Shaxs va jamiyat I Шахс ва жамият


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


▪️Шахс ва жамият атрофидаги гаплар...
▪️Фикр
▪️Эҳтиром
▪️Мулоҳаза
▪️Факт
▪️Тубанликка қараб кетаётган дунё

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


KESHNEWS dan repost
СЎРОВНОМА: Вакцина қабул қилдингизми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа, олдим
  •   Йўқ, ҳозирча олмадим
  •   Иккиланяпман
1392 ta ovoz


Ziyo Zuhal dan repost
Ўзбекча таниш-билиш

Бир сўм минг сўм бўлади,
Ишинг осон бўлади,
Ҳатто душман кўнади,
Ўзбекча таниш-билиш!

Келин ҳам топилади,
Мошин ҳам олинади,
Муаммо ёпилади,
Ўзбекча таниш-билиш!

Бу йўллар очиқ-сочиқ,
Ҳеч ким қилолмас "қичиқ",
Эгилар катта-кичик,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ер сероб гектар-гектар,
Боғ сероб нектар-нектар,
Таниши йўқ, бўл баттар!
Ўзбекча таниш-билиш!

Битта душман топилмас,
Ғам-ғуссага пайт қолмас,
Пул тиққани жой қолмас,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ишинг аниқ тўрида,
Машинанг ҳам зўридан,
Кучлироқсан бўридан,
Ўзбекча таниш-билиш!

Хоҳласанг уй қурасан,
Хоҳласанг уй бузасан,
Зўр планлар тузасан,
Ўзбекча таниш-билиш!

Докторлар хизматингда,
Ошпазлар хизматингда,
Артистлар хизматингда,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ҳокимга ўшқирасан,
Қудасини танийсан,
Чойхонада ош ейсан,
Ўзбекча таниш-билиш!

Ишларинг секундда ҳал,
Ўтириб топарсан "кал",
Ҳаётинг ўтар асал,
Ўзбекча таниш-билиш!

Не билишинг қизиқмас,
Кимни танишинг қизиқ,
Танишсиз ишинг унмас
Ўзбекча таниш-билиш!

Зиё Зуҳал шеър ёзди,
Яқин танишлар учун,
Ишлари битиб қолди
Ўзбекча таниш-билиш!

©️ Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️Депутатлар уйғонди!

Андижон вилоятидаги туман, шаҳар Кенгашининг бир гуруҳ фаол депутатлари Президентга мурожаат йўлладилар!
Батафсил видеолавҳада👆

Боғланиш
👉 @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uz


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижонда от спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилибди

Боғланиш
👉 @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uz


Ziyo Zuhal dan repost
МЕНДАН ФАҚАТ ДАРС СЎРАНГ!

Ўттиз йил мен пахта тердим,
Кўк далага меҳр бердим,
Яна қанча "калтак" едим -
Мендан фақат дарс сўранг!

Оқлашни зўр ўргатдингиз,
Ҳашарни зўр ўргатдингиз,
Қурувчига ўхшатдингиз -
Мендан фақат дарс сўранг!

Барча жойни тозаладим,
Ўтин-ахлат тиззаладим,
Обрўсиздек иззаландим -
Мендан фақат дарс сўранг!

Пул йиғишга ўргатдингиз,
Безбетликка ўргатдингиз,
Билмам нима кўрсатдингиз?!
Мендан фақат дарс сўранг!

Келиб конспект сўрайсиз,
Режа-жадвал сўрайсиз,
Бир балолар сўрайсиз -
Мендан фақат дарс сўранг!

Бир сўм учун ухламасдан,
Дарсу-ҳашар юраман,
Пора бер деб тиламасдан -
Мендан фақат дарс сўранг!

Тўгараги ўлиб кетсин,
Юкламаси ўлиб кетсин,
Тадбирлари ўлиб кетсин -
Мендан фақат дарс сўранг!

Мен устозман касбим ахир
Илм бериш, зиё бериш
Формасию давомати -
Мендан фақат дарс сўранг!

Рўмолини мен ечайми?
Соч-соқолин мен бичайми?
"Жума"сидан кечтирайми?
Мендан фақат дарс сўранг!

Мен милиция, маҳаллаком
Мен агентлик, мен профком,
Мен тадбирбоз, мен родком
Мендан фақат дарс сўранг!

Ўттиз йилда кўмиб бўлдиз,
Таълимни сўйиб бўлдиз,
Қоғозга тиқиб бўлдиз
Мендан фақат дарс сўранг!

Ҳар куни йиғим-сиғим,
Ойликни ушлайди ким?
Мен устозми ёки ким?
Мендан фақат дарс сўранг!

