📖 Ta'lim Yangiliklari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


ENG DOLZARB MAVZULAR VA ⚡ ENG SO'NGGI YANGILIKLAR, TEZKOR XABARLAR, BARCHASI 📰MANBAA BILAN KO'RSATILGAN HOLDA.
Kanaldagi Reklamalar uchun Uzr!

DO'STLARINGIZGA ULASHING👉
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7NsYY84t_Ti2Xyg

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​​Hurmatli abituriyentlar!

📡 Internet tarmog‘ida yuz berayotgan uzilishlar Davlat test markazining rasmiy veb-saytiga kirishda murakkablik tug‘dirmoqda va abituriyentlar ruxsatnomalarini yuklab olish jarayoniga salbiy ta’sir ko‘rsatmoqda.

✅ Mazkur holat abitur.dtm.uz saytiga kirayotgan abituriyentlar sonining ko‘pligiga bog‘liq emas. Internet tarmog‘i uzluksiz ishlagan taqdirda qancha abituriyent murojaat qilishidan qat’i nazar, abitur.dtm.uz sayti orqali ruxsatnomalarini yuklab imkoniyati mavjud.

👨🏻‍💻 Ayni paytda mutaxassislar tomonidan internet tarmog‘idagi uzilishlar sabablarini aniqlash va bartaraf etish bo‘yicha zaruriy ishlar olib borilmoqda.

Noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қабул 2020 | Шарифбой Эргашев - Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори
#uzbekiston24

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


​​#ОТМ_янгиликлари

Халқаро "Ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида
Олмаота шаҳрида жойлашган Қозоғистон-Немис университети (КНУ) ҳамда ТИҚХММИ магистратура босқичи талабалари учун мўлжалланган “Сув ресурсларини бошқариш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси" мавзусида Халқаро “ёзги мактаб” ўз ишини онлайн шаклда бошлади.

Халқаро ёзги мактаб тингловчилари Марказий Осиёнинг барча давлатлари, шу жумладан, афғонистонлик талабаларни ўз ичига олади. Мазкур ўзига хос тажриба мактаби талабаларнинг Марказий Осиё минтақаси ҳудудида қўлланадиган билимлари ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, улар ўртасида диалог учун платформа яратишга қаратилган.

Халқаро ёзги мактабнинг очилиши маросимида яна бир қувончли воқеа, институтда «Сув ресурсларини интеграл бошқариш (СРИБ)» лабораториясининг очилиши бўлиб ўтди. Бу йил учинчи марта ўтказилаётган Халқаро ёзги мактаби ҳамда нафақат Ўзбекистон, балки минтақа учун ҳам нодир ҳисобланадиган янги СРИБ лабораторияси ТИҚХММИнинг “Сув таълими ва ҳамкорлик (SMART WATER)” лойиҳаси билан ҳамкорлик натижаси ҳисобланади.

Халқаро ёзги мактабнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда ТИҚХММИ ректори профессор У.Умурзаков, АҚШнинг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулодда элчиси Дэниел Розенблюм, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов ва бошқалар иштирок этди.

Халқаро ёзги мактаб икки ҳафта (17-28 август) давом этади.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қабул2020

Ахборот 24 | «Қабул-2020» бўйича ОТМ ректорлари муносабати

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


❗️МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.

👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.

👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


​​#Қабул2020

Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига ҳужжатлар қабул қилинмоқда

2020/2021 ўқув йили учун Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига кундузги таълим шаклида қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади:

👉 Сув биоресурслари ва аквакультура – 75 та;

👉 Экология ва табиатдан фойдаланиш (экология) – 75 та;

👉 Озиқ-овқат технологияси – 75та.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 10 августдан 10 сентябргача (шу куни ҳам) Филиалнинг astu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

✅ Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

1. Ариза.

2. Умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси нусхалари рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан.

3. Паспорт (16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома) нусхаси, рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан (jpg ёки pdf форматида).

4. 3х4 см ўлчамдаги фотосурат (jpg формат, оқ фонда).

Қўшимча маълумот учун: (99) 542-17-34, (90) 330-46-24, С.Нарзуллаев http://www.astu.uz/, kpriymnaya.astu@mail.ru

Маълумот учун: ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 608-сонли қарори билан Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилган.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


касб-ҳунар мактаби сайтга.xlsx
66.1Kb
Диққат, эълон! 61 та касб-ҳунар мактабида қабул давом этади

Коронавирус пандемияси шароитидаги чекловларни инобатга олиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари таклифларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёнига мувофиқ ҳудудлардаги режалаштирилган қабул параметрларига нисбатан кам ҳужжат тушган 61 та касб-ҳунар мактабига қабул давом этади.

2020 йил 15 августдан 30 августга (шу куни ҳам)ча умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари онлайн kasb.edu.uz платформаси орқали қабул қилинади.

Профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қабул жараёнлари бўйича фуқароларга ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 рақамли колл-марказ ташкил этилган.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


⚡️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

⚠️ Пандемия шароитида абитуриентлар соғлиғига хавф-хатарнинг олдини олиш ҳамда уларга қулай шароит яратиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида истисно тариқасида:

❗️республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда инглиз, немис ва француз тилларидан бошқа чет тили бўйича кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига ТЕСТ СИНОВЛАРИ ўтказилиши белгиланди:

✅ Давлат тест маркази мазкур масалалар ечими юзасидан тегишли ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Xalq taʼlim vaziri koronavirus yuqtirib olganini maʼlum qildi

Vazir kasallikni o‘z boshidan o‘tkazgan bemor sifatida infeksiyadan ehtiyot bo‘lish, agar kasallik asoratlari sezilsa, qanday choralar ko‘rgani haqida maslahat berdi.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қабул2020

Интервью24| Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалавриатига ўқишга қабул қилишда ижодий имтиҳонларни шаффоф ва жамоатчилик назоратида ташкил этиш ҳақида университет ректори Маҳмуджон Болтабаев интервьюси.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


​​#Қабул2020

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул давом этмоқда

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги вазият ва абитуриентлар қулайлигини ҳисобга олинган ҳолда, ҳужжатларни топшириш муддати 2020 йил 20 августгача узайтирилиди.

Кириш имтиҳонлари 25 августдан 1 сентябргача режалаштирилган.

Имтиҳонлар икки фан бўйича: математика ва инглиз тили фанларидан олинади.

❗️Ариза шаклини қуйидаги манзилда олиш мумкин: http://cc.uz/16613

Қўшимча саволлар учун: 78 150 60 08, TOBB ETU Тошкентдаги филиалининг расмий канали

—————————————————-

Прием документов в Ташкентский филиал Турецкого университета экономики и технологий продолжается

Учитывая нынешнюю ситуацию с пандемией коронавируса и для удобства абитуриентов сроки подачи документов продлены до 20 августа 2020 года.

Проведение вступительных экзаменов планируется в период с 25 августа по 1 сентября.

Экзамены будут по двум предметам: математика и английский язык.

Форму заявки можете получить по ссылке: http://cc.uz/16613

Для дополнительной информации: 78 150 60 08, Официальный канал Ташкентского филиала TOBB ETU

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


​​Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро миқёсда эътироф этилишига муҳим қадам

Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингига нисбатан чалғитувчи фикрлар эълон қилинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бундай тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги изоҳларни маълум қилади.

Бугунги кунда дунё университетларининг таълим ва илмий фаолияти энг нуфузли, халқаро даражада тан олинган - Times Higher Education World University Rankings (Буюк Британия) ва QS World University Rankings (Буюк Британия) рейтинг тизимларида баҳоланади. Мазкур компаниялар ҳар йили университетларнинг глобал, ҳудудий ва соҳа (фан) рейтингларини эълон қилиб боришади.

✅ Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш меъзонлари бўйича баҳолаш кўрсаткичларига ажратилган баллар куйидагича:

👉 Times Higher Education World University Rankings тизимида илмий-тадқиқот ишларига 60%, ўқув жараёни сифатига 30%, бошқа кўрсаткичларларга 10% (Webometrics Ranking of World Universities натижаларида бу ҳисобга олинмайди);

👉 QS World University Rankings тизимида илмий-тадқиқотларга 20%, академик сўровномага 30%, иш берувчилар сўровномасига 20%, ўқув жараёнига 15%, бошқа кўрсаткичларга 15% (жумладан,Webometrics Ranking of World Universities натижаларига 5% гача) ажратилган.

Ушбу рейтинг тизимларида олий таълим муассасаси илмий фаолияти халқаро илмий-техник маълумотлар базаси “Scopus”га кирувчи илмий журналлардаги мақолалар сони ва уларга келтирилган иқтибослардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.

Кўриб турганингиздек, университетлар рейтинги унинг ўқув ва илмий фаолияти, кадрлар тайёрлаш сифати, халқаро алоқаларидан келиб чиқадиган кўрсаткичларга асосланади ва охирги беш йиллик натижалари таҳлил қилинади.

Фақатгина QS World University Rankings тизимида университетларнинг Интернетдаги сайти кўрсаткичига 5% балл ажратилади ва бу айнан Webometrics Ranking of World Universitiesдан олинади.

Маълумот учун, Webometrics Ranking of World Universities (шунингдек, Ranking Web of Universities деб номланади) Интернетда веб-контент ҳажмини (саҳифалар ва файллар сони) ва ушбу нашрларнинг ташқи иқтибосларга аниқ таъсирини ҳисобга оладиган метрикага асосланган глобал университетлар рейтинги тизими ҳисобланади.

Webometrics Ranking of World Universities тизимида университетларнинг умумий ҳолатда таълим ёки илмий фаолияти таҳлил қилинмайди.

Халқаро рейтинг агентликлари университетлар рейтингини аниқлашда уларнинг охирги беш йиллик фаолияти натижаларини инобатга олади. Бизда олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингга эришиш йўналишида мақсадли ҳаракатлар ва зарурий маълумотларни чоп этиш, эълон қилиш ишларида дастлабки қадамлар ташланди.

Таълим сифатини таъминлаш, иш берувчилар талабларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, илмий ишлар натижадорлигини ошириш соҳасида эришилган натижалар орқали халқаро миқёсда танилиш ҳам, нуфузли рейтингларда қайд этилиш ҳам фақат вақт масаласи.

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2225

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Qabul2020

Intervyu 24 | Jamshidbek Odilov – Davlat test markazi bosh mutaxassisi

Oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlarini tashkil etish

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича айрим саволларга жавоблар

Кеча ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу жараёнга оид айрим саволларга жавоб берди.

1️⃣ Ариза ҳалигача "кўриб чиқилмоқда" статусида турибди, бу нимани англатади? Муддат тугаб қолдику, энди муаммо бўлмайдими?

Жавоб
: Йўқ, муаммо бўлмайди. Ҳозирги вақтда мутахассислар томонидан топширилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва нусха сифати кўриб чиқилмоқда.

Масалан:
🔺паспортнинг 1-саҳифаси бор, бироқ прописка белгиланган саҳифаси йўқ;
🔺синов дафтарчаси нусхаси, академик маълумотнома ёки транскрипт ўрнига бошқа ҳужжат юкланган;
🔺ҳужжатлар сифатсиз нусхаланган, улардаги маълумотларни ўқиш қийин ва ҳ.к.

Камчиликлари мавжуд бўлмаган ариза “қабул қилинади”, камчилиги бўлса, сабаби кўрсатилган ҳолда “рад этилади".

2️⃣ Агар аризамда хатолик бўлсаю, у 5 августдан кейин рад этилса, унда мен қайта ариза юбора олмайманми? Ахир ариза топшириш муддати тугаб бўлдику.

Жавоб:
Хавотир олманг, аризалари 5 августдан кейин рад этилган талабаларга ўз аризасини таҳрирлаш, яъни кўрсатилган хатони тузатиб, қайта ариза юбориш имконияти берилади.

3️⃣ Аризам ҳолати "қабул қилинди" деган статусда турибди. Бу дегани мени ўқишни кўчиришимга рухсат берилди деганими?

Жавоб:
Йўқ, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди. Бу шунчаки онлайн ариза тўғри юборилганини англатади. Якуний қарорни ваколатли комиссиялар қабул қилади.

4️⃣ Мен ариза юборишга улгурмадим. Аризалари рад қилинганларга таҳрирлашга рухсат берилган пайтда мен янгидан ариза юбора оламанми?

Жавоб
: Йўқ, юбора олмайсиз. Таҳрирлаш имконияти фақат 5 августгача ариза юборганларга берилади. Агар кимдир 5 августгача онлайн ариза юборишга улгурмаган бўлса, унда кейинги йилда қайта уриниб кўриши мумкин.

‼️Рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини transfer.edu.uz тизимидаги шахсий кабинетлари орқали мунтазам кузатиб боришлари сўралади.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


💼 TELEGRAM TARMOG'IDA PUL ISHLASH 👑

🎁BU BOT ODDIY VAZIFA BAJARGANIZ UCHUN 1.000.000 so’m DAN TARQATADI🎁

BOT ✅👇 Pul topish uchun:
👇

t.me/moneyuzbbot 👈👈👈
t.me/moneyuzbbot 👈👈👈
t.me/money_uzbbot 👈👈👈


#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

✅ Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

Ta'lim Ya
ngiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


⚠️ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️
#DoubleDegree // #Қабул2020

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


⚡️ ЭЪЛОН ! ⚡️

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

✅Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Тестсиз ўтган 1 август

Тест тизимига тўлиқ ўтилганига 25 йил бўлган бўлса, шу давр ичида ҳар йили 1 август куни Ўзбекистон нақ "қайнар" эди!

Тўғри охирги 2 йилда 1 август аҳамияти бироз тушди, сабаби тестлар 1 кунда эмас, 15 кунда бўладиган бўлди. Аммо барибир асосийси шу кунда тест бўларди.

Бу ярамас пандемия бутун дунёни остин-устун қилиб ташлади. Барча қадриятлар, одатлар, қонун-қоидалар ўзгариб кетди. Ва мана 25 йилда илк маротаба 1 август куни тест синовлари ўтказилмади.

Ўтган йили 1 август куни канал муштарийлари билан биргаликда тест жараёнларига оид хотираларимизни эслагандик:
t.me/xushnudbek/2786

[1 йил ичида 100 мингдан ошиқ янги обуначилар қўшилганини ҳисобга олиб,] Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.

@xushnudbek

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янгиликлар 24 | Олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш истагини билдирганлар аризалари нега қайтарилмоқда?
#uzbekiston24

Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

908

obunachilar
Kanal statistikasi