Yurist maslahati | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Реклама - @Aslanbek_orha

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Авто Юрист dan repost
"Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси қаергача амал қилади?

Видеода тушунтириш бердик 👇

https://youtu.be/nec4euSjfi4

👉 @avto_yuristlar 👈


АВТОКРЕДИТЛАР
(13.02.2021 йил ҳолатига)

Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Миқдори БҲМнинг 1 000 баробаригача
Фоизи 26%

Asakabank
Муддати 3 йилгача
Дастлабки тўлов 30%
Фоиз ставкаси 24% дан бошлаб

Ипак Йўли банки
Фоизи 26,9%
Бошланғич тўлов 36%
Муддати 48 ойгача
Кредит суммаси 22.3 млндан - 300 млн. сўмгача.

Фоизи 26,9%
Бошланғич тўлов 36%
Муддати 60 ойгача
Кредит суммаси - 300 млндан -450 млнгача

Tenge Bank
Фоизи 22,5 - 23%
Бошланғич тўлов 50% 30%
Муддати 48 ой

Туронбанк
Муддати 3 йилгача;
Йиллик фоиз ставкалари:
Бошланғич бадални 30 фоиз тўланганда йиллик 26%
Бошланғич бадални 40 фоиз тўланганда йиллик 25%
Бошланғич бадални 50 фоиз тўланганда йиллик 24%

Трастбанк
Муддати 3 йилгача
Йиллик фоиз ставкалари:
Бошланғич бадални 30 фоиз тўланганда йиллик 26%
Бошланғич бадални 50 фоиз тўланганда йиллик 24%

Микрокредитбанк
Муддати 3 йилгача
Миқдори БҲМнинг 2 000 баробаригача
Фоизи йиллик 23-25 %

Халқ банки
12 oй муддатга 27%
24 oй муддатга 28%
36 oй муддатга 29%
Миқдори автомобил нархига мувофиқ
Бошланғич бадал 30%

ZIRAAT BANK UZBEKISTAN
1-12 oй муддатга 23%
13-24 oй муддатга 24%
25-36 oй муддатга 25%
Бошланғич бадал 30%

Автокредитларнинг бошқа шартлари билан рўйҳатдаги банк номи устига босиб, ушбу тижорат банкнинг сайтига ўтиб, батафсил ташишингиз мумкин.

Автокредитларни қандай кредит экани, расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши ҳақида 👉шу ерда ўқинг.

👉 Yurist maslahati 👈


БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️

Болани овқатлантириш учун танаффуслар

Меҳнат кодексининг 236-моддасига асосан икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.

Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.

Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.

👉 Yurist maslahati 👈


ПЕДАГОГЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

📥 Юристга мурожаат:
Ассалом алайкум юристлар жамоаси. Саволим педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида, шунингдек, кимларга малака тоифаси тўғридан-тўғри яъни аттестациядан ўтказилмасдан берилиши ҳамқида маълумот берсангиз. Жавоб учун рахмат.

📌 ЖАВОБ:

I ҚИСМ

Аттестация педагог кадрлар учун ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.

Белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:

мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли;

касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрлари (ишлаб чиқариш таълими усталари) аттестациядан ўтказилиши шарт.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг:

илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлган педагог кадрлари аттестацияга жалб этилмайди;

пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади.

Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади. Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.

Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Асос:
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом

👉 Yurist maslahati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

Финляндияда кузатилган Шимолий Қутб ёғдуси

👉 Yurist maslahati 👈


Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, яъни маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади.

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди.

👉 Yurist maslahati 👈


Сўраётганлар учун: Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси кўрсатмаси

👉 Yurist maslahati 👈


ПЕНСИЯ ЁШИГА ЕТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МАЛАКА ТОИФАСИ САҚЛАНАДИ

Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги расмий маълумот берди

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.


👉 Yurist maslahati 👈


#Бизнес

ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИНИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙСАМ БЎЛАДИ.

Assalomu alaykom men Tojikistonga tuxum eksport qilmoqchiman qaerga murojat qilishim kerak va qanday hujattlar talab qilinadim. Oldindan rahmat javob uchun.

📍ЖАВОБ:

Аввало, сиз экспорт фаолияти билан шуғулланишингиз учун ўз тадбиркорлик субъектингизни ташкил қилишингиз лозим.

