#Биласизми
❓11-савол: Жорий этилган чекловчи тадбирлар фуқароларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро конвенцияларда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаяптими?
Биринчи навбатда, шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига кўра, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
Жорий этилган чекловлар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, жумладан, айнан “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунига тўла мос бўлиб, пировард натижада ҳар бир фуқаронинг ажралмас ҳуқуқи бўлган – яшаш ҳуқуқини (Конституциянинг 24-моддаси) таъминлашга йўналтирилган.
Аҳоли ва автотранспорт ҳаракатига нисбатан ўрнатилган вақтинчалик чекловларга келадиган бўлсак, шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир (Конституциянинг 28-моддаси). Ушбу чекловлар, юқорида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини санитар муҳофаза қилиш доирасида жорий этилди ҳамда санитар-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин)ни жорий этиш йўли билан таъминланмоқда (“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддаси).
Бундан ташқари, шуни таъкидлаш керакки, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 12-моддасига мувофиқ, муайян давлат ҳудудида қонуний бўлиб турган ҳар ким ушбу давлат ҳудуди чегарасида ҳаракатланиши ва яшаш жойини танлашга ҳақли.
Шу билан бирга, юқорида санаб ўтилган ҳуқуқлар бирор бир чекловлар объекти бўла олмайди. Давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳолининг саломатлиги ёки ахлоқини ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлган қонунда кўзда тутилган чекловлар бундан мустасно бўлиб, улар ушбу Пактда эътироф этилган бошқа ҳуқуқларга мос келади.
Шу боис, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, пандемия туфайли ўрнатилган чекловлар фуқароларнинг Конституция ва халқаро ҳужжатларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини чекламайди, аксинча, улар ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга қаратилгандир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ozbekston24