davletovuz dan repost
Самарқанд яриммарафонига рўйхатдан ўтиш бошлангани муносабати билан, бугун тунда республика бўйлаб #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтади. Аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун республикамизнинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлари мовий рангда порлайди.
Тошкентда Wyndham, Radisson Blu Hotel, Hyatt Regency Tashkent вa Hilton меҳмонхоналари, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи ушбу акцияга қўшилиб улгурган. Шунингдек, Анҳор Локомотив боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилади. Самарқандда Регистон майдонидаги меъморий ансамбль мовий рангда нур таратади.