Madaniyat.uz I Rasmiy kanal dan repost
Бугун, 2 июль—Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.
Инсон ҳаётининг асл мазмун- моҳиятини у амал қиладиган эътиқоди, муқаддас ғояси, мафкурасига чин садоқати белгилайди.Муқаддас тупроқ, она Ватан, она халқи хизматига ҳамиша шай турган инсоннинг кўз олдида аввало табаррук Ватан рамзлари—Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ва герби туради.
Юртимиз узра мағрур ҳилпираб турган байроғимиз эркин-озод, тинч-фаровон ҳаётимиз ифодаси, гербимиз эса шундай ҳаётга муносиб ҳур фикрли ,эзгу ниятли,меҳнатсевар, олижаноб халқимизнинг аъмоли, мақсад-муддаоси, шараф ва шонини акс эттириб туради. Гўё пешонасида ойу қуёши порлаб турган, ризқу насибаси бутун, омбори тўла буғдой, етти ҳазинанинг бири бўлган пахтасидан олинган неъматларга бой тўкин ҳаёт эгаларини эзгулик элчиси афсонавий Ҳумо қуши ўз қанотлари билан ҳимоя қилаётгандек туюлади. Алҳол, гербимиздан ўрин олган ҳар бир белгида шундай чуқур мазмун- моҳият бор.
Мақсад – муддаоси фақат эзгулик, ўзигаю ўзгаларга яхшиликни раво кўрадиган халқимиз мусаффо осмони, зилол сувли, саховатли заминда қудратли Ватани, бахту саодатининг қўриқчиси Ҳумо қуш ҳимоясида эмин- эркин умргузаронлик қилмоқда.
Мухтасар айтганда улуғвор ғоялар, эзгу ниятлар, хайрли даъватлар сари олға интилишда бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат, ғурур-ифтихор бағишлайдиган, қаддимизу қадримизни баланд тутишга ундайдиган Ватан тимсолларига, Байроғу Гербимизга садоқатли бўлиш, асраб- авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.Бу бизнинг юксак маънавиятимиз, инсоний фазилатларга бой, илдизлари чуқур миллий маданиятимизнинг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇
https://t.me/madaniyatvazirligi