Бутун дунё ҳамжамиятида COVID-19 пандемияси ҳукм сураётган айни пайтларда мамлакатимиздаги барча соҳадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш ва соҳа вакилларини, қолаверса ҳалқимизни шу шароитда ишлашга ҳамда яшашга кўникмасини ошириш мамлакатимиз ривожини белгилаб берувчи асосий омиллардан биридир.
Бу борадаги ишлар, хусусан ёшларни ватанпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирларнинг замонавий кўринишда амалга ошириш барча соҳа вакиллари зиммасидаги асосий вазифалардан ҳисобланади. Шу каби тадбирлар Хоразм вилоятида Миллий гвардия бўлинмалари масъул ходимлари томонидан вилоятдаги Миллий гвардияга бириктирилган умумтаълим мактабларида олиб борилмоқда.
Куни кеча Урганч шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг ҳарбий-ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфи ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан замонавий қурол-аслаҳалар, махсус воситаларнинг қўлланилиши ва улардан фойдаланиш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди.
Тадбир давомида ўсмир ёшлар ўз қизиқишлари билан Ватан ҳимоячиси бўлишга иштиёқлари баланд эканлигини яққол намоён қилдилар. Савол жавоблар асосида ташкиллаштирилган ушбу машғулот мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.
💣MILLIYGVARDIYA🔫
https://t.me/joinchat/AAAAAEs7nC3NuAIAmFE_0g