Юнусободда 30 ёшли пиёдани Lacetti
босиб кетди. Форишда Isuzu ва Nexia тўқнашуви оқибатида
5 киши ҳалок бўлди. Мирободда Spark ва Lacetti тўқнашуви оқибатида Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси
вафот этди. Тойлоқда икки Damas тўқнашуви оқибатида бир киши
ҳалок бўлди. Ғаллаоролда Cobalt босиб кетиши оқибатида
8 ёшли бола ўлди. Элликқалъада Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида Lacetti ҳайдовчиси
ҳалок бўлди. Нурободда Damas “Камаз”га урилиши оқибатида Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси
қурбон бўлди. Юнусободда ободонлаштириш ходими Spark уриб кетиши оқибатида
вафот этди. Шароф Рашидов туманида Optra машинаси балони ёрилиб кетиб, ағдарилиши оқибатида икки йўловчи
ҳалок бўлди. Муборакда Spark ва Gentra тўқнашуви оқибатида
саккиз киши ёниб кетди. Мирободда бетон тўсиққа урилган Nexia йўловчиси
вафот этди. Ғаллаоролда 10 машина иштирокидаги ЙТҲда бир ҳайдовчи
ҳалок бўлди. Қамчиқ довонида бошқарувни йўқотган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси
ҳалок бўлди. Ғузорда Nexia уриб юборган пиёда
вафот этди. Қамашида йўл четида турган Damas’га бошқа Damas’нинг урилиши оқибатида олдиндаги Damas пиёданинг устига қулаб,
уни ўлдирди. Шароф Рашидов туманида Cobalt уриб юборган пиёда
вафот этди. Келесда Nexia дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи
қурбон бўлди. Қамашида Lacetti ва Gentra тўқнашуви оқибатида Lacetti ҳайдовчиси
ёниб кетди. Форишда “Волга” ва “Жигули” тўқнашуви оқибатида “Жигули” ҳайдовчиси
ҳалок бўлди.
19 та ҳодиса, 35 та ўлим. Бу Ўзбекистонда август ойида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларининг кичик бир қисми, холос.