Қизил, сариқ ва яшил,
Ранг-барангмиз биз аҳил,
Ҳар кун топшириқ ҳар хил
Мендан фақат дарс сўранг!

Ойлигимни михлаб қўйинг,
Минг долларлаб тахлаб қўйинг,
Коррупцияни яхлаб қўйинг -
Кейин мендан дарс сўранг!

Охирида битта гап,
Галстукни ечиб қўйинг,
Баҳо беришдан аввал
Шароит бериб қўйинг!

Битта боксёр битта жанг
Битта уйли бўлармиш!
Бир устозу минг шогирд -
Бўёққа пул йиғармиш...

P.S. Касбига садоқат билан ишлаб юрган ўқитувчи-мураббийларга бағишланади!

©️ Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


Ziyo Zuhal dan repost
МЕН МАЖЛИСНИ СЕВАМАН!

Мен мажлисни севаман,
Менга мажлис ёқади
Гар мажлис ўтказмасам
Ичим ёниб кетади!

Мажлиснинг ҳар номи бор,
Селекторли жойи бор,
Аппаратний, планёрка
ВКСдек йўли бор!

Мажлис борки юрар иш,
Мажлиссиз бўлмайди иш,
Мажлис ўтказай кўпроқ -
Тиним билмай ёзу қиш!

Мен мажлис ўтказмасам,
Ҳодимлар ишламайди,
"Даже" оддий нарсага -
Калта ақли етмайди!

Шанба-бозор фарқи йўқ!
Эртами кеч фарқи йўқ!
Менга қолса ярим тун -
Ўтказаман фарқи йўқ!

Мажлиссиз бошланган иш,
Бошга келтирар ташвиш!
"Чора-тадбир" туздириб -
Бошлаш керак ахир иш!

Протоколга кўмаман,
Топшириққа кўмаман,
Кабинетга кирволиб -
Ижросини сўрайман!

Мана сиз ҳам кўрасиз,
Ҳали яхши бўлади
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Тараққиёт келади!

Кейин раҳмат айтасиз,
Ҳар бир мажлисларимга
Офарин шу вазирга -
Етсин ниятларига!

Борай мен, соат бешда,
Яна бир мажлисим бор
Мажлис қилмасам агар
Ишимда ташвишим бор!

Мен мажлисни севаман,
Мажлис менга ёқади!
Ҳар кун мажлис ўтказсам -
Қуёш кулиб боқади!

Мажлис борки, бор прогресс!
Мажлис йўқ, демак регресс!
Ўзбекистон гуллайди -
Мажлис борки, қилма стресс!

©️ Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


Ziyo Zuhal dan repost
ПРЕЗИДЕНТ КЕЛАР ЭМИШ...

Ташқари ғала-ғовур,
Одамлар бидир-бидир,
Кўчалар супур-сидир,
Президент келар эмиш...

Тугамайди иш вақти,
Селектор тўлиб кетди,
Ҳаммаёқ "гуллаб" кетди
Президент келар эмиш...

Майса кўкка бўялди,
Арча кўкка бўялди,
Деворлар ҳам бўялди,
Президент келар эмиш...

Асфальт босилди йўллар,
Гулга кўмилди чўллар,
Ҳар ким мансабин ўйлар,
Президент келар эмиш...

Костюм-шимли қоринлар,
Етиб келди "барин"лар,
Бир-бирига кариллар,
Президент келар эмиш...

"Зулфиялар" терилди,
Спортчилар йиғилди,
"Установка" берилди,
Президент келар эмиш...

Миллионлик лойиҳалар,
Янги иш, фабрикалар,
Тоғ терилган олмалар,
Президент келар эмиш...

Раҳбарлар турнақатор,
Юришибди бир қатор,
Юзида жиддий хатар,
Президент келар эмиш...

"Маршрутлар" тайёрланди,
"Объектлар" тайёрланди,
"Учрашув" тайёрланди,
Президент келар эмиш...

Фақатгина оддий халқ,
Ҳеч нарсани билмайди,
Мансабдорлар фақат ҳақ,
Президент келар эмиш...

Ҳамма жойда ваҳима,
Тилларда битта нағма,
Чеккада турма, қара!
Президент келар эмиш...

Бирдан тўхтади ишлар,
Барча ёқасин тишлар,
Енгил нафас олишлар -
Президент келмас эмиш...

Чала қолди йўллар ҳам,
Қуриб кетди гуллар ҳам,
Қуриб кетди арчалар,
Президент келмас эмиш...

Эски ҳаммом, эски тоз,
Мансабдорлар жуда чоғ,
Оддий халқ яна гумроҳ,
Президент келмас эмиш...

