SIRDARYO YANGILIKLARI 🌍 dan repost
Тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилинди
Президент раислигида 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
🏦 Жорий йил 1 декабрга қадар 500 миллиард сўм қўшимча захира шакллантиришга тўлиқ имконият борлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган. Ушбу маблағлар эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан берилаётган пулларга қўшимча ресурс бўлади.
🚚 Август ойида 20 минг, сентябрда 26 мингта корхона фаолиятини тўлиқ қувватга олиб чиқиш, уларнинг пандемия туфайли тўпланиб қолган маҳсулотларини сотиш учун шарт-шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун йирик шаҳарларда қўшимча савдо жойлари ташкил этиш, талаб юқори бўлган истеъмол маҳсулотларини тўлиқ электрон савдо тизимларига жойлаштириш вазифаси юклатилди. Хомашё олиб келиш ёки экспортда қийналаётган корхоналарнинг транспорт-логистика масалаларини ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.
🏭 Вилоят ҳокимлари Бизнес-омбудсман, Божхона қўмитаси билан бирга 1 октябргача тадбиркорлар томонидан келтирилган технологик ускунани ишга тушириш ҳамда улар учун ер, бино, электр, газ ва бошқа муҳандислик-коммуникация масалаларини ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.
Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official