Маслаҳатим МЧЖ ёки Хусусий корхона шаклида ташкил қилганингиз мақул. Буларни қандай ташкил қиласиз?

МЧЖни ташкил қилиш тартиби - бу ерда
Хусусий корхонани ташкил қилиш тартиби - бу ерда

Юқорида белгиланган тартибда бизнесингизни давлат рўйхатидан ўтказдингиз, қўлингизда экспорт қилинадиган товар бор энди нима қилишингиз керак.

Кейинги босқичда сиз махсулотингизни сотиб олувчи хорижий фирмалар топиб улар билан олди-сотди шартномаси тузишингиз лозим бўлади. Шартнома тузиш сизга доимий ҳамкорликни таъминлайди ва маҳсулотингизни тезроқ сотилишига олиб келади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 Yurist maslahati 👈


Автомототранспорт воситасини бошқаришга ишончнома (Генералный довернос) расмийлаштириш тартиби

Керакли хужжатлар

1. Ўзбекистон
Республикаси фуқаросининг паспорти
2. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома (тех.паспорт).
3, Барча мулкдорларнинг розилиги.

5 та хизмат учун пул тўлайсиз

1. Давлат божи учун
👉 Биласиз
яқин қариндошларга ишончнома шарт эмас. жиянларига - БҲМнинг 50 фоизи
👉 бошқа шахсларга - БҲМнинг 3 баравари

2. Герб йиғими
учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи

3.
Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.

4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.

5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автомототранспорт воситани бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.

Қуйида хисоблаш тартиби келтирилган👇

👉 Yurist maslahati 👈


Аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланиши маълум бўлди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.

Шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахслар эмланади:

▫️ 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;

▫️ сурункали касалликлари бор шахслар;

▫️ тиббиёт ходимлари;

▫️ мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;

▫️ аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

👉 Yurist maslahati 👈


Qaror -
734.4Kb
2 йилдан сўнг расмий ҳужжатлар тўлиқ лотин алифбосига ўтади

▪️Ҳукумат қарорига кўра, 2023-йил 1-январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.


“Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланади.

👉 Yurist maslahati 👈


❗️КРЕДИТ СЎРАБ МУРОЖААТ ҚИЛАЁТГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА

Барчамизга маълумки, фуқаролар томонидан банклардан кредит олиш масаласида доимо муаммолар кўзга ташланади. Фуқаролар бу бўйича жуда кўплаб қийинчиликларга дуч келишади. Ўйлаб қарайдиган бўлсак, буларнинг асосий сабабларидан бири ўз ҳақ-ҳуқуқимизни билмаслигимиздир.

Банкларга қандай мурожаат қилиш кераклигини кўпчилигимиз билмаймиз. Масалан, бизга кредит керак бўладиган бўлса, банкка борамиз ва ўша банкдаги кредит бўлимига оғзаки равишда мурожаат қиламиз. Оғзаки равишда мурожаат қилганимиздан кейин банкир бизга ресурс йўқ ёки кредит ёпилган деб жавоб беради. Шундан сўнг биз банкирга пул (пора) таклиф қиламиз ёки бошқача усулда қандайдир таклифлар билан банкирни кўндириш йўлини излаб қоламиз. Мана, банклар билан боғлиқ коррупциянинг бошланиши.

Сиз оғзаки равишда кредит йўқ деган жавоб билан чекланиб қолманг, мурожаат қилган банкингиздан кредит йўқлиги ҳақида ёзма жавоб хати талаб қилинг. Агар банкнинг жавобида нимадир шубҳали туюлса, Марказий банкка мана шу жавоб хатини илова қилган ҳолда мурожаат юборинг.

Биз оғзаки равишда мурожаат қилиш йўлидан қайтишимиз, асосий эътиборимизни ёзма равишда мурожаат қилишга қаратишимиз керак. Банкка қиладиган ҳар қандай мурожаатимизни ёзма равишда қилишимиз шарт.

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги қонуннинг 68-моддасида шундай қоида бор: мижозларнинг мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак. Агар сиз ёзма равишда мурожаат қилсангиз, банк белгиланган муддат жавоб қайтариши шарт.

Сиз ўзингизда талаб қилиш маданиятини шакллантиринг. Банк ушбу қоидага амал қилмаса, ўша ҳудуддаги прокуратурага ёзма равишда шикоят киритишингиз ҳам мумкин, чунки қонунлар ижросини назорати прокуратура зиммасига юклатилган.

Юқоридаги қоидаларни «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича ажратиладиган кредитларга қўллаб кўрамиз. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Бу турдаги кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан амалга оширилади. Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бу кредит 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ҳам ажратилиши мумкин.

Мисол учун, қарз олувчи – жисмоний шахслар кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

▪️ариза (ёзма);
▪️паспорт нусхаси;
▪️жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома.

Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилиниши шарт. Кредит бериш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда қарз олувчи ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.

Кўриб турибсизки, сиз ҳар қандай кредит бўйича банкка ёзма равишда мурожаат қилишингиз шарт. Агар сизнинг ҳуқуқингиз бузиладиган бўлса, ана шу ёзма равишдаги мурожаатингиз ҳуқуқий асос бўлади.

Хуллас, ўз ҳуқуқингизни билиб олинг! Ҳар қандай мурожаатингизни ёзма равишда билдиринг. Кредит олишда қонун бузилиши ҳолатларига дуч келадиган бўлсангиз, прокуратура органларига ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига мурожаат қилинг.

Банкирларга эса юқоридаги тамойиллар асосида ишлаб, мижозларни сарсон қилманг, деб қоламиз.

©️bankir_kundaligi

👉 Yurist maslahati 👈


Бош Прокуратура Академияси 2021 йил 3-4 март кунлари бўлиб ўтадиган “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва бу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этади.

Конференцияда қатнашиш учун батафсил маълумот👇

https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=869

👉 Yurist maslahati 👈


ҲАДЯ ҚИЛИНГАН МУЛКДА ЭРИМНИНГ ҲАҚҚИ БОРМИ?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалом алейкум Ман кашкадарё вил Карши шахриданман мурожатим шундан иборатки мени дадам янги курилган ховли жойларини менга хадя килиб берганлар турмуш уртогим хадя килинган ховлимиздан улуш оламан деб мурожат килиб юрибди фукоролик судига 2000 йил турмуш курганмиз 2019 йил дадам уйимиз йуклиги учун ховли жойни хадя килиб бердилар эримни хадя килинган ховлимизга хакки борми?

📌
ЖАВОБ:
✅ Оила кодексининг 23-моддасига сосан:

▫️ Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Мазкур кодекснинг 25-моддасига асосан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
════════════════
Демак, мазкур асосга кўра, эрингиз мулк талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 Yurist maslahati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибрат_вақти

Онага бўлган итоат

Ҳаммамизга ибрат бўлсин

👉 Yurist maslahati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кайфият

Соғлиқ учун жуда фойдали машқ - "ПУЛ САНАШ"

- суяклар оғриғини қолдиради;
- қон босимини меъёрга солади;
- тиш ва бош оғриғини тўхтатади;
- кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўриниш ва яшаш тарзини яхшилайди
.

Ушбу машқни тез-тез бажариб туриш тавсия этилади )

Барча яқинларингизга юборинг

👉 Yurist maslahati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғоналик Ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовнинг ҳаёти бир дақиқада ўзгариб кетди!

Юртимизга мана шундай ғайратли, ишбилармон ва ташаббускор ёшлар керак!

👉 Yurist maslahati 👈


⚡️Диққат эълон! Бугун, 10 февраль куни педагоглар малака (тест) синовлари бўйича онлайн-репетициялар бошланади

Жорий йилнинг февраль ойи мобайнида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида малака (тест) синовлари бўйича онлайн-репетициялар ўтказилади.

📌 Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz -электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

🗓 10-12 февраль кунлари (10 февраль соат 10:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси қуйидаги 3 та фан бўйича ўтказилади:

▫️Физика;

▫️Кимё;

▫️Биология.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

✅ Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

▫️Вилоят;
▫️Туман;
▫️Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
▫️Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
▫️Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
▫️Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар, юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.

❗️Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.


👉 Yurist maslahati 👈


Баъзи байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун деб белгиланди

▪️Президент фармонига кўра: Наврўз байрами, Мустақиллик куни, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳамда янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

👉 Yurist maslahati 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

12 265

obunachilar
Kanal statistikasi