ВИРУСЛИ ОЛАМГА
Заиф экан бу кўҳна олам,
Заиф экан бу аҳли башар.
Манман деган олимлари ҳам,
Бир вирусга - даво излашар.
Фақат Ўзи, барига қодир,
Фақат Ўзи, билгувчи зотдир.
Саросима ўринсиз авом -
Дуо қилинг, дуо нажотдир.
Бу дунёда кўпайди гуноҳ,
Оқил киши камайган бугун.
Меҳрсизлик урчуган ногоҳ,
Адолатнинг - арқони, тугун.
Шариатдан сўзлайдилар-у,
Шароитга тортарлар - парда.
Болаларнинг - ўлдирдилар-у,
Ҳақиқий дард, ҳали маҳшарда.
Сурияда, ўлди бегуноҳ,
Ироқни ҳам, жангоҳ қилдилар.
Ғазога ҳам, терорист ногоҳ:
Мўминларни қатор қирдилар.
Ҳали бу ҳол қиёмат эмас,
Шунчалик ҳам ширинмикан жон?
Жим турганлар наҳот пайқамас,
Ҳў-ў-ўв юртларда ариқ бўлди қон.
Етти миллиард одамнинг ҳоли,
Ваҳимага тушди-ку, буткул.
Ёд олинглар, Парвардигорни -
Нажот берсин, вазият мушкул.
Дин танламай келди бу вирус,
Ирқ, танламай, ажратмай миллат.
Кўзни очинг - инсон дек бўлинг,
Бежиз эмас, бу вирус иллат.
Бу огоҳлик - инсониятга,
Керилмасин кибрдан тушсин.
Бомбардимон самолётлари,
Кўкка эмас, заминга турсин.
Қуролингдан, ўт очма зинҳор,
Танкларингга кўрсатма юруш.
Қон тўкканлар икки дунё хор,
Абадий ўчсин, лаънати уруш.
Бўлди энди, юртлар бирлашиб,
Оқибат-ла яшангиз хуррам.
Обод қолсин, сержило дунё,
Биздан кейин, авлодларга ҳам.
Сўнги сўзим, бўлдим мен иқрор,
Таъзимдаман - қаҳрамонларга.
Чиқаринглар янги бир қарор,
Ҳайкал қўйинг - шифокорларга...
@Nodirbekoff
Safimizga qóshiling🙌
@jinnichastatus
Заиф экан бу кўҳна олам,
Заиф экан бу аҳли башар.
Манман деган олимлари ҳам,
Бир вирусга - даво излашар.
Фақат Ўзи, барига қодир,
Фақат Ўзи, билгувчи зотдир.
Саросима ўринсиз авом -
Дуо қилинг, дуо нажотдир.
Бу дунёда кўпайди гуноҳ,
Оқил киши камайган бугун.
Меҳрсизлик урчуган ногоҳ,
Адолатнинг - арқони, тугун.
Шариатдан сўзлайдилар-у,
Шароитга тортарлар - парда.
Болаларнинг - ўлдирдилар-у,
Ҳақиқий дард, ҳали маҳшарда.
Сурияда, ўлди бегуноҳ,
Ироқни ҳам, жангоҳ қилдилар.
Ғазога ҳам, терорист ногоҳ:
Мўминларни қатор қирдилар.
Ҳали бу ҳол қиёмат эмас,
Шунчалик ҳам ширинмикан жон?
Жим турганлар наҳот пайқамас,
Ҳў-ў-ўв юртларда ариқ бўлди қон.
Етти миллиард одамнинг ҳоли,
Ваҳимага тушди-ку, буткул.
Ёд олинглар, Парвардигорни -
Нажот берсин, вазият мушкул.
Дин танламай келди бу вирус,
Ирқ, танламай, ажратмай миллат.
Кўзни очинг - инсон дек бўлинг,
Бежиз эмас, бу вирус иллат.
Бу огоҳлик - инсониятга,
Керилмасин кибрдан тушсин.
Бомбардимон самолётлари,
Кўкка эмас, заминга турсин.
Қуролингдан, ўт очма зинҳор,
Танкларингга кўрсатма юруш.
Қон тўкканлар икки дунё хор,
Абадий ўчсин, лаънати уруш.
Бўлди энди, юртлар бирлашиб,
Оқибат-ла яшангиз хуррам.
Обод қолсин, сержило дунё,
Биздан кейин, авлодларга ҳам.
Сўнги сўзим, бўлдим мен иқрор,
Таъзимдаман - қаҳрамонларга.
Чиқаринглар янги бир қарор,
Ҳайкал қўйинг - шифокорларга...
@Nodirbekoff
Safimizga qóshiling🙌
@jinnichastatus