Times.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Х: https://x.com/timesofficialuz
Мурожаат учун: timesofficialuz@gmail.com
Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Пахтачиликда “устоз–шогирд” тизими жорий этилмоқда:

— 60+ центнер ҳосил олган фермерлар 30 центнердан кам ҳосил олганларга бириктирилади.
— Илғор фермерлар ўқитилиб, сертификат олади.
— Шогирд 50 центнердан оширса, устозга 5 млн сўм мукофот берилади. @times_officialuz


Мальдивда 2028 йил охиригача дунёдаги илк “токенлаштирилган” меҳмонхона — Trump International Hotel Maldives очилади

Иинвесторлар бу меҳмонхона учун улушни оддий акция эмас, токен кўринишида сотиб олиши керак бўлади. @times_officialuz


Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 19–22 ноябр кунлари Марказий Осиёга ташриф буюради. У 20–21 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокаралар ўтказади. @times_officialuz


🇰🇿 Қозоғистон биринчи АЭС номини эълон қилди — у “Балхаш” (Балқаш атом электр станциясы) деб аталади.

Ном танлаш бўйича ўтказилган танловда 27 мингдан ортиқ фуқаро қатнашган, шулардан 882 киши “Балхаш” вариантини таклиф қилган ва у энг кўп овоз олган. @times_officialuz


Эртага соат 15:00–17:00 орасида қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:

• Сағбон кўчаси — Қорақамишдан КҲАЙ чорраҳасигача
• Сағбон кўчаси — КҲАЙдан Нурафшон чорраҳасигача
• Сағбон кўчаси — Нурафшондан Фаробий чорраҳасигача
• Зарқайнар кўчаси — Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар – Алишер Навоийгача
• Алишер Навоий — Фурқат кўчалари
• Фурқат кўчаси — Ислом Каримовдан Бешёғочгача

@times_officialuz


18 ноябр куни Давлат байроғи куни муносабати билан пойтахт кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбийларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтади. @times_officialuz


The Economist 2026 йил учун бошқотирма услубидаги муқовасини эълон қилди.

Унда Зеленский ҳарбий формада — атрофини танклар, ракеталар, дронлар ва сув ости кемалари ўраб турган ҳолда тасвирланган.

Журнал жаҳон бўйлаб ҳарбий можаролар 2026 йилда ҳам давом этиши, ҳатто кучайишини прогноз қилмоқда. @times_officialuz


🇺🇿🇹🇲 Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовга “Олий Даражали Дўстлик” орденини топширди. @times_officialuz


🇺🇿🇹🇲 Ўзбекистон ва Туркманистон янги савдо зонасини очади.

Шовот–Тошовуз чегарасида қўшма савдо ҳудуди ишга тушади. Кейинчалик бу тажриба Олот ва Фараб чегара ҳудудларида ҳам жорий этилади. @times_officialuz


🇺🇿🇹🇲 Ўзбекистон–Туркманистон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар орадан 11 йил ўтиб қайта тикланади. @times_officialuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дональд Трамп:

Россия билан ҳамкорлик қилаётган давлатларга нисбатан қатъий санкциялар жорий этамиз.


Айни пайтда республикачилар бу бўйича қонун лойиҳасини тайёрламоқда. @times_officialuz


Бу орқали тадбиркорлар 90 млрд сўмгача ортиқча харажатдан, энг муҳими, 15 кунгача вақт сарфлашдан қутулади. @times_officialuz


⚡⚡2026 йилдан тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш янада осонлашади — “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тизими ишга туширилади.

Яъни E-IMZO олиш, раҳбар тайинлаш, ҳисобга қўйиш — ҳаммаси бир жойда ва бир неча дақиқа ичида амалга оширилади. @times_officialuz


🇺🇿🇹🇲 Кўксаройда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари тор доирада музокаралар ўтказди. @times_officialuz


Ўзбекистонда бу ҳафта ҳаво асосан қуруқ ва иссиқ бўлади.

Ҳафта бошида +22…+24°С гача кўтарилиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасида ҳарорат қисқа муддатга пасайса-да, дам олиш кунларига бориб яна иссиқ ҳаво қайтади. @times_officialuz


Украина Иқтисодий хавфсизлик кенгашига кўра, Муминов Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинадиган пахта целлюлозасининг 85 фоизини назорат қилади. Бу маҳсулот Россияда порох ва ўқ-дори ишлаб чиқаришда қўлланилади. @times_officialuz


Евроиттифоқ Ўзбекистон, Россия ва Буюк Британия фуқаролигини олган тадбиркор Рустам Муминовни санкциялар рўйхатига киритди. @times_officialuz


Қўшни Қозоғистонда ҳам вазият ўхшаш.

“Казгидромет” хабарига кўра, 17 ноябр куни Қозоғистоннинг 11 та шаҳрида ҳам ҳаво сифати ёмонлашиши прогноз қилинган. @times_officialuz


“Ўзгидромет” юзага келган ҳаво ифлосланишини ҳароратнинг кескин ўзгариши сабаб юзага келган атмосфера инверсияси билан боғламоқда — бу жараён майда заррачаларнинг ер сатҳида тўпланишига олиб келади.

Мутахассисларга кўра, бу ҳолат яна бир неча кун давом этади. @times_officialuz


🇺🇿 Ҳозирча мамлакатдаги ягона “яшил” ҳудуд — Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳри бўлиб турибди. @times_officialuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.