари, қон ишлаб чиқариш аъзолари касалликларини даволовчи шифокор.
Педиатр – болалар касалликлари мутахассиси
Неонотолог – янги туғилган чақалоқлар касалликлари билан шуғулланувчи мутахассис
Травмотолог – одам танасига этувчи тирли жароҳат ва шикастланишларни даволовчи мутахассис
Венеролог – таносил аъзолари касалликларини даволовчи.
Анестезиолог – оғриқсизлантирувчи; наркоз (умумий оғриқсизлантирувчи) ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи мутахассис. Оғриқ йўқотувчи моддани қон томирига юбориб, сезгини вақтинча йўқотувчи.
Апитерапевт – асалари заҳри ва унинг препаратлари билан даволовчи мутахассис.
Гирудотерапевт – касалликларни даволашда тиббиёт зулукларидан фойдаланувчи мутахассис. 👉
@psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️