Президентдан шундай қўрқув,
Аллоҳни лек билмайсан,
Ўнгу чапга боқмасдан,
Халқни тинмай талайсан!

Агар Аллоҳ дилингда,
Бўлганида қанийди.
Президент келишидан -
Қўрқмасдинг аниқ эди!

Тўғри ишлаган инсон,
Юртини гуллатармиш!
Эгрида фақат бир гап -
Президент келар эмиш...

Зиё Зуҳал

@ziyo_zuhal


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
​​Якшанбада дам беринг!

Дунё иши тугамас,
Давлат иши тугамас,
Тинкам қурир, етар бас!
Якшанбада дам беринг!
Болам кутар дада деб,
Хотин сўрар қайда деб,
Онам йиғлар болам деб,
Якшанбада дам беринг!
Тоғам ўтди бормадим,
Тўйлар бўлди бормадим,
Лек мажлис қолдирмадим,
Якшанбада дам беринг!
Дўсту ошна йўқ ҳисоб,
"Дастур"ларим беҳисоб,
"Йўл харита" бир китоб,
Якшанбада дам беринг!
Умр ўтар шиддатла,
Болам ўсди бир пастда,
Ўтирволиб кабинетда,
Якшанбада дам беринг!
Айбим битта бюджетдан,
Маош келар давлатдан,
Тўйиб кетдим бу ишдан,
Якшанбада дам беринг!
Хашарлар бозор куни,
Шанбалик бозор куни,
Мажлислар бозор куни,
Якшанбада дам беринг!
Ишимнинг йўқ охири,
Тонгдан тунга, кунгача!
Ёрилмасдан бу бошим,
Якшанбада дам беринг!
Ҳоким бўлсанг ўзингга,
Прокурор бўлсанг ўзингга,
ИИБ бўлса ўзингга,
Якшанбада дам беринг!
"Кодекс" ҳам чириб кетди,
Миям ҳам ачиб кетди,
Соат тунги 12,
Якшанбада дам беринг!
Мажлис қилсанг бормайман,
8 соат ишлайман,
Шанба-бозор ётаман,
Шундай хаёл қиламан,
Якшанбада дам беринг!

Боғланиш 👉 @Izboskan_user_bot

Каналга уланиш 👉 @Izboskan_uz


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
Қачон ўзгарамиз?

Юқоридаги постни умуман бундай тарзда давом эттирмоқчи эмасдим, лекин чидаб тура олмадим! Қачонгача болаларимизни қийнаб келамиз? Ўқувчиларнинг ҳамда ҳоким бошчилигидаги меҳмонларнинг кийимларига эътибор беринг!

Нима, болалардан совуқ ўтмайдими?!

Каналга уланиш
👉 @Izboskan_uz


Telegram раздает призы! В честь своего 10 летия - iPhone 11 Pro, PlayStation 4, денежные призы и многое другое! Только до 01.01.2021! Успевай: https://telegram10.club/


Movarounnahr dan repost
"Устоз-2020" Миллий мукофоти финал босқичига ушбу тўртликдан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилибди.

Ҳаммаси зўр, фақатгина бу ҳакамлар ўқитувчиларни баҳолашини инобатга оладиган бўлсак, менимча, ҳакамлар орасида бир дона ўқитувчи бўлиши керак эди.

Ўқитувчи бўлмаган одам, ўқитувчиликни қандай баҳолайди?!

@Movarounnahr_uz


Movarounnahr dan repost
Янги монополия қутлуғ бўлсин!!!

P.S. Энди лицей ва коллежлар "ставка"си ҳам ошиб кетарканда...

@Movarounnahr_uz


Movarounnahr dan repost
Бир ўлкаки...

