#Рамазон…🌸
🌙Биродарлар, рўза тобора кириб келмоқда. Шу муносабат билан ўз хулқимда баъзи ўзгаришларга эришмоқчиман. Чунки киши ислохни ўзидан бошламаса қолган баланд парвоз гаплар бекор.Хато қилсам тўгирлаб қўйинглар.
🔸 ☝️Биродарчилик одобида ким билан нуқсонга йўл қўйган бўлсам -- улардан узр сўрайман. "Албатта мўминлар биродардирлар" . (Хужурот 10-оят).
🔸 ☝️Ким билан гап талашиб урушиб қолган бўлсам орани ислох қилишга чақираман. "Икки биродарингиз орасини ислох қилинг" . (Хужурот -оят)
🔸 ☝️Ким билан бир масалада фикримиз жам бўлмай бўлиниб олган бўлсак, кибрни чеккага отиб бўлинишга чек қўйиш керак . "Барчангиз Аллохни арқонини махкам тутинг ва бўлиниб кетманг" . (Оли Имрон 103-оят)
🔸 ☝️Мўминларга нисбатан янада рахмлироқ бўлишга қарор қилдим. " (Мўминлар) ўзаро рахмлидирлар" . (Фатх 29-оят)
🔸 ☝️Биродарларга нисбатан кечиримли, халийм ва уларга истигфор айтишни одат қиламан . "Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингизда атрофингиздан тарқаб кетган бўладилар, бас, уларни авф этинг уларга истигфор айтинг ва улар билан машварат қилинг" .(Оли Имрон 159-оят)
🔸 ☝️Билган ва билмаган дўстларга доимий дуо қилишни одат қилиш ва қалбда ўрнашиб қолган гашликни кетказишимиз керак -- ХАММАМИЗ . " Эй роббимиз бизни, ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни магфират қил. Қалбимизда мўминларга нисбатан нафрат солмагин. Эй роббимиз албатта сен шафқатли ва мехрибонсан" (Хашр 10-оят).
(Агар хаммамиз мана шундай шакллансак, рамазонда тақво сифатини ўзимизда хис қиламиз иншааллох.)
Хой уришиб юрган ока укалар, ярашинглар. Аллохдан қўрқинглар. Пароканда бўлманглар. Рамазон муборак барча мўмин ва мўминаларга....
🍃🌷РАМАЗОНДАН ОЛДИН АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ🍃🌷
•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEs9o53iqR5gyBYV6A