МЕТАЛЛОМ ВА МАКАЛАТУРА ТОПШИРИШГА МАЖБУРМИЗМИ?
📥 Юристга мурожаат:
Assalom alaykum yursitlar jamoasi. Bizning tashkilotda rahbarimiz barcha xodimlar metallolom va makulatura topshirimiz kerakligini aytishdi. Shu to’grimi? Javob uchun rahmat.
📌 ЖАВОБ:
❗️Раҳбарнинг талаби қонунга зид ва асоссиздир.
✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига кўра барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйишлари шартлиги белгиланган.
✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра агар мансабдор шахслар томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача (22 миллион 300 минг) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Жиноят кодексининг 148-2-моддасига биноан агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача (33 миллион 450 минг) миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
Бизнинг канал: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA