Бургут


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ҳар доим тинчлик бўлсин.
Маълумот юбориш, таклифлар, ҳамкорлик учун - @Burgutchat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди

21 апрел куни Бойсун туманининг Паданг қишлоғида тоққа дам олишга кетаётган, ичида 9 киши бўлган Damas машинаси бошқарувни йўқотиши натижасида жарликка қулаб кетди.

ЙТҲ оқибатида 6 киши – 3 аёл ва уларнинг биттадан фарзанди воқеа жойида вафот этган. Ҳалок бўлган болаларнинг биттаси 14 ёшли йигит, иккитаси эса 8 ва 9 ёшли қизлар. Шунингдек, 1981 ва 1985 йилларда туғилган икки аёл ҳамда 1974 йилда туғилган эркак оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қандай эканлиги маълум эмас.

@burgutuzb


56 дақиқада 24 мингта Damas

Damas автомобиллари учун 56 дақиқа ичида 24 000 та шартнома тузилди. Тузилган шартномаларнинг 98.8%и One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобил учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади.

Бу ҳақида УзАМ телеграм каналида маълум қилган.

@burgutuzb


Қирғизистон ортидан Қозоғистон ҳам TikTok'ни чекламоқчи

Бу ҳақида Қозоғистоннинг маданият вазири маълум қилган. Унинг фикрига кўра, тармоқда нотўғри контент борган сари ортиб бормоқда.

Аввалроқ бу ишни Қирғизистон ҳам қилган эди. Ўзбекистонда эса тармоқ анча аввал чекланган.

@burgutuzb


Хитой жанубида сўнгги 50 йилдаги энг кучли сув тошқинлари рўй бермоқда. 127 миллион инсон хавфли ҳудудларда қолмоқда.

@burgutuzb


Хоразмда 38 ёшли аёл пул учун бошқа бир аёлни бўғиб ўлдирди

Воқеа 17 апрель куни Урганч шаҳри, Ҳамжиҳатлик маҳалласида содир бўлган. 38 ёшли фуқаро 49 ёшли дугонасини меҳмонга чақирган. Уйда улар ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан. Натижада уй эгаси меҳмонни рўмол билан бўғиб ўлдирган. Гумонланувчи жасадни ўз уйи ҳовлисига кўмган.

@burgutuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДХХ Чегара қўшинларидаги хизмат итлари

@burgutuzb


Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади

Ўзбекистонда 2026 йилгача энергетика тизимида «яшил» энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу орқали 3 миллиард кубометр табиий газни тежаш мақсад қилинган. Таққослаш учун, шунча миқдордаги табиий газ 1 миллион хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжига тенг.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари салмоғининг ўсиши туфайли иқтисод қилинган табиий газ ёрдамида 15 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 60 фоиз аҳолини бир йил давомида электр билан таъминлаш мумкин.

Шу мақсадда, умумий қуввати 6540 мегаваттга тенг бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари амалга оширилмоқда. Соҳага бозор механизмлари жорий қилиниши натижасида «яшил» энергетикани ривожлантириш учун қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилади.

@burgutuzb


Долларнинг расмий курси илк марта 12 700 сўмдан ошди

23
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 711 сўмдан (+21 сўм) ҳисобланади.

@burgutuzb


Эртага соат 10:00дан бошлаб Damas автомобили учун онлайн шартнома бериш очилади. Нархлар ўзгаришсиз қолган.

@burgutuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Монопол қайнота ҳақида

@burgutuzb


Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Архив сурат

@burgutuzb


🛡 Жаҳон мудофаа харажатлари рекорд даражага етган. Ўзбекистондачи?

Ўзбекистон ҳам 1 йилда ўз мудофаасига қанча пул сарфлагани маълум. Фақат…

Бутун дунё ҳамда Ўзбекистон мудофаа учун сарфлаган пулларнинг аниқ рақамлари билан танишинг 👇👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қаршида 25 нафар боғча боласини битта машинага чиқарган Дамас ҳайдовчиси аниқланибди.

@burgutuzb


Ўзбекистон аҳолиси 37 миллионга етди

22 апрел, Тошкент вақти билан 03:25ларда Ўзбекистон аҳолиси расман 37 млн кишига етгани маълум бўлди.

@burgutuzb


Актенге Кеунимжаева Олимпия ўйинларига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик курашчи қиз бўлди.

Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Актенге Кеунимжаева Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик курашчи қизга айланганди.

@burgutuzb


Тошкент шаҳри келажагини осмонга чиқиб ҳал қилиш давом этаркан.

Ҳужжат

@burgutuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳар қандай ишни хурсандчиликка айлантира оладиган қувноқ одам.

Ишидан доимий нолийдиган танишларга юбориб қўямиз.

@burgutuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча Самарқанд вилояти, Ургут туманига даҳшатли сел келди

@burgutuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тармоқда қоидага бўйсунмаган аёл ҳайдовчининг мотоциклни уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Видеода аёл йўлнинг тақиқланган қисмидан бурилиб олишга ҳаракат қилгани ва оқибатда мотоцикл ҳайдовчисини уриб юборганини кўриш мумкин.

@burgutuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркатой молимиз,
Ягона монополимиз!

Эркин Бозоровдан янгиси.

@burgutuzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.