bukhari.uz dan repost
#Мақолалар
Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий қарашлари
Ислом динининг аҳли сунна вал жамоа йўналишида тўртта машҳур мазҳаб бўлиб, улар ҳанафий, моликий, шофиъий ва ҳанбалий мазҳабларидир. Мазкур тўрт мазҳабнинг барчаси мўътабар бўлиб, мусулмон киши уларнинг бирига эргашиши вожиблигига ислом уммати иттифоқ қилганлар. Бизнинг диёримиздаги мусулмонлар ҳанафий мазҳабига амал қиладилар.
Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий қарашлари бу қадар ривож топиб, кенг ҳудудга ёйилишида юртимиздан чиққан алломалардан Абу Ҳафс Кабир, Бурҳониддин Марғиноний, Садруш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий каби алломаларнинг ўрни беқиёсдир.
Ҳанафий мазҳабимизнинг асосчиси Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ибн Зутий Куфа шаҳрида ҳижрий 80-санада таваллуд топдилар. Бу зотнинг илмлари, тақволари, ибодатлари, саховатлари ва ҳоказо сифатлари барчага маълум ва машҳур бўлиб, бу ҳақда кўплаб мақола ва китоблар ёзилгандир. Қуйидаги ҳадисдаги башорат Имоми Аъзам (р.ҳ.)га тегишли эканлиги ҳақида уламолар иттифоқдирлар.
яъни: Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қиладилар: “Агар дин Сурайёда бўлганида уни форс ўғлони олиб тушар эди”. Шундай экан, биз у зотнинг шахсиятларига тўхталмасдан асосан, у зотнинг мазҳаблари ҳақида сўз юритмоқчимиз.
“Мазҳаб” сўзи “юрадиган йўл” деган маънони билдиради. Истилоҳда эса, бир олим ёки илмий мактабнинг тартибга солинган услуб ва фикрларининг мажмуасига мазҳаб дейилади. Дунё мусулмонларининг ярмидан кўпроғи айнан ҳанафий мазҳабига амал қилишларининг сабаби ундаги мўътадиллик ва енгилликдир. Имоми Аъзам (р.ҳ.) шаръий далиллардан масалалар чиқаришда фақат ўзлари ёлғиз бўлмаганлар, балки маълум бир мартабаларга етган бир нечта шогирдларининг маслаҳат ва машваратлари билан чиқарилган. Абу Ҳанифа (р.ҳ.) маълум бир мақомга чиққан шогирдлари ҳақида шундай деганлар: “Улар ўттиз олти киши бўлиб, йигирма саккизтаси қозиликка ярайди, олтитаси фатво беришга салоҳияти етарли ва иккитаси яъни, Абу Юсуф ва Зуфар эса қози ва муфтийларни тарбиялай оладиган даражада эди”.
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ибодатга доир кўплаб масалаларда динимизнинг руҳига монанд енгиллик йўлини тутганлар. Қуйида шуларга айрим мисоллар келтириб ўтамиз:
Мазҳабимизда таҳорат қилишда ният фарз қилинмади. Агар ният фарз дейилганда, ният қилиш эсидан чиқиб қолган кишининг таҳорати дуруст бўлмас эди;
давоми..
Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
@bukhariuz каналига уланинг.