Boy Bo'lish Sirlari , Psixologiya


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Biz sizga 👇👇👇👇
maqsadingizga oson erishishingizda 🤗
Orzularingiz ushalishida 👩‍❤️‍💋‍👨🚘🏡✈️
Pullaringiz kopayishida 💰💎💸
Yordam beramiz 👍👏🤝
Guruhimiz: T.me/boy_bolish_siri

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


НЕГА БИЗ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММО ДОИМ ТАКРОРЛАНАВЕРАДИ❓

Чунки, биз ўша муаммо ёки вазиятдан норозимиз.

Нима учун бу вазиятдан норози бўламиз?

Чунки, ўша одамлардан биз кутганимизни олмаганимиз учун.

Нима учун ўша одамлардан кутамиз?

Чунки, биз ўша одамларнинг биз учун шу ишни қилиб бериши керак деб ўйлаганимиз учун.

Нима учун биз бошқалар бизга қилиб бериши керак деб ўйлаймиз?

Чунки, биз ҳеч нарса қилмасдан яхши нарсаларга эришишни истаймиз.

Нима учун биз ҳеч нарса қилмасдан яхши нарсаларга эришишни истаймиз?

Чунки, биз дангасамиз, аммо буни тан олишни хоҳламаймиз.

Нима учун дангаса эканлигимизни тан олишни хоҳламаймиз?

Чунки, бошқалар бизни уддабурон деб ўйлаши учун.

Нима учун биз бошқалар бизни уддабурон деб ўйлашини хоҳлаймиз?

Чунки, