Хулоса ўзингиздан...
Бу галги хикоям шу замонда, ўзимизни орамизда бўлган..
Зиеда билан квартирада ижарада бирга турганимизда танишганман. У хам водийлик. Пойтахтга, хамма қатори кунлик ишлашга келганди.. У билан дугона бўлдик. Бошидан ўтган воқеаларни сўзлаб берди. Бир воқеа эътиборимни тортди. Сизлар билан баҳам кўргим келди...
Турмуш ўртогим билан на ота-она, на совчи орқали танишганман. Дугонамни тўйида кўриб қолиб, шу-шу ортимдан қолмай, уйимгача кузатиб, совчи қўйди. Отам оиласини суриштириб, "Бўлмайди! Аввал бошқа қизга унаштирилиб, ёмон хулқидан, улар билан уришавериб, охири қиз томон фотиҳани бекор қилиб қутулган экан." деб розилик бермади.
Йигит эса энди очиқчасига уйимга келиб, бақир-чақир қилиб, ҳаммага шарманда қилмоқчи бўларди. Кунда-кунора кўчамизда жанжал, кечаси билан тинчлик йўқ.....
Туманимиз отделениесида йигит билан бизни уйимизда жанжал сабабли чақиртирилмаган, бизни танимаган ички ишлар ходими қолмаган бўлса керак..
Охири жанжаллардан, гап-сўзлардан безиб, онамга "Отамга айтинг, розилик берсин. Бу туришда бошқага турмушга чиқолмайман шекилли. Нима бўлса пешонамдан кўрдим.." дедим...
Тўй хам ўтди.. Тўйдан кейин маҳалладан эримни аввал икки марта саккиз ойга қамалиб чиққанини эшитдим. Безорилик билан. Ростдан ҳам эрим ҳеч кимдан қўрқмасди. Бирор жойда тайинли ишламасди. Бир йил ўтиб, фарзандли бўлдим.
Қайнона Қайнотам бизни бошқа жойга солинган уйга кўчиришини, зора эрим масьусиятни ҳис қилиб, рўзғорга ишлаб қолар деб айтишди. Бу гапларга ўшанда роса ишонгим келганди.
Алоҳида кўчиб, чиққанимиздан кейин ҳам эрим ўзгармади. Ёш болали бўлганим учун ҳеч қаерда ишлолмасдим. Болам икки ёш бўлгунича, гоҳ қайнонам, гоҳ ўзимни онам рўзғорга ёрдам бериб туришди. Охири ноилож пойтахтга кунлик ишга келиб, ишлаб кетадиган холам билан гаплашиб, эримни ҳам олиб келдик ишлашга. Боламни онамга ташлаб келдим.Келиб, холам ёрдамида квартирага жойлашдик. Умумий квартира арзон экан. Аеллар турадиган жой эркаклар турадигон жой алоҳида, бошқа ҳовлида бўлар экан.Эрим бирга турамиз деб туриб олгач, алоҳида квартира олдик. Бир хонали. Ижараси ҳам қиммат экан.
Холам билан ишга чиқа бошладим. Эрим эса гоҳ боши оғрир, гоҳ иш чиқмади дер, гох пулини бермади деб келарди. Наилож, ижарани ҳам ўзим тўлардим. Озиқ-овқатни ҳам.. Яна ҳар куни эрим учун битта пепси, бир қути сигарет, телефонига пул тугаб қолса, ташлашим шарт эди. Бирор нима деб оғиз очсам, эрим "Сен оиланг учун ишлаяпсанми? Ё бирор ўйнаш топдингми? Сени оиланг менми ахир?" деб жанжал қилар, урарди...
Бир куни эрим кундузи ишга кетиб, кечаси ҳам келмади. Телефонига тинмай қилган қўнгироқларимга бир хил жавоб "Телефон аппарати ўчирилган"...
Эрталабгача хавотирдан кўз юммадим. Эрталаб ишга бориш ни ҳам билмай, турганимда эрим ўзи кириб келди.
" кеча ишга узоққа кетгандик. Кечда қайтишда йўлда бизни олиб кетган машина бузилиб, йўлда қолиб кетдик. Телефон ним ҳам қуввати тугаб қолди "деди.Эримга иссиқ чой қўйиб, нонушта тайёрладим. Эримни тклефонини қувватлагичи уладим. Ёқдим. Бироздан сўнг телефони жиринглай бошлади. Эрим бир қараб, менга бир қараб ғалати бўлди. Кўтармади.
" Кўтаринг, балки зарурдир? "
Эримни қиз-аеллага суяги йўқлигини билардим. Ҳар сафар тутилганда минг тавалло қилиб, бошқа бундай қилмаслигини айтиб қасам ичарди.
Эрим кўтармади телефонини.
"Қўявер, кераксиз одам.."
Телефон яна жиринглади. Экранга қарадим бегона рақам.. кўтариб, овоз кучайтиргични кўтардим..
"Алло"
"Алло, ким бу?"
"Кечирасиз, сиз ўзиз кимсиз? Кимга телефон қиляпсиз?"
"Шу телефон эгасига, Ф... га!" "Сиз ўзи кимсиз?"
"Шу Ф... ни қонуний хотини, битта боласини онасиман!!!!"
"А?!! Улар уйланганми?" Қани ўзи? Телефонни беринг уларга "
Эримга телефонни берсам, овозсиз имо-ишора билан йўқ деб бошини қимирлатиб, телефонни олмади..
"Ф... акангиз телефонни олмаяпти. Овозизи эшитяпти гапируринг" дедим мен. У аел эса менга "Сиз мени ўзимга телефон қилинг. Гаплашиб олайлик" деб ўчирди
#Давоми 👇