Оилангиздан гуноҳлар кетказилиб бутунлай пок бўлишини хохлайсизми?
Аллоҳ таоло айтади:
«(Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди холос. Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва ҳикмат (яъни пайғамбар ҳадислари)дан иборат тиловат қилинадиган нарсаларни зикр-тиловат қилинглар! Албатта Аллоҳ меҳрибон ва огоҳ бўлган зотдир»
(Аҳзоб: 33-34-оят)
Шарҳ: Қуръон ва ҳадис инсонни яхшиликга буюриб ёмонликлардан қайтариб туради. Ким уйида Қуръон ва ҳадис зикрини кўпайтирса шайтонлар уйидан қочади. Хайр-барака фаришталари келиб уйи баракотли хонадонга айланади.
Аммо қайси уйда мусиқа қўшиқ, кино, сериллар бўлса, у ердан хайр-барака фаришталари қочади, шайтонлар билан тўлади. Тортишув, уруш, жанжал арзимаган сабаблар билан чиқаверади. Уйи файзсиз хонадонга айланади.
Bizning kanal 👇👇
@Sami_yusufx