САХОВАТ ВА КЎМАК
Бугунги кунда барча соҳа вакиллари, шу жумладан, ҳар бир тадбиркор карантин даврида атрофдагиларга бефарқ бўлмасликни ҳис қилган ҳолда бир-бирларига ёрдам қўлини чўзмоқдалар. Жумладан, республика бўйлаб Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари секторлар кесимида фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳ таркибида аҳолининг турмуш тарзи ўрганилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал қилиш борасида ижобий натижаларга эришиб келмоқдалар.
Хусусан, Республикамизнинг Фарғона, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бириктирилган сектор ҳудудидаги минглаб оилаларга меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини ўзида мужассам этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида, оила таркибига қараб белгиланган пул миқдоридаги моддий ёрдам пуллари тарқатилиб, маълум даражада ушбу оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланишига кўмак берилди.
💣MILLIYGVARDIYA🔫
https://t.me/joinchat/AAAAAEs7nC3NuAIAmFE_0g