Қорақўтонда ноқонуний олтин қазиб олаётганларнинг икки нафарини тош босиб қолди
17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда 3 нафар фуқаро Пахтачи туманида жойлашган, давлат захирасида бўлган «Қорақўтон» тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганларида тоғ тоши босиб қолган.
Натижада икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, бир нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
🌏 ZamonimizTV расмий канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEeWfz-N1owIYTi7_g