Ishonchli hadislar| Uyda qoling!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


@Ishonchli_hadislar Диний ва маърифий канал бўлиб,
Ўзбекистон Республикасининг қонун доирасидан чиқмаган ҳолда фаолият олиб боради!
Diniy savollar 👉 savollar.islom.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хуфтон намози 4 ракат фарзи ўқиш тартиби.

Хуфтон намози икки ракат суннати овоз чиқармай ўқилади бомдод суннати каби.

👳‍♂ Еркаклар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шом намози 3 ракат фарзи ўқиш тартиби.

Шом намози икки ракат суннати овоз чиқармай ўқилади бомдодни икки ракат суннати каби фақат ният шомни икки ракат суннати деб қилинади.

👳‍♂ Еркаклар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аср намози ўқиш тартиби.

👳‍♂ Еркаклар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Видео дарс Пешин намозининг 4 ракат фарзи ўқиш тартиби.

Пешини намози суннатлари ҳам шундай ўқилади ниятда суннат дейилади 3-4 ракатда ҳам зам сура ўқилади.


👳‍♂ Еркаклар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бомдод намози ўқиш тартиби.

👳‍♂ Еркаклар учун.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tahajjud namozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ayollar uchun xufton namozining o'qilishi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ayollar uchun shom namozining o'qilishi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ayollar uchun asr namozining o'qilishi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ayyollar uchun peshin namozining
O'qilishi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ayyollar uchun bamdod namozi
O'qilishi


#ҲАДИС

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Банда қабрига қўйилса, соҳиблари қайтиб кетишса, уларнинг кавушлари тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади. Кейин: “Бу одам, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида нима дердинг?” дейишади. У: “Гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”, дейди. Шунда унга: “Дўзахдаги ўрнингга қара. Албатта, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди”, дейилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: У икковини ҳам кўради. Кофир ёки мунофиққа: “Бу киши ҳақида нима дердинг?” дейилади. “Билмадим. Одамлар айтадиган нарсани айтардим”, дейди. Шунда унга: “Билмадинг ҳам, эргашмадинг ҳам”, дейилади. Кейин темир гурзи билан бир урилганида шундай қичқиради, унинг овозини инсу жиндан бошқа ҳамма мавжудот эшитади” .

Имом Бухорий ривояти.

@ishonchlihadislar


#КУН_ҲАДИСИ

🕊Оиша (р.а) айтдилар:

📌Бир марта Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Aбу Жаҳма ибн Хузаймни закот йиғиш учун юбордилар. Бу вақтда, бир киши унинг мулки учун у билан судлашишни бошлади. Кейин Aбу Жаҳм уни уриб, бошини синдирди. Шундан сўнг (унинг қариндошлари) Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, биз интиқом талаб қиламиз!"
Пайғамбар (алайҳиссалом) уларга: "Сиз шунча ва шунча нарсани (жазо эвазига молдан) оласиз", деди. Aммо улар рад этишди.
Кейин у: "Сиз шунча ва жуда кўп (ҳатто ундан ҳам кўпроқ) оласиз" деди. Кейин улар рози бўлишди.
Шундан сўнг Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Энди мен одамларга мурожаат қиламан ва уларга мамнун эканлигингизни билдираман".
Улар ҳа дедилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб: "Дарҳақиқат, Лайс қабиласидан бўлган бу одамлар менинг олдимга интиқом олишни талаб қилдилар, лекин мен бунинг эвазига уларга у ва бу нарсани таклиф қилдим, улар рози бўлдилар. Сизни қониқтирадими? "
Улар жавоб беришди: "Йўқ!"
Кейин муҳожирлар уларга ҳужум қилмоқчи бўлишди, лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларни тарк этишларини буюрдилар. Шундан сўнг, у ўша одамларни чақириб, уларни (мол-мулк) қўшди ва сўради: "Энди қониқдингизми?"
Улар "Ҳа" деб жавоб беришди.
У: "Мен одамларга мурожаат қиламан ва уларга сизнинг рози эканлигингизни билдираман" деди.
Улар жавоб беришди: "Ҳа".
Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна одамларга юзланишди ва у (қурбоннинг қариндошларидан): "Сиз қониқдингизми?"
Улар жавоб беришди: "Ҳа".


