🇺🇿Банкир кундалиги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon

Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ

Календарга кўра, бугун 2024 йил март ойи якунланадиган кун. Эртага 30 март шанба, ундан кейин 31 март якшанба. Очиқ баланс бўлиши даргумон.

Ой охири яқинлашгач кредит ундириш асосий мавзуга айланиб бораверади. Банкларга ҳар қанча қўшимча вазифалар юклатилмасин, банкирнинг кун тартибида асосий масала МУАММОЛИ КРЕДИТНИ УНДИРИШ бўлиб қолаверади. Ҳатто аёл ходималар ҳам кредит ундирувига жалб этилади.

Банкирларга кредит олган қарздорларни излаб юриш ҳавас эмас.

Айрим қарздорлар кредит тўловларини ўз вақтида тўламайдида, телефонга ҳам жавоб бермайди.

Бугун ана шундай қилманг. Банкирни вақти оз қолмоқда. Ҳали томорқага ҳам юриши керак.

☝️🏻Ҳурматли кредит олган мижозлар, олган кредитларингиз тўловларини бугун тўлашни унутманг.

👉 @bankirkundaligi 👈


AVO ilovasini yuklab olishlar soni 500 000 dan oshdi!

AVO platinum kredit kartasi ishga tushirilgach, bor-yo'g'i besh hafta o'tib, AVO ilovasi 500 000 yuklab olinish bosqichiga yetdi. Bu yutuq O‘zbekistonda AVO platinum kredit kartasi orqali innovatsion moliyaviy yangiliklarga katta qiziqish bilan qaralayotgani ifodasidir. AVO platinum o‘zining noyob takliflari tufayli tez orada foydalanuvchilar e’tirofini qozondi.

AVO platinim — shunchaki karta emas. Bu cheksiz imkoniyatlar olamining kalitidir: foizsiz xarajatlar muddati, 50 000 000 so‘mgacha bo‘lgan individual
kredit limiti va albatta, sovg‘a sifatida premium virtual karta!

24/7 rejimda qulay onlayn to'lovlarni amalga oshirish, kartadan kartaga lahzali pul o'tkazmalari va hisobingizni osongina boshqarish imkoniyatini qo'ldan chiqarmang. Bugunoq AVO ilovasini yuklab oling va moliyaviy texnologiyalarning qulaylik va xavfsizlik dunyosiga kirib boring!

Ilovani yuklab olish uchun havola

👉 @bankirkundaligi 👈


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ, 2023 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ.
БУ БОРАДА КИМ ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

Жорий йилда 2023 йил натижалари бўйича 95 та давлат ташкилотининг, жумладан 36 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 59 таси эса такроран баҳолашдан ўтказилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 38 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.

▪️Вилоят ҳокимликлари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Жиззах (88), Фарғона (84) ва Тошкент (83) вилоятларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткчилар Сурхондарё (32) ва Андижон (48) вилоятлари қайд этган (Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан эса коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси штат бирлиги ходим билан жамланмаган).

▪️Давлат улуши мавжуд тижорат банклари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Ўзсаноатқурилишбанк (88), Ўзмиллийбанк (87), Халқ банки (87) ва Пойтахтбанк(87)ларга тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Алоқабанк (63 - Қониқарли), Агробанк (82 - Яхши) ва Туронбанк(82 - Яхши)ларга тегишли.

▪️Вазирликлар ўртасида энг яхши кўрсаткичлар энг яхши кўрсаткичлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (94), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (88) ва Рақамли технологиялар вазирлик(86)ларига тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (18), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (50) ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлик(57)ларига тегишли.

“Қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва ижроси таъминлаш юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишларида эшитиб борилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН

М.Нурмуратов 1960 йил 28 мартда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган.

Банк тизимида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган Мамаризо Нурмуратов 2017 йил 6 июнда Республика Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.

РАИС 64 ЁШДА!

Раисга, айниқса, айни кунларда иш кўпайди. Ҳали у вилоятда, ҳали бу вилоятда юрибди (аҳоли томорқаси бўйича). Зафарлар ва куч-қувват тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈


TBC Bank'нинг халқаро бизнес раҳбари Оливер Хюз Weekly.uz нашрига интервью берди. У ўз карьераси, жумладан "Visa" ва "Tinkoff"дан Ўзбекистондаги рақамли банккача босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилди. Янги мамлакат ва янги бизнесга кўникиш жараёни қандай кечгани, рақамли банкинг нима эканлиги, олдиндаги режалар ва мамлакатдаги молиявий хизматлар келажаги ҳақида сўзлаб берди. Оливерга кўра, Ўзбекистон инновацион ривожланиш учун улкан истиқболга эга.

Интервьюни томоша қилиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг: https://www.youtube.com/watch?v=cxSH1jFN05s

👉 @bankirkundaligi 👈


Энди Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида барча халқаро карталарни тўлдириш комиссияси — 0,5%

Жорий йилнинг 25 мартидан 30 сентябрига қадар Ўзбекистондаги барча банкларнинг ҳалқаро Visa ва Mastercard карталарини Ipak Yo’li Banki’нинг банкоматларида тўлдириш учун комиссион тўлов 0,5% га туширилди.

Акция ҳақида батафсил маълумотлар банк сайтида.

Қўшимча саволлар учун марказ: @ipaksupport

Instagram | rel='nofollow'>Telegram | App


«ҲОКИМ БАНКНИНГ ЭГАСИ ЭМАС»

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда банк тизими ва молиявий технологиялар катта тезликда ривожланмоқда.

Банкларда ишлаш, нима учун давлат банклари хусусийлаштирилиши кераклиги, бошқарувдаги қийинчиликлар ва умумий банк тизими ҳақида ажойиб суҳбат.

Тўлиқ подкастни томоша қилиш учун ҳавола — https://www.youtube.com/watch?v=_zNzgv3oYh0&ab_channel=Bankir

👉 @bankirkundaligi 👈


NBUdan Visa va Mastercard premium kartalari bilan qulay sayohat qiling! 🌍💳

🔹 Barcha masalalar bo'yicha 24/7 tartibidagi shaxsiy konsyerj servisiga ega bo'ling - romantik kechki ovqatni rejalashtirish, chiptalarni bron qilish va boshqalar.

‌🔹 Sayohat imtiyozlaridan foydalanish - biznes zallariga bepul kirish va aeroportlarda Fast Track xizmati, bepul tibbiy sug'urta.

‌🔹 Hamkorlardan chegirmalar – mehmonxonalar, avtomobil ijarasi, restoranlar va doʻkonlarning maxsus takliflari va chegirmalari.

NBU premium Mastercard va Visa kartalari bilan yangi ufqlarni xursandchilik bilan ochish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang – hoziroq Milliy ilovasida karta ochish uchun onlayn ariza topshiring!


#Ҳоким_ёрдамчиси_ёзмоқда

ДОИМГИДАЙ

Ҳурматли Банкир кундалик канали ходимлари Самарқанд вилояти барча ҳоким ёрдамчилари номидан мурожаат қилмоқдамиз. КПИ мукофот пуллари 2023 йил сентябрь ойидан биён берилгани йўқ. Шу борада амалий ёрдам беришларингизди сўраймиз.

P.S.: Бир ой деса, икки ой деса, борингки уч ой деса тушуниш мумкин. Олти ойдан буён тўланмай турган иш ҳақига кимдир жавоб бериши керак. Масалани ўрганиб, холис ахборот бераётганда, айбдорларга ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Буни Агентлик ўрганиши даргумон, Меҳнат инспекцияси ўрганиб кўриши керак.

👉 @bankirkundaligi 👈


AVO банк устав капитали 580 млрд. сўмдан ошди

AVO банк устав капиталини кўпайтириш жараёни муваффақиятли якунлангани ҳақида эълон қилди. Бундан олдин устав капитали 395 151 530 620 сўмни ташкил қилган. Банкнинг ягона акциядори бизнесни янада ривожлантириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида устав капиталини оширишга қарор қилди.

Қўшимча капиталлаштириш миқдори 185 740 000 000 сўмни ташкил этди. Устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошди. Ушбу қадам банкнинг молиявий позициясини мустаҳкамлашга ва ўсиш ҳамда ривожланиш учун қўшимча капитал захирасини яратишга интилишини акс эттиради.

Марказий банкнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига кўра, банкларнинг устав капитали камида 200 миллиард сўмни ташкил қилиши керак. Бугунги кунда AVO банк капиталини ушбу миқдордан сезиларли даражада, яъни 380 891 530 620 сўмга оширди. Бундан ташқари, банкнинг устав капитали миқдори Марказий банкнинг банк устав капиталининг энг кам миқдори бўйича кучга кирадиган талабларига ҳам жавоб беради: жорий йилнинг 1 апрелидан — 350 миллиард сўм ва 2025-йил 1 январидан — 500 миллиард сўм.

AVO банкнинг ушбу қадами унинг стратегик қарашлари ва ўзгарувчан иқтисодий шароитларда самарали ишлашга тайёрлигини таъкидлайди. Устав капиталининг оширилиши банкнинг Ўзбекистон молия бозоридаги ўрнини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича режаларини амалга ошириш имкониятини беради.

👉 @bankirkundaligi 👈


МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Яна мурожаатчилар сўзидан...

Ассалому алайкум мени таълим кредит бўйича ишим ҳал бўлди КАТТАКОН РАҲМАТ.

База ишлади ишимизни ярим соатда ҳал қилиб беришди талаба кредитни.

100% ажратилди, олдим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Каналда мурожаат юборилгандан сўнг қайта ва қайта масъулар телефон қилиб нима бўлганини, масъуллар билан нима учун боғланмаганим сабабини сўради. Келгусида муаммолар вужудга келса шахсан ўша шахсларга мурожаат қилишимни айтишди. Банкоматларни созлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтишди.

Канал админига раҳмат. Бўлмаса халқни муаммоси биргина шахс билан чегараланиб қолган бўларди. Биргина мурожаат билан барча банкоматларни созламаларини қайта кўриб чиқишадиган бўлишди.

Раҳмат банкиркундалиги каналига.

P.S.: Арзимайди!

👉 @bankirkundaligi 👈


КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “O’zsanoatqurilishbank” АТБ Сирдарё минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “O’.SH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 10 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига турар жой биносини қурмасдан, таъминотчи корхоналардан харид қилинган қурилиш молларини нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Орзуларингиздагидек, денгиз бўйида ўз уйингиз бўлишини хоҳлармидингингиз?

Қора денгиз бўйида ҳамёнбоп уйлар сотувга чиқибти! Грузиянинг Батуми шаҳрида барпо этилаётган Premium уй жой Тошкентдаги 2 хонали уйларнинг нарҳида сотилмоқда.

🌊 Ҳаётингизнинг янги саҳифасини денгиз бўйидаги Lemon Gardens & SPA билан бошланг. Lemon Gardens мажмуаси сизга:

Фоизсиз бўлиб тўлаш;
✅ 30 фоизли бошланғич тўлов;
✅ Сармоянинг юқори фоизда қопланиши;
✅ 29 кв.м дан бошланадиган кўплаб лойиҳа вариантлари;
✅ Кўчиб ўтишга тайёр хушманзара квартираларни тақдим этади.
✅ Уй жой комплекси деярли битган.


Lemon Gardens & SPA резиденти бўлиб, Батуми соҳилларининг бир қисмига ҳозироқ эгалик қилинг!

Жазирама иссиқ ва чанг ҳаводан ўзингизни ва оила аъзоларингизни асраш учун ажойиб жой.

🌐 Телеграм орқали боғланиш: @lemongardens_bot
🌐 WhatsApp ва Tелегам орқали менеджерлар билан боғланиш: +995 555 221 188 +995 557 221 188

👉 @bankirkundaligi 👈


​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Асакабанк таълим кредити берадими?

Ассалому алайкум. Биз бир ҳафтадан бери Асака банкдан талаба кредит ололмаяпмиз. Чунки база ишламаяпти деб бизни ишимизни ҳал қилишмаяпти.

Ростдан ҳам база ишламадими талаба кредити учун?

Сурхандарё вилояти, Термиз Асака банкдан талаба кредит олмоқчи эдим.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Халқ банки банкоматида муаммо
Халқ банки умуман фуқароларини ўйламаябти. Банкоматлар ишламаяпти, ичида пластигим қолиб кетди. Йўл кирам қолмади бор пулим пластикда эди.

Ишонч телефонлари иш вақтимиз тугади дея кўтармади масъулар йўқ. Ишламаса нима қилади банкамат қўйиб.

Юнусобод туманидаги банкоматда 1 соат илтимос кутинг деб чиқди роса кутдим, кейин пластигим ичида қолди ўзим кетдим.

Халқ банки ҳар доим шунақа умуман пул кредит сиёсатида халқни ўйламайди.

Банк масъул ходимлари борми ўзи банкни инсон бошқарадими, ҳеч кимга боғланиб бўлмаяпти.

(Кеча пластиги банкоматда қолиб кетган фуқаро бугун соат 12 гача ҳам ҳеч ким билан боғланиб бўлмаганини маълум қилмоқда)

Марказий банк ёки ушбу банклар бош офислари мутасаддилари масалани ўрганиб кўрамиз дейишса, мурожаатчилар шахсий маълумотлари тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


МАҲАЛЛАЛАРГА ҲОКИМЛИК ВА БАРЧА ИҚТИСОДИЙ ИДОРА ХОДИМЛАРИ БИРИКТИРИЛАДИ

Президентимиз Наманган вилоятига ташриф давомида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Унда Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

⚡️Маҳаллаларга ҳокимлик ва барча иқтисодий идора ходимлари бириктирилмоқда. Улар хонадонларда бўлиб, имкониятларини таҳлил қилади.

Масалан, томорқаси бўлса, ундан самарали фойдаланиш, даромадини 60-70 миллион сўмга олиб чиқиш бўйича намуна яратади. Ҳунармандликка уқуви борларга хомашё, ускуна ва айланма маблағдан ёрдамлашилади. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади.

Бунда, айниқса, тижорат банклари фаол бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Яъни, улар, аввало, ўз мижозлари бўлган корхоналар негизида қўшимча иш ўринлари очилишини қўллаб-қувватлаши лозим.

Қолаверса, банкларга давлат томонидан катта ресурслар ажратилмоқда. Улар жойларда аҳоли ташаббусларига йўналтирилиб, бандликка хизмат қилиши зарур.

Бу маблағлар янги иш ўринлари, қўшимча маҳсулотлар, аҳолининг харид қобилияти орқали охир оқибат иқтисодиётга тушум бўлиб қайтади.

Хонадонларда кичик қайта ишлашларни ташкил этиш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.

Томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда сархил мева-сабзавотлар етиштириб, экспорт қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик орқали рўзғорларга барака киритиш мумкинлиги таъкидланди.

👉 @bankirkundaligi 👈


Оддий томорқадан қанча даромад топса бўлади?

Бу саволга Агробанкнинг «Менинг томорқам» лойиҳаси орқали жавоб топиш мумкин. Лойиҳада илғор томорқа ер эгаларининг даромадлари, тажрибалари ва бошқа томорқага доир кўплаб мавзулар ҳикоя қилинади.

Агробанк бу лойиҳаси орқали юртимиздаги томорқа ер эгаларига ердан қандай фойдаланиш, унинг даромад манбаи эканлигинини реал ва оддий мисоллар билан тушунтириб беришни мақсад қилган. Лойиҳани давом эттириш ва республиканинг барча ҳудудларини қамраб олишни режалаштирган. Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шуки, унда сиз ҳам қаҳрамон сифатида қатнашишингиз мумкин. Бу босқичгача суратга олинган барча сонлар YouTube тармоғида мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈


Айни вақтда Халқ банки Кузатув кенгаши раиси ким?
So‘rovnoma
  •   А.Бобоев
  •   Ш.Атабоев
  •   Т.Ишметов
  •   Ф.Саломов
  •   М.Нурмуратов
  •   Ж.Қўчқоров
10905 ta ovoz


⚡️⚡️БУГУН НАМАНГАНГА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈


ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ
Қайси вилоятда аҳвол қандай?

«Ташаббусли бюджет» жараёни 2024 йил 1-мавсуми статистик кўрсаткичлари 24 март соат 10:00 ҳолатига эълон қилинди.

Республика бўйича 3026,3 млрд. сўм маблағ ажратилган, 29015 та ташаббус иштирок этмоқда. МФЙ сонига нисбатан, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ташаббуслар сони бошқаларга нисбатан кам, Республика кўрсаткичидан паст.

2024 йил 24 март, соат 10:00 ҳолатига 9523,6 мингта овоз берилган. Мамлакат аҳолисининг 29 фоизи жалб этилгани таъкидланмоқда. Берилган овозларни МФЙлар сонига солиштириб чиқиладиган бўлса, Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳарларида бошқа ҳудуларга нисбатан ортда қолаётганини, Республика кўрсаткичидан паст.

Соҳалар кесимида энг кўп ташаббуслар (Жами ташаббусларнинг 42 фоизи ёки 12144 таси) Ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирларга киритилган. Бундан кўринадики, 42 фоиз ҳудудларда йўлларни таъмирлашга эҳтиёж сезмоқда.

Энг кўп овоз йиғилган 24 та лойиҳаларни кўриб чиқиладиган бўлса, Қашқадарё вилояти мутлоқ чемпионлик қилмоқда. 24 та лойиҳанинг 19 таси ушбу вилоятга тўғри келади. Айниқса, Яккабоғ туманида 13 та лойиҳалар Республика бўйича энг кўп овоз тўплаган. Мазкур лойиҳаларга 1360 млн. сўмдан ташаббуслар маъқулланган (Қизиғи, Яккабоғ тумани Нурли йўл МФЙга 1320 млн. сўм ташаббус киритилган бўлсада, 1360 млн. сўмга маъқулланган). Яккабоғ туманда 158 та лойиҳалар киритилган бўлиб, афсуски, мазкур лойиҳаларнинг 12 тасига маблағ етади холос, сабаби туманга 17,1 млрд. сўм маблағ ажратилган.

☝️🏻Овоз бериш 4 апрел соат 23:59 гача давом этади.

Эслатма, сиз ўз туманингизда биринчилардан бўлинг, чунки ҳар бир ҳудудга алоҳида маблағ ажратилади. Янаям тушунарли бўлиши учун, масалан Яккабоғ туманида 25 та ташаббус республикада биринчи ўринни олгани билан, уларнинг 12 тасига маблағ ажратилади, қолган 13 тасига маблағ етишмайди. Шунинг учун ўз туманингизда ўрнингизни мустаҳкамланг.

👉 @bankirkundaligi 👈


РИОЯ ЭТИЛМОҚДАМИ?

Президент:
Ҳоким ёрдамчиларининг мазкур (ПҚ-31-сонли) қарорда белгиланган вазифалардан бошқа ишларни бажаришга, шу жумладан йиғилишларга Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров рухсатисиз жалб этиш тақиқлансин - деб 03.12.2021 йилдаги ПҚ-31-сонли қарорида белгилаб қўйган.

Аслида ушбу қарорга риоя этилмоқдами?

👉 @bankirkundaligi 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.