Muslimuz_portal || UYDA QOLING!!!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Guruhimiz: @Muhammad_savning_ummatlari
Telegram botimiz: @GijduvoniyUz_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Abdulloh Domla Maruzalari (Rasmiy) dan repost
#ДИҚҚАТ

Бугун кечаси соат 02:00 да барча соғлом намозга кодир Ўзбекистон ахли тахажжуд намози ўқиб, Аллоҳдан балони кўтаришини сураб дуо қилайлик
Иншаоллох, бир чекада колиб кетманг
❗️Сизнинг ўқишликка имконингиз бўлмаса хеч бўлмаса буни етқазинг.

❗️Илтимос буни барчага юборинг
Бошқа группаларга хам тарқатинг савобидан Аллоҳ ато этсин.
Амин👇

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг🕋Қуроъни каримни ўқишни (0%)дан Устоздан дарс олиб ўрганишни бошлаш📖
Ва Инша Аллох сизга керакли  дуоларни ҳам шу каналдан топа оласиз🤲

👉Намозни (0)дан ўрганиш👈
👉Қуръон ўқишни ўрганиш👈
👉Намоз ӯқишни ӯрганиш ЭРКАК ВА АЁЛЛАР учун ВИДЕО қӯлланма👈

https://t.me/joinchat/AAAAAFNsXVuo7mPoXbaOKw


Ассалому алайкум. Бизнинг каналимизга уланинг ва @Muslimuz_portal каналимимизга келигши кэрак бўлган маълумотларни ушбу канал орқали ўқинг.

Каналимизга уланинг⤵️
👉@GijduvoniyUZ


Kanalimiz @GijduvoniyUz shu kanalga ulaning.


AKA UKASI,OPA SINGLILAR
Ko'z yoshingizni tiya olsangiz eshiting
AKA UKA va OPA SINGILLAR oqibati xaqida judayam tasirli audio.


@GijduvoniyUz уланинг.




#Енгил_Амаллар_китоби

БЕҲУДА ГАП-СЎЗ ВА ИШЛАРДАН САҚЛАНИШ
Охират учун фойдаси тегмайдиган ҳар қандай амал беҳуда иш ҳисобланади. Қуръон оятлари ва ҳадисларда беҳуда гап ва ишлардан сақланиш бўйича таъкид ва тарғиботлар қилинган. Жумладан, Қуръонда нажот топувчи мўминнинг сифати шундай баён қилинган:
“Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар”.
(Мўминун, 3-оят)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши исломининг гўзаллиги беҳуда ишларни тарк қилишидадир”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти)

Шу боис, мусулмон киши бефойда тортишув ва ишлардан доимо сақланиши лозим.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний @Mirarabmadrasa

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манзилимиз: @Muslimuz_portal
•┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•


Muslim.uz dan repost
“БЕШИНЧИСИ БЎЛМАНГ, ҲАЛОК БЎЛАСИЗ!”
БАТАФСИЛ: http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22196

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
17 сентябрь, 2020 йил
29 муҳаррам, 1442 йил

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг, ҳамда каналимизга обуна бўлинг!

Бухоро вилояти учун
Намоз вақтлари


Бомдод - 05:45
Пешин - 13:10
Аср - 17:20
Шом - 19:05
Хуфтон - 20:35


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манзилимиз:
@Muslimuz_portal
•┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•


Имом Ражо ибн Ҳайва роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Банда ўлим эслашни кўпайтиргани сари ҳасад ва ортиқча шодликни тарк қилиб бораверади.

@arabicuz
@Muhammad_savning_ummatlari


Зикр аҳлидан сўранг dan repost
ФАРЗДАН ТАШҚАРИ НАМОЗЛАР

@Savollar_kanal 7281-савол

Ассалому алайкум! Фарз намозларида зам сура ўқиш кeтма-кeтлиги Қуръондаги кeтма-кeтлик каби бўлишини биламиз. Аммо суннат ва нафл намозларида, зам сураларни кeтма-кeтлигига амал қилмасдан ўқиш жоизми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Жоиз. Фуқаҳоларимиз, “нафлларда фарзда ижозат берилмаган кўп амалларга ижозат берилган” деганлар. Масалан: тик туришга қодир бўлган кишига, фарзларни тик туриб ўқиши фарз. Нафлда эса, тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши жоиз. Икки сажданинг орасида дуолар, бир сурани бир неча ракъатга зам сура қилиш, бир ракъатда бир неча бор такрор ўқиш кабилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
16 сентябрь, 2020 йил
28 муҳаррам, 1442 йил

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг, ҳамда каналимизга обуна бўлинг!

Бухоро вилояти учун
Намоз вақтлари


Бомдод - 05:45
Пешин - 13:10
Аср - 17:20
Шом - 19:05
Хуфтон - 20:35


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манзилимиз:
@Muslimuz_portal
•┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•


Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қадрли @muslimuz_portal каналимиз аъзолари!
Сизларга шуни маълум қиламизки, Сафар ойининг биринчи кунидан(яъни 18-сентабрдан) бизнинг @muslimuz_portal каналимиз ўз иш фаолиятини тўхтатади. Гуруҳимиз одатдагидек ишлашда давом етади. Каналимиз аъзоларидан @GijduvoniyUz каналимизга қўшилишларини сўраб қоламиз.


Muslim.uz dan repost
#Аллоҳ_ва_Унинг_Расулидан_100_ўгит.
10-ЎГИТ: ЎЗГАЛАР УЙИГА РУХСАТ СЎРАМАСДАН КИРМАНГ!

Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз”. (Нур сураси, 27-оят).

Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”-деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти)

Хулоса:

1. Бу хитоб айнан мўминларгадир. Яъни, сизга ва менга. Роббимиз бизга хитоб қилмоқда. Бир киши айтади: “Қуръони каримнинг қаерида “Эй иймон келтирганлар...” деган хитобни ўқисам ёки эшитсам Аллоҳ таоло худди менга гапиргандек қабул қиламан..”.

2. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳар қандай киши уз уйидан бошқа уйга киши рухсат сўраши шарт. Рухсат берилса киради, бўлмаса йўқ.

3. Ўзгалар уйига киришда уй эгаларига салом бериш ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

4. Рухсат сўрашлик, салом беришлик, агар рухсат берилмаган тақдирда ортга қайтиб кетишлик мўмин киши учун энг яхши йўлдир.

5. Инсоннинг юзига уришдан қайтарган дин бегона кишининг ҳовлисига берухсат қараган кишининг кўзи ўйиб олинса эвазига хун тўланмайди демоқда. Демак, бу шундай жирканч ва хатарли гуноҳдир.

Аллоҳ таоло бу дунёда назарларимизни фақатгина Ўзи рози бўладиган нарсаларга туширсин. Охиратда эса жаннат неъматлари ва Ўзининг жамолини кўриш билан қувонтирсин!

Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди
имом ноиби: Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Зикр аҳлидан сўранг dan repost
ЕНГИ КАЛТА КИЙИМ

@Savollar_kanal 7279-савол

Ассалому алайкум! Биламизки, эр кишининг киндикдан тиззага қадар бўлган тана қисми аврат ҳисобланади. Иссиқ кунларда эса, одатда футболка ёки енги калта кўйлак кийилади ва шу ҳолатда (яъни енги узун бўлмаган кийим билан) намоз ўқиш жоизми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ эмас. Бор енгини ишга тайёргарлик кўраётгандаги ҳолатга ўхшаб шимариб ўқиш макруҳ. Фиқҳий китобларнинг бирортасида енги калта кўлакдаги намознинг зикр келмаган. Лекин тақво юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек енги узун кўлакларда ўқиши афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийган кўйлакларини сифатлаган саҳобалар: “У зотнинг кўлакларининг енглари кафтларининг бўғимигача бўлган” деганлар. Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, ёзнинг кунларида ёш йигитлар бели(гоҳида ундан пастроғи ҳам) очилиб қолаётгани яхши эмас. У ҳолатда намози бузилиб қолиши ҳам мумкин. Умид билан намоз ўқисаю, қиёмат куни номаи аъмолида намознинг савоби бўлмаса, зиммасидан фарз соқит бўлмаса ундан ҳам ёмони бўладими? Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш


Зикр аҳлидан сўранг dan repost
НАМОЗ

@Savollar_kanal 7277-савол

Ассалому алайкум! Намоз ўқиган, лекин аста секин намозини тарк этаётган одамни қандай намозга қайтариш мумкин? Чораларини айтиб ўтсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Инсон моддий ва маънавий жиҳатдан озиқланиб туришга муҳтождир. Моддий озиқланиш ҳаммага маълум, маънавий озуқланиш эса ҳақиқий маънавият соҳиблари бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлган ва илмига амал қилувчи кишилар хузурида бўлади.

أَنَّ لُقْمَانَ قَالَ لابْنِهِ : يَا بُنَيَّ ، عَلَيْكَ بِمَجَالَسَةِ الْعُلَمَاءِ ، وَاسْتِمَاعِ كَلامِ الْحُكَمَاءِ ، فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحْيِي الْقُلُوبَ بِنُورِ الْحِكْمَةِ كَمَا يُحْيِي الأَرْضَ بِوَابِلِ الْمَطَرِ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Луқмон ўз ўғлига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчам, олимлар мажлиси, ҳукамолар сўзларини эшитишни ўзинги лозим тут. Чунки Аллоҳ таоло ёмғир ерни тирилтирганидек ҳикмат нури билан қалбларни тирилтиради” деди" дедилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш


Muslim.uz dan repost
ДАНГАСАЛИК САБАБЛАРИ

1-сабаб: Кўнгил қолиши ва муваффақиятсизлик.
Кишида бу ҳолатларнинг топилиши унинг мақсадларига етишиш йўлида гўёки “бу ишга сенинг қудратинг етмайди” деган ўйни келтириш билан тўсқинлик қилади. Айтайлик, бир инсон мақсадини рўёбга чиқариши учун ҳаракатни бошлайди ва нафсини шунга тайёрлайди. Бироқ, у ушбу мақсади йўлида турли тўсқинликларга рўбарў келади. Натижада икки йўл пайдо бўлади.

1 – Кўнгли қолиши ва муваффақиятсизликка учраши.
Натижада дангасалик қилиб, мақсадидан ортга чекинишга ўтади.

Мисол учун, бир киши бирор-бир мавзуда мақола, дастур, қўлланма, китоб ёки илмий иш қилмоқчи. Албатта бу йўлда жуда кўплаб изланишларга, баҳс ва мунозараларга рўбарў ҳамда ёзганларига далиллар келтириши зарур. Баъзида бу ишларга қодир бўлмайди, қодир бўлсада у ўйлаган муддатдан кўпроқ вақт талаб қилади, натижада қилаётган ишидан кўнгли қола бошлайди ва шу сабаб мақсадидан дангасалик қилиб, ҳаракат қилишдан тўхтайди.

2 – Мақсади йўлидаги турли-туман тўсқинликлардан ўтади, уларга парво ҳам қилмасдан янада кўпроқ ҳаракат қилади, ўзидаги бор имкониятларини ишга солиш билан бир қаторда, Аллоҳдан ёрдам сўраш ила ўйлаган мақсадига эришади. Бу кучли ва сабр қаноатли кишиларнинг сифати бўлиб, афсуски бу тоифадагилар жуда кам учрайди.

Бир ўйлаб кўрайлик! Бу тиришқоқлик ва ҳаракатчанлик уламоларимизда бўлмаганида эди, биз ҳаргиз “Тафсири Тобарий”, “Умдатул Қорий”, “Жамиъул муснад ва сунан” ва “Тарихул Ислам” каби узоқ вақт, буюк матонат, гўзал сабр ва Аллоҳнинг ёрдами ила талаб қилинадиган улкан асарларга эга бўлмасдик.

Шундай экан ҳар қандай хайрли ишларимизда бизга рўбарў келадиган машаққатларга тезда енгилмасдан, кўзлаган мақсадимиз сари интилишда бардавом бўлишга интилайлик.

Абдураҳмонов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли,
“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
15 сентябрь, 2020 йил
27 муҳаррам, 1442 йил

Кириб келган янги кун барчангизга баракали, фазилатли, саодатли, садоқатли, унумли, сермазмун, манфаатли, хайрли бўлсин, азизлар!
Эзгу тилакларни яқинларингизга ҳам улашинг, ҳамда каналимизга обуна бўлинг!

Бухоро вилояти учун
Намоз вақтлари


Бомдод - 05:45
Пешин - 13:10
Аср - 17:20
Шом - 19:05
Хуфтон - 20:35


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манзилимиз:
@Muslimuz_portal
•┈┈┈••⚜️✿🕋✿⚜️••┈┈┈•


"Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-қудуратларни чиқариб ташладик" (Ҳижр сураси, 47 оят).

Кимни, дунёда роҳат фароғатда яшаши хурсанд қилса, қурби етгунича қалбидан гина қудурат ва нафратни чиқариб юборсин. Чунки нафратсиз қалб жаннат аҳлига Аллоҳ томонидан берилган неъматлардан бўлади.

@arabicuz @muslimuz_portal


Зикр аҳлидан сўранг dan repost
ЧЕТИ УЧГАН ИДИШЛАР

@Savollar_kanal 7273-савол

Ассалому алайкум! Устозлар, бизнинг уйдагилар: «Чети учган чинни, пиёла ва шунга ўхшаш идишларда овқат, чой еб-ичиб бўлмайди», деб айтадилар. Бу гапни динимизга алоқаси борми?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيّ قَالَ نَهَى رَسُولُ اللّهِ صَلّى اللّهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ عَنْ الشّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ وَأَنْ يَنْفُخَ فِي الشّرَابِ

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар". (Cунани Абу Довуд).

Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган.

1-сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади.

2-сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади.

3-чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади.

4-учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди.

Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин. Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар. 5-учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

38

obunachilar
Kanal statistikasi