ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ИШДАН БЎШАТИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
📥 Юристга мурожаат:
Ассалому алайкум. Мен давлат ташкилотида ишлайман мени вояга етмаган 7 ёш болам бор. Хозирги каронавирус эпедимияси пайтида рахбар томонидан огохлантириш бериб ишдан бошатишмокчи бу канчали тогри. ПФ-5969-сон фармоннинг 16 банди 2 хат боши бойича канчалик хакли. Нима болганда хам хозирги вазиятда бошатишни огохлантириш беришни тохтатиб туриш керакмасми.
📌 ЖАВОБ:
✅ “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонга мувофиқ:
👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади;
👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.
❗️Эслатиб ўтамиз. Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.
════════════════
☝️Демак, карантин даврида 14 ёшга тўлмаган фарзандингиз борлигини инобатга олиб, меҳнат шартномангиз иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Сиз бизнинг мазкур маслаҳатимизни иш берувчига тушунтиринг. Агар иш берувчи шунда ҳам мазкур қоидаларни тушуниб етмаса Сиз Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
Бизнинг канал: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA