Postlar filtri


Кўриб турганим ҳолда автобусим кетиб қолишидан паноҳ тилайман.

Носир Дирий


Арбоз ибн Сория айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши хотинининг оғзига сув тутса ҳам савоб олади!", дедилар.
Мен ўрнимдан туриб хотинимга сув узатдим ва эшитган ҳадисимнинг хабарини бердим".


Ютуқларинг сени ғурурга олиб бормасин. Сен ютуқ деб ўйлаган нарса тоғ эчкисининг кундалик иши бўлиши мумкин.


Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ:
“Гуноҳлар билан йўлини тўсиб ташлаб, (дуоларинг) ижобатини кечиктирма” дедилар.


Дунёда энг секин ҳаракатланадиган нарса овоз бўлади. Онангнинг 16 ёшингда айтган гапи сенга 40 ёшда эканингда етиб боради.


Аллоҳ таоло деди: "Ва зинога яқинлашманглар" (Исро сураси, 32 оят).

Номаҳрамларни хилватда, холи қолиш..... зинога яқинлашиш.
Фаҳш сўзлар билан сўкинувчи разиллар билан суҳбатлашиш...... зинога яқинлашиш.
Кўзни номаҳрамларга қаратиш........ зинога яқинлашиш.
Ахлоқсиз ёшларнинг саргузаштларига қулоқ тутиш ... зинога яқинлашиш.
Аллоҳ рози бўлмайдиган баъзи фаҳш сайтларни ўқиш.... зинога яқинлашиш.
Бебош ва ахлоқсиз қиссаларни ўқиш.... зинога яқинлашиш.


Салаф солиҳларнинг аёлларидаги ахлоқдан намуна...

Саъид ибн Мусаййабнинг аёли айтадилар: "Бизлар эрларимизга худди сизлар амирларингизга мурожаат қилгандек гапирардик", дедилар.


Аллоҳнинг назаридан ва ўзининг назаридан қолишдан кўра,кишини осмондан ерга қулаб тушиб, қовурғалари синиб кетгани яхшироқдир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Тўрт нарса саодатдандир:
1. Солиҳа аёл.
2. Кенг уй.
3. Солиҳ қўшни.
4. Қулай маркаб.

Имом Байҳақий ривояти.


Ҳожатхонага киришнинг баъзи одоблари

– Ҳожатхонага киришда дуо ўқиш:
«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис».
(Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

– Ҳожатхонадан чиқишда дуо ўқиш:
«Ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман ) ва «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

– Ҳожат чиқаришда қиблага олдини ҳам, қиблага ортини ҳам қаратмаслик:
“Агар ҳожат чиқариш учун келсанглар бавл қилганда ҳам, катта ҳожатда ҳам қиблага қараб ёки қиблага ортни қаратиб ўтирманглар. (Балки икки ёндан бирини қаратинглар)”.
Имом Муслим ривояти.

– Одамларни кўзи тушмайдиган жойга бориб ҳожат чиқариш:
"Эркак эркакнинг авратига қарамасин, аёл аёлнинг авратига қарамасин".
Имом Муслим ривояти.

– Ҳожат чиқараётганда Аллоҳни зикрини ишлатмаслик:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилаётганларида бир киши кета туриб у зотга салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига алик олмадилар».
Имом Бухорий ривояти.

– Ўнг қўлда истинжо (мустаҳаб) қилмаслик:
"Қачон сизлардан бирингиз бавл қиладиган бўлса, ўнг қўли билан закарини ушламасин ва ўнг қўлида истинжо қилмасин".

Имом Бухорий ривояти.


Шайх Муҳаммад ибн Рамзон ал Ҳожирий:
"Сажда қилиб, унда "Субҳона роббиял аъло" (Олий роббимни поклаб ёд этаман), деб айтадию, аммо Аллоҳ таолони олийлигини қалбидан ҳис этмайдиган кишидан ажабланаман", деб айтдилар.


Ҳаётдаги ҳамма лаззатли ва завқли ҳолатлар ё ноқонуний ишлардан, ё ахлоқсизликдан келади. Ёки семиришга сабаб бўлади.

Айман Ёғий


Агар гуноҳлар ҳаётингизга таъсир қилмаётган бўлса, охиратингизга албатта таъсир қилади.


Намозда рукуъ ва саждаларни тўлиқ адо этилмай қолишидан эҳтиёт бўл!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир", деганларида, саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?" деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ўша ўғри) рукуъсини ҳам, саждасини ҳам, хузуъ хушуъсини ҳам тўлиқ қилмайди", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.


Мен ҳаётга - бу тажрибалардир, деган таърифдан бошқа сўз тополмайман. Агар биринчи зарбадан керакли дарс ололмадингми, энди иккинчи зарбага йўлиқишга лойиқсан.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ.


Дангаса миллатлар одатда манман бўлишади.

Монтескьё, француз ёзувчиси


Инсондан бўлган шайтон жиннинг шайтонидан хатарли бўлади. Жин шайтонига "Оятул курсий"ни ўқисанг, у қочиб қолади. Инсон шайтонига "Оятул курсий"ни ўқисанг, сенга унинг тафсирини айтиб беради.

Саид Зайёний


Дунёнгда боряпман соғинчга тўлиб,
Сенсизликка кўниб, бенажот кўниб.

Сенсиз бу дунёмда сен мўлсан бироқ
Масалан, кечасан; масалан, чироқ;

Масалан, юракни йиртгувчи оғриқ –
Ёлғон кундузлардан қолган чин ёруғ;

Масалан, бошимда гир айланган чарх,
Узун куз қалбимдан учган хазон барг;

Қарасам – тупроқсан, қарасам – осмон,
Ҳамиша – йироқсан, ҳамиша – армон;

Қарасам – оламсан, қарасам – бир гард,
Аммо мудом дардсан, мудом дардсан, дард...

Дунёнгда боряпман соғинчга тўлиб,
Масалан, тирилиб, масалан, сўниб –

Соғинч таслим этган, соғинч забт этган.
Умр “борса қайтмас” йўлларга кетган...

2004

Усмон Азим


Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ:
"Ким Аллоҳдан қўрқса, ўша қўрқиши уни барча яхшиликка йўллайди", деб айтдилар.


Муваффақият қозониш учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари

Муваффақият калити Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида мужассам:
"Сенга манфаат келтирадиган нарсага ҳарис бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлма"
Яъни, иймоний ва моддий сабабларни ушла, чунки ютуқ иймон қуввати, ирода мустаҳкамлиги ва олий ҳимматга боғлиқдир. Шунинг учун ҳадиснинг аввалида:
"Кучли мўмин кучсиз мўминдан Аллоҳ таолога маҳбуб ва хайрлидир", деб айтилган.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

2

obunachilar
Kanal statistikasi