🎙Агар Ёсин ўқиб турсак
Бало келмас, дард йўламас,
Қабоқ учмас, қалб оғримас,
Нокас қочар, мард бекинмас
Агар Ёсин ўқиб турсак.🌸🕊
Ўғил-қизлар камол кўргай,
Бутун умр шодон юргай,
Давру давронини сургай,
Агар Ёсин ўқиб турсак.
Виждон гавҳар, иймон гавҳар,
Кимда бу йўқ, бўлгай гав, хар,
Руҳу танни поклар аввал,
Агар Ёсин ўқиб турсак.
Ҳеч кимсага келмай малол,
Ошинг тоза, нонинг ҳалол,
Умр асло кўрмас завол,🌺🕊
Агар Ёсин ўқиб турсак.
Кетмас давлат, мангу савлат —
Бирор марта бўлмас ҳамдард,
Тоат эрур бизга мадад,
Агар Ёсин ўқиб турсак.
Жозибадор бўлар олам,
Қолмас андуҳ, қолмагай ғам, 🌼🕊
Савоб қопинг тўлар бекам,
Агар Ёсин ўқиб турсак.
Ўзи бергай бор будини,
Ушалтирар умидини,
Адаштирмас Мақсудини,
Агар Ёсин ўқиб турсак🌸🕊
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил Азийм.
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•