НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВА ИИБ ХОДИМЛАРИНИНГ ТЕЗКОР ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ 1 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ
Жорий йилнинг 3 апрель куни тунги соат 21.00 ларда Кармана туманидан Навоий шаҳри ҳудудига ўтувчи муваққат постда вилоят маркази томон ҳаракатланиб келаётган енгил машина тунги навбатчиликда ўз хизмат вазифасини ўтаётган Навоий вилояти ИИБ ППХ ходими Р.Азизов ҳамда Миллий гвардия ходими Ҳ.Болтабоевларнинг диққатини тортган.
Машина ходимлар томонидан тўхтатилганда, фуқаро Л.Йўлдошев рафиқаси билан биргаликда ҳушсиз ҳолатдаги 1 ёшли қизини шифохонага олиб бормоқчи эканлиги маълум бўлган.
Қизалоқнинг ҳаёти тобора хавф остида қолаётганлигини пайқаган Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўша вақтнинг ўзида зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиб, ўз хизмат машинасида беморни вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказишган.
Шифохонанинг олий тоифали шифокори Бобомурод Пардаевнинг маълум қилишича, ҳушсиз ҳолатда касалхонага етказилганида чақалоқнинг ҳарорати 39.5 даража бўлган. Икки дақиқалик кечикиш ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши муқаррар эди. Ўз вақтида кўрсатилган зарур муолажалар туфайли қизалоқ ҳаётга қайтарилди. Қизалоқнинг ота-онаси Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимларига чексиз миннатдорчилигини билдиришди.
💣MILLIYGVARDIYA🔫
https://t.me/joinchat/AAAAAEs7nC2n1DAMlpgorQ