Djumamuratov Ruslan / RASMIY KANAL


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


OMQP deputati, budjet va iqtisodiy islhotlar qo'mitasi a'zosi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri








Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X








Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X








Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида билдирган энг муҳим фикр ва ташаббуслар

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Давлатимиз раҳбари янги давр Янги Ўзбекистонимиз жадал ривожланадиган, янада юксак тараққиёт чўққиларини забт этадиган давр бўлишига ишонч билдирди.

Бу давр парламент ва Ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бўйича ибратли анъаналар шаклланадиган ва тарихга муҳрланадиган давр бўлади. Келажак авлодлар албатта фахр билан тилга оладиган ана шундай буюк тарих ва келажакни яратиш бизнинг ўз қўлимизда”,

- деди Президент.

Президент кейинги уч кун мобайнида Олий Мажлис аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилганига эътибор қаратди.

2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни, моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар, деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


UzA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент: иқтисодиёт ва аҳоли даромадларини ўстиришда юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқларига алоҳида аҳамият қаратиш керак

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


"MILLIY TIKLANISH" RASMIY SAHIFA ️ dan repost
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining qarori bilan O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri lavozimiga Abdulla Aripov nomzodi ma’qullandi.

🖥 MTDP | Telegram


"MILLIY TIKLANISH" RASMIY SAHIFA ️ dan repost
O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri lavozimiga Abdulla Nigmatovich Aripov nomzodi ko‘rsatildi

Prezident: Abdulla Aripov katta tashkilotchilik salohiyatiga ega bo‘lgan, ijro hokimiyati tizimida boy bilim va tajriba orttirgan, mas’uliyatni doimo chuqur his etadigan rahbar.

🖥 MTDP | Telegram


"MILLIY TIKLANISH" RASMIY SAHIFA ️ dan repost
Maʼnaviy buyuk xalq – iqtisodiy tomondan ham buyuk bo‘ladi

Prezident: Bizning ikkita o‘q tomirimiz, ikkita tayanch ustunimiz bor: biri – iqtisodiyot, biri – maʼnaviyatdir. Maʼnaviy buyuk xalq – iqtisodiy tomondan ham buyuk bo‘ladi”.

🖥 MTDP | Telegram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.