Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! dan repost
“Ёшлар куни”да ёш ижодкорлар ва фаоллар рағбатлантирилди
Тошкент шаҳар прокуратурасида 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан карантин ва санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда навбатдаги "Прокурор ва ёшлар" онлайн учрашуви ўтказилди.
Ушбу учрашувда Тошкент шаҳар прокурорининг ӯринбосари Б.Абдувалиев ва Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Назиров иштирок этди.
Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида пандемия шароитида уйда ўтирган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 15 май-15 июнь кунлари ёшлар ўртасида “Ижод гулшани маънавий-маърифий мақолалар танлови” ўтказилди.
Танлов онлайн режимида ӯтказилиб, ғолиблар А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти институти ўқитувчиларидан иборат махсус танлов ҳайъати томонидан аниқланди. Танлов натижаларига кўра, Ш.Холматова 1-ўрин, Д.Тожиев 2-ўрин, С.Умурзакова, А.Очилов ва М.Жумабоевалар 3-ўрин ғолиби деб топилиб, уларга диплом ва Тошкент шаҳар прокурорининг эсдалик совғалари топширилди.
Шу билан бирга, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгашининг алоҳида ӯрнак кӯрсатган ходимлари: Кенгаш бўлим бошлиқлари А.Хасанов, А.Икрамов ва Д.Қутепетдинова, Миробод тумани кенгаши раиси С.Саидханов ҳамда Яккасарой тумани кенгаши раиси Ш.Ташпулатовлар Тошкент шаҳар прокурорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирландилар.
Тақдирлаш давомида ёшлар билан "ZOOM" иловаси орқали онлайн мулоқот ташкил этилиб, ёшлар ўзларига қизиқ бўлган саволарига жавоб олишди, онлайн учрашувда 200 га яқин ёшлар иштирок этишди.
Facebook |Instagram |Telegram| YouTube