Бир ўлкаки, фақат ТВда
Инсонлари бахтли яшайди.
Етти ёшу етмиш ёшию
Газ ва светсиз тинмай қақшайди!
Бир ўлкаки, гази бўп туриб,
600 миллион қарзга ботади.
Яна ўша "Лукойл"га бориб,
Барча газин текин сотади.
Бир ўлкаки, порахўрлар тўқ,
Томоққача кенгайган қорни.
Ҳокимлари сўкинар тинмай
Милицияси узади жонни.
Бир ўлкаки, ёш болалари
Аёзда ҳам киймайди куртка
Қўлларига байроқ олволиб
Сафланади меҳмон кутишга!
Бир ўлкаки, пахсадан мактаб
Қуришади ўқи болам деб,
Кимдир кўриб ёзмагунича
Ётаверар бино қулай деб!
Бир ўлкаки, МИБ деган катта
Аёлларни ёқар оловда
Чиқволишиб ўлгандан кейин
Сайрашади поезд кетганда.
Бир ўлкаки, ўттиз йил фақат
Ниманидир кутиб яшайди
Тезроқ ўтсин ўлгур бу қиш деб
Фақатгина ёзда яшайди.
Бир ўлкаки, сув омборларин
Оддий балиқ ғажиб тилади
Ўн беш сўмга бир кўприқ қурса,
Ўттиз сўмга ремонт қилади.
Бир ўлкаки, ҳар ҳафтасига
Зум тинмасдан қарзлар олади,
Ўттиз сўмга машина ясаб,
Етмиш сўмга халққа сотади.
Бир ўлкаки, гўштни кўп ейди,
5600 топса миллионер
Метанбек деб исм қўяди
Газга кетса ўлдим деявер!
Бир ўлкаки, ўттиз миллион халқ
Ҳеч бўлмаса кунда бир марта
Ўша жойда ўтирганларни
Эслаб қўяр куяр ҳолатда.
Ўттиз миллион одам қарғаса
Жунбуш келар осмону замин
Ундан кўра савобин олинг,
Свет ва газ келсин илойим!
Бир ўлкаки, қўлидан фақат
Ёзиш келар халқнинг дардини
Ҳеч бўлмаса шу иши билан
Олай дейди унинг ғамини.
Бир ўлкаки, ҳар кун тинмасдан,
Фақатгина орзу қилади...

@Movarounnahr_uz


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
Бугун Америка Қўшма Штатларида президент сайлови бўлиб ўтмоқда. АҚШ фуқаролари ўз овозлари билан кейинги тўрт йиллик учун ким давлат раҳбари бўлишига аниқлик киритиб олади.

Каналга уланиш
👇@Izboskan_uz


Кореяга ишга бориш учун ўтказиладиган имтиҳоннинг тартиб қоидасини бузганлар тестга 2 йил муддатгача киритилмайди

Икки давлат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув Меморандумига мувофиқ, 20-29 октябрь кунлари ўтказилаётган махсус тест имтиҳонида 1607 нафар фуқаро иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунгача Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида карантин қоида ва талабларига риоя қилган ҳолда 500 дан зиёд фуқаро тест имтиҳонини топширган.

Хабарда махсус тест имтиҳони ўтказилаётган махсус хонада коррупция ҳолатларини олдини олиш, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатилганлиги, тест жараёни Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати масъул ходимлари томонидан назорат қилинаётганлиги айтилмоқда.

" -- Фуқаролар учун тест жараёнларини онлайн тарзда кузатиш имкони яратилган.

ИИБ ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари тестга кирувчиларни тегишли ҳужжатлари, фуқаролик паспортларини текширмоқда. Афсуски, баъзи ноқонуний хатти-ҳаракатлар, яъни тест қатнашчилари имтиҳонга ўз ўрнига ўзга шахсларни киритишга бўлган уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Агентлик ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида 21 октябрда 8 нафар, 22 октябрда 2 нафар фуқаро имтиҳонга ўзга паспорт билан киришга урингани аниқланди. Имтиҳонга киришга уринган шахслар тегишлилиги бўйича туман ИИБ ходимларига топширилди.

Юқоридаги каби тартиббузарликларни амалга оширган фуқаролар ҳамда фуқаролик паспорти эгалари Корея Республикасининг талабига биноан тест имтиҳонига 2 йил муддатгача киритилмаслиги ҳақида эслатиб ўтамиз.

Фуқаролардан махсус тест имтиҳони тартиб қоидаларига қатъий тартибда риоя қилишларини сўраймиз.

Махсус тест имтиҳони жараёнида ҳар қандай таниш-билишчилик, коррупция ҳолатлари рўй берган ёки бу бўйича маълумотга эга бўлган фуқаролар зудлик билан Агентликка (71) 202-33-55 ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин," дейилади хабарда.

Каналга уланиш👇@Izboskan_uz


​​Канадалик шифокор беморларни Қуръон ёрдамида даволайди

Канададаги келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган шифокор ўз беморларига Қуръонни тинглашга рухсат бериб, даволайди, дея хабар бермоқда The Siasat Daily. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати ёзмоқда.
Доктор Жагдиш Ананд Рой Канадада энг яхши офтальмологлардан биридир. У бир неча йил аввал асос солган ўз клиникасининг раҳбари.
Қизиғи шундаки, ҳиндуизм ихлосманди доктор Жагдиш мусулмон эмаслигига қарамай, унинг клиникасида доимий равишда Муқаддас Қуръон трансляцияси ёқилиб туради. У асосан "Ёсин"ва "ар-Раҳмон"сураларини тинглайди.
"Исломосфера" веб-сайтига кўра, бу анъана ҳақида гапирганда, доктор Жагдиш Қуръон бутун инсоният учун мўлжалланган, дейди. Қуръон ўқишнинг фойдалари ҳақида гапирар экан, клиника муҳитини янада тинчлантириб, беморларнинг тузалишига ҳисса қўшишини айтади. Др. Жагдиш тадқиқотгиа кўра, "Ар-Раҳмон" сурасини беш марта тинглаш баъзи кўз касалликларини даволайди.
Унга кўра, клиника ташкил этилганидан буён бу ерда Қуръони Kaрим тиловати тинмай қўйилади. У ва унинг беморлари Қуръон тинглаш орқали маънавий тинч-хотиржамликка эришадилар. Баъзи беморлар ундан нима учун клиникада Қуръон тиловати эфирга узатилишини сўрашади. Улар у ўзининг динига бизни чорламоқчи, деган хаёлга боришади.
Ислом тинчлик дини эканлигини эслатиб, Жагдиш Ананд Рой Ислом ҳақидаги нотўғри ғоялардан қутулиш лозимлигини таъкидлайди. Др. Жагдиш ҳар бир динни ҳурмат қилади ва кичик фарқларга қарамай, уларнинг барчаси бир хил номани ўз ичига олади, дейди.

Каналга уланиш👇@Izboskan_uz


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
​​Юрсанг саёқ, ейсан таёқ! Ўлсанг хиёнат билан, етмай қолар сенга кафан!

Воқеа Сирдарёда бўлган, лекин ўқиб чиқиш лозим! Ўқинг!

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси Б.Мамадаминов оиласига хиёнат қилган эркакнинг вақтичоғлиги ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берди.

Маълум бўлишича, Ховос туманида яшовчи Барно Алиева (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хуштори Алишер Зарипов (исми-шарифи ўзгартирилган, иккаласининг ҳар турмуши ва фарзандлари бор) билан соат 19:00 ларда ўзининг ётоқхонасида ишқий муносабатда бўлаётган вақтида А.Зарипов юрак хуружи туфайли хушидан кетган.

Сўнг Б.Алиева А.Зарипов билан ишқий муносабатини яшириш мақсадида ва шарманда бўлишдан қўрқиб, А.Зариповни ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолганлигини англаган ҳолда, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тез ёрдам бўлимига хабар бериш имкониятига эга бўлса-да, А.Зариповни хушидан кетганлиги ҳақида тез тиббий ёрдам бўлимига хабар бермаган. А.Зариповни шу куни соат 24:00 га қадар ётоқхонада сақлаб, унинг биологик ўлимини билиб, ҳовлисида бўлган эшак аравага А.Зариповни мурдасини ортиб, кўчада хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, даладаги йўлининг четига олиб бориб, ташлаб келган.

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Алиевани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 117-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга қонунда белгиланган чорани қўллади.

P.S. Эркак зотию аёл зотига Аллоҳ таоло насиб этган ҳалоли буюрсин! Чапга юрадиганлар учун намуна бўлсин, кафансиз эшак араваларда қолиб кетмасинлар...

Каналга уланиш
👇@Izboskan_uz


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😡😡😡Яна "Избосган"

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси орқали Избоскан туманида амалга оширилаётган ишлар ёритилибди.

P.S. Минг афсуски, Миллий телерадиокомпания ҳам туманимиз номини нотўғри ёзяпти!!! Яна Избосканнинг ўрнига "Избосган" деб ёзилган. Масъулларга бу хабарни жўнатдик. Жавобини кутамиз...

Каналга уланиш
👇@Izboskan_uz


IZBOSKAN NEWS.UZ dan repost
Андижон аҳолисининг қанчасини аёллар ва қанчасини эркаклар ташкил этади?

Андижон вилояти Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолатига Андижон вилояти доимий аҳолисининг сони 3 млн. 153 минг 300 кишини ташкил этиб, эркаклар сони 1 млн. 596 минг 700 нафар (50,6%), аёллар сони 1 млн. 556 минг 600 нафар (49,4 %) дан иборат.


📖 Илк бор кўзи ожизлар учун 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайль дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.

1989 йил 21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди;

1991 йил 31 август - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинди;

2020 йил - Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда.

Тараққиётни қаранг. Орадан 29 йил ўтгач эсларига тушиб қолди шекилли.

@shaxs_va_jamiyat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

56

obunachilar
Kanal statistikasi