Жаннат аҳллари
Ибн Aббосдан, розияллоҳу анҳу, айтдилар; «Бир куни Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, чиқиб дедилар:
— Менга барча умматлар кўрсатилди. Бир пайғамбар бир киши билан, яна бир пайғамбар икки киши билан, яна бир пайғамбар бир тўп кишилар билан, яна бир пайғамбар ёлғиз ўзи, ҳеч бир ҳамроҳи йўқ ҳолда ўтдилар. Сўнг жуда кўп оломонни кўрдим, улар кўплигидан узоқ-узоқ уфқларни ҳам тўсганлар, умид қилдимки, шулар менинг умматим бўлсалар. Шунда: булар Мусо, алайҳиссалом, қавмлари билан келяптилар, дейилди.
Сўнг менга, қарагин, дейилди. Қарасам, узоқдан қораликни кўрдим. Улар жуда кўп бўлиб, кўплигидан уфқни ҳам тўсиб қўйишган эди. Кейин менга яна айтилди: “Ҳов, анавиларга, ҳов анавиларга қаранг!” Кўрсам, сон-саноқсиз инсонлар, улар шунча кўпки, еру осмонни тўлдириб юбордилар. Шунда менга: «Булар сизнинг умматингиз», дейилди.
Буларнинг олдиларида етмиш минг нафар жаннатга ҳисоб-китобсиз кирадиганлар келмоқда. Улар ҳодисалардан шумланмаганлар, фолбину сехргарларга бормаганлар, ўзларини ўтда куйдириб даволамаганлар, фақат ўз Роббисига таваккул қилган кишилардир, — дейилди.
Шунда Уккоша ибн Михсан туриб:
— Ё Расулуллоҳ, дуо қилинг. Aллоҳ мени шулардан қилсин, — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Эй Aллоҳ, буни ўшалардан бири қилгин, - деб дуо қилдилар.
Шундан сўнг бошқа одам туриб:
— Aллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалардан қилсин, — деди. Пайғамбаримиз, алайҳиссалом:
— Бунга Уккоша сендан олдин келди,— дедилар».
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
Бизни кузатишда давом етинг😌
@Rasululloh_Ummatlari
Каналга уланиш учун👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEvOHBheuAiM7AYQsg