[Aбу Довуд 4534, Ибн Можа 2638. Саҳиҳ ҳадис. Саҳиҳ Сунан Aби Дауд 3801]

* * * * *

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида шундай деганлар:

Бу жоҳил инсонга узр бўрлигидан далолат беради ва бу ишни содир қилгани уни Исломдан чиқармайди, агар бу ҳақда илмга эга бўлган ва далил етиб борган бўлса, у кофир бўлар эди. Лайс қабиласидан бўлган бу одамлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ёлғонда айбладилар ва унинг ёлғонда айблаши аллақачон ихтилофсиз куфрдир. Бироқ, уларнинг жоҳиллиги ва бадавийлиги (қўполлиги) туфайли улар жоҳиллиги туфайли оқланишди ва куфрга тушишмади.

[Муҳалла 10/410-411]

Дўстнинг имтиҳони...

✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿
@Ishonchli_hadislar
@oxirzamon_ummatlari
✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿

♻️Ўзингиз яхши кўрган, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонингизга юборинг.
🤲Дуоингизда бизни ҳам унутманг!
✅ Каналга аъзо бўлиш
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEf--ZzWESIVdyJ0Ww


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир.
Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларида шундай дедилар: «Огоҳ бўлинглар, Роббим сизлар билмаган нарсаларингизни ўргатишимни буюрди. У Зот менга бугун ўргатган нарса шудир: «Мен бандага ато этган мол-дунёнинг барчаси ҳалолдир. Мен бандаларимнинг барчасини ҳаниф қилиб яратганман. Лекин шайтонлар келиб, уларни динидан адаштиришди, мен улар учун ҳалол қилган нарсаларни уларга ҳаром қилишди. Уларга Менинг ҳукмим келмаган нарсада Менга ширк келтиришни ўргатишди». Аллоҳ ер аҳлига назар солиб, баъзи аҳли китоблардан бошқа барчага –арабларга ҳам, ажамларга ҳам ғазабланди ва шундай деди: «Сени синаш учун ва сен билан (одамларни) синаш учун сени пайғамбар қилиб юбордим. Сенга сув ювиб ўчира олмайдиган Китоб нозил қилдим. Сен уни уйқуда ҳам, ўнгингда ҳам ўқийсан». Аллоҳ менга (жанг қилиб, кофир) Қурайшни йўқ қилиб ташлашни буюрди. Шунда мен: «Роббим, ундай бўлса, улар бошимни мажақлаб, хамирдек эзғилаб ташлашади-ку!» дедим. Аллоҳ деди: «Сени (Маккадан) ҳайдаб чиқарганлари каби сен ҳам уларни ҳайдаб чиқар. Уларга қарши ғазот қил, Биз сени ғазотда қўллаб-қувватлаймиз. Сен инфоқ қил, Биз ҳам сенга инфоқ қиламиз. Сен лашкар юбор, Биз унинг беш бараварини юборамиз. Сенга итоат қилганлар билан бирга Сенга осийлик қилганларга қарши жанг қил».
Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам.
Дўзах аҳли беш тоифадир: оиласини ҳам, мол-дунёсини ҳам ташлаб қўйган, дуч келганга эргашаверадиган, нодон, калтабин кимса; ошкора тамагир, сал нарса эвазига ҳам хиёнат қилаверадиган хоин кимса; эртаю кеч оиланг ва молингга кўз олайтирадиган кимса; бахил ё каззоб; бадхулқ, оғзи шалоқ кимса».

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ishonchli_hadislar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿


#Жаҳаннамда учта водий бор:

1. Ғойй водийси. Унга намозни қазо қилишга одатланиб, ҳаммасини кечқурун бир қилиб ўқийдиганлар тушади.

2. Вайл водийси. Унга намозларни кечиктирадиганлар тушади.

3. Сақар водийси. Унга намозни тарк қилганлар тушади.

Ғафлат уйқусидан уйғон, дўстим!

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️


Эй бенамоз!
Аллоҳ сени ҳузурида туришингни истамаётганидан ортиқроқ хорлик борми?!

Агар сенда қатъий истак бўлса, албатта, Аллоҳ ибодатга муваффақ қилиб қўяр эди. Шароитни бахона қилиб ўзингни алдама!

Тан ол! Кунлар сени жаҳаннамга яқинлаштирпяпти...

✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿
@Ishonchli_hadislar
@oxirzamonummatlarii
✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿

♻️Ўзингиз яхши кўрган, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонингизга юборинг.
🤲Дуоингизда бизни ҳам унутманг!
✅ Каналга аъзо бўлиш
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/R_75nP2jv9oJnDp0


​​#Hadis

Nabiy sollallohu alayhi vasallam bunday deganlar: “Alloh kimga soliha bir turmush o‘rtog‘i (ayol) nasib qilgan bo‘lsa, dinining yarmida unga yordam beribdi. Qolgan yarmi xususida Allohdan qo‘rqsin (taqvo qilsin)!” 

📚(Hokim “Mustadrak” II. 175)

✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿
@Ishonchli_hadislar
@oxirzamon_ummatlari
✿°•┈┈┈•☪•┈┈┈•°✿

♻️Ўзингиз яхши кўрган, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонингизга юборинг.
🤲Дуоингизда бизни ҳам унутманг!
✅ Каналга аъзо бўлиш
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/R_75nP2jv9oJnDp0


ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУХАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ НАБИРАЛАРИ

1. Ади.
Зайнаб билан Абул Ос ибн Рабийънинг ўғли.
2. Амома.
Зайнаб билан Абул Ос ибн Рабийънинг қизи.
3. Абдуллоҳ.
Руқайя билан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғли.
4. Ҳасан.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг ўғли. Имом Ҳасаннинг кимлигини барча мусулмонлар яхши биладилар.
5. Ҳусайн.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг ўғли. Имом Ҳусайн ҳам Ислом тарихидаги энг машҳур зотлардан биридир. Бу икки ака-ука ҳақида алоҳида китоблар ёзилган.
6. Умму Кулсум.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг қизи.
7. Муҳассин.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг ўғли.
8. Зайнаб.
Фотима розияллоҳу анҳу билан Али розияллоҳу анҳунинг қизи.

©«Ҳадис ва ҳаёт» 19-жуз китобидан

@ishonchlihadislar


Яхшилик - кўнгил ойдинлигидир

Бир қишлоқлик киши шаҳарлик киши билан дўст тутинибди. Шаҳарга келса дўстининг уйида меҳмон бўлар, кунлаб, ҳафталаб қолиб, еб ичарди. Шаҳарлик киши дўстининг ҳамма эҳтиёжларини сўзсиз қондирар, гапини икки қилмасди. Дўсти ҳар келганида:
— Эй дўстим, сен ҳеч қаерга чиқмайсанми? Сен ҳам бола чақаларингни олиб бизнинг қишлоққа бор. Баҳорда қишлоғимиз жуда чиройли бўлади,  дея қаттиқ илтимос қиларди.
Бунга жавобан шаҳарлик дўсти ҳам:
— Келгуси йил ишлардан, ташвишлардан қутулсам албатта бораман, дер эди.
Шу зайлда ойлар, йиллар ўгди. Қишлоқлик киши ҳар «келганида дўстиникида меҳмон бўлар, хайрлашиб кетаётганда қишлоғига қайта-қайта таклиф қиларди. Бир куни шаҳарлик кишининг болалари:
Отажон, қишлоқлик дўстингизни шунча меҳмон қилдингиз, у учун кўп заҳматлар чектингиз. Уларни унутиб юборманг, бизни ҳам қишлоққа олиб боринг,  дейишди.
Шаҳарлик киши:
— Болаларим, тўғри айтасизлар, лекин кимга яхшилик қилган бўлсанг, ўшанинг ёмонлигидан қўрқ, деганлар. Қишлоқлик амакингиз билан дўстлигимиз охирги даражага етди. Бирор нарса бўлиб, орамиз бузилишидан қўрқаман,  деди.
Бу орада қишлоқлик киши яна хабар устига хабар юбориб, таклиф қилаверди. Ва охир  оқибат, баҳор кунларининг бирида шаҳарлик киши бола чақаларини олиб, хуш кайфият билан қишлоққа йўл олди. Бир неча кундан сўнг қишлоққа етиб келдилар. Дўстининг уйини сўраб суриштирдилар. Эшигини қоқтилар, бироқ негадир эшикни ҳеч ким очмасди. Устига устак ёмғир ёғарди. Усти бошлари ҳўл бўлиб, совқота бошладилар. Чорасиз қолиб, бир бошпана топиб бироз тин олдилар.
Қишлоқлик дўсти уларни танимади. Шу ҳолатда бир неча соат сарсон-саргардон бўлдилар. Охири шаҳарлик киши қишлоқлик дўстига қараб:
— Эй дўстим, мени танимадингми, анчадан буён кўришмадик, деди.
Қишлоқлик:
— Йўқ таний олмадим. Кеча кундуз ўзимни Аллоҳга бағишлаганман, менинг ҳаттоки ўз борлиғимдан ҳам хабарим йўқ,  деди.
Шунда шаҳарлик:
— Шаҳарга келиб дастурхоним атрофида ўтирган эдинг, ойлаб меҳмоним бўлгандинг? Мени неча маротаба қишлоғингга таклиф қилган эдинг…, деб, ҳайратини изҳор этди.
Қишлоқлик:
— Билмадим, сени таниёлмаяпман, исмингни ҳам эслай олмаяпман,  деди.
Шаҳарлик:
— Ҳаммаси тушунарли. Мен барча ҳақларимдан воз кечдим, фақат кеч бўлиб қолди. Бу ёғинли кунда бошпана бер, тонг отгирайлик, деди.
Қишлоқлик киши сўзида қаттиқ туриб  боғ четидаги қоровул кулбасини кўрсатди ва:
— Ярим тунда бу кулбага бўри тушади, агар тонг отгунча кута олсанг, ўша жойда тунагин, деди.
Шаҳарлик киши ноилож рози бўлди. Болалари билан кулбага жойлашди. Қулига ўқ ёй  олиб, кута бошлади. Бир маҳал ярим тунда бир бўрининг шарпаси сезилди. Ёйини кериб, нишонга олди ва бўрини отди. Бўри тепаликдан думалаб тушаркан шовқин эшитилди. Шовқиндан қишлоқлик «дўст» дарҳол ташқрига чиқти ва бақирди:
— Эй, воҳ! Эшагимнинг хўтигини отибсан!
— Йўғ-е, мен бўрини отдим. Шарпасига қарагин а!
Йўқ, хўтикни отдинг. Мен уни шовқинидан танидим.
Иттифоқо шаҳарлик чидай олмади. Юзинг кўзинг демай:
— Эй сен, ҳийлагар, нобакор… Бу қоронғу кечада хўтикни биласану, мени қандай танимайсан? Тунда хўтиғини таниган одам, куппа кундузи дўстини танимас эканми? Яна уялмай мен ориф одамман, кўнглимга Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса сиғмайди, ҳатто ўзимни танимайман, дейсан-а!? Сен Аршнинг муҳаббат шаробини эмас, айрон ичибсан. Сенга ишонганнинг ўзи кўр  ва  кардир,  деди ва шаҳарга равона бўлди.

(Дўст танлаш ўта мушкул вазифа. Нафсининг дўсти, аниқроғи, нафсининг қули бўлган нокаслардан вафо кутишнинг оқибати афсус-надоматдан ўзга нарса келтирмайди.
Тадбир ва эҳтиёт шуки, ёмонга қарши ёмон гумонда бўлмоғингдир. Бу билан муқаррар зиёндан қутиласан. Ҳикояда киши пухта, тадбирли ва ҳушёр бўлиши зарурлиги уқтирилмоқда.)


Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан

@ishonchlihadislar


🌹Хадича бинти Хувайлид🌹
розияллоҳу анҳо.

🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Макка тупроқларида яшовчи Хадича бинти Хувайлид бир куни туш кўради. Ҳовлисига катта қуёш тушиб, ўрнашган эмиш ва ҳамма томонини нур ва чиройга буркабди.
Уйғониб кетиб қараса, туши экан. Қоп-қоронғу зулмат бир кечада Хадичанинг кўнгли равшанлигича қолди. Қанчалар ажойиб эди бу туш. Ҳадсиз-ҳисобсиз муждаларнинг боши эди унинг учун. Эртаси кун эрталабдан эски динлардан хабардор, жуда кўп нарсаларни билувчи амакиваччаси Варақа ибн Навфалникига тушининг таъбирини сўраб борди. “Эй амакимнинг қизи, суюнчи бер! Агар Яратган тушингни ўнгидан келтирадиган бўлса, ҳовлингга нубувват зиёси кирадиган бўлибди!” деб Хадичанинг кўнглига ойдинлик солади. Бу туш бир кун келиб ҳақиқатга айланади ва жоҳилиятда "Тоҳира”
(“Покиза”) лақабли бу сиймони исломият “Хадичаи Кубро” дея шарафлайди. Ҳазрат Хадича энг биринчилардан эди! Сарвари коинотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк никоҳлаб олган аёли, энг биринчи имон билан шарафланган уммат, Расулуллоҳнинг   (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқаларида туриб биринчи намоз ўқиган бахтли инсон. Ҳиро ғоридан дастлабки ваҳий билан қайтган Аллоҳнинг Расулидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) илк бор Қуръон каломини эшитган ҳам Хадича бўлди. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали унга алоҳида салом йўллади. Оламлар сарвари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг қаршиликларига юз тутганида, таҳқирланганларида, муборак қалблари маҳзун бўлганида таскин ва тасалли бера олган, моли ва жонини исломиятга бахшида эта олган шарифа аёл, биринчиларнинг биринчиси, мўминларнинг онаси ҳазрат Хадича эди. 
Онамиз Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашийя Асадийя “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада араб­ларни­нг асл қавми Қурайшнинг эътиборли оиласида таваллуд топган. Отасининг исми Хувайлид, онаси Фотимадир. Унинг ота тарафидан насаби Қусайда Пайғамбаримиз насаби билан бирлашади. Она тарафидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан катта боболари Луайда бирлашади.
Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, ҳазрат Хадича тижорат билан шуғулланувчи бой, обрў-эътиборли аёл бўлган. У қавмининг эркакларини ёллаб тижорат карвонини Шомга йўллар эди. Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўғри сўзли, гўзал ахлоқли ва омонатдор эканидан хабардор бўлгач, хизмати ҳақини икки баробар бериш шарти билан унга карвонни топширади. Тижорат сафарида Хадичанинг қули Майсара йўл бўйи ажабтовур ҳодисаларга шоҳид бўлади. Карвон ҳам бошқа сафарларга қараганда анча яхши фойда билан қайтади. Майсарадан бўлган воқеаларни эшитгач, Муҳаммаднинг фазилатларини англаган Хадичанинг унга қизиқиши ва муҳаббати ортади, турмуш қуришни таклиф этади. Бўлажак пайғамбар бу таклифни қабул қилади.
Хадичанинг мулкдорлиги, шунингдек, маънавияти, шахсияти ҳамда бадавлат эканининг ҳикмати олдиндан маълум эди. Гўзал ахлоқ эгаси Хадича “буюк хулқлар устида”ги (Қалам,4) Расули акрам учун яратилган эди. Аллоҳ таоло Исломнинг дастаги учун Хадичага моддий ва маънавий бойликларини инъом этиб, Расулининг машаққатли йўлида йўлдош, ҳамкор, яхши-ёмон кунида елкадош бўлишини тақдир қилган эди. Муборак кўнгилни кулар юз ва меҳрли сўзлар билан кўтариб турди. Қосим, Зайнаб, Умму Кулсум, Руқия, Фотима ва Абдуллоҳларни (розияллоҳум анҳум) оламлар Сарварига армуғон этган муборак она эди. Суюкли Пайғамбар умр­ларининг охиригача Хадичани суйдилар, ундан миннатдор бўлиб, хотирига ҳурмат туйиб, эсларидан ҳеч чиқармадилар.
Хадича бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳу) мусулмонларнинг биринчиси эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Иззуддин ибн Асир: “Хадича Аллоҳнинг бандалари орасидан биринчи имон келтирганига барча мусулмонлар ижмо қилишган. Ундан олдинга тушадиган эркак ҳам, аёл ҳам йўқ”, деб ёзган. Ҳазрат Хадича Ислом йўлида улкан хизматлар қилди. Энг олдин ўз уйларини имон гўшасига айлантира олди. Айнан шу уринишлари ­Зайд ибн Ҳориса ва Али ибн Абу Толибларнинг ҳам биринчилар қатори бўлиб имон келтиришларига ҳисса қўшган бўлса, ажаб эмас. Айнан ана шу уринишлари тўрт қиз
лари Зайнаб, Руқия, Умму Кулсум ва Фотималарнинг онасига эргашиб, имон келтиришларига сабаб бўлди.

@ishonchlihadislar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

2 531

obunachilar
Kanal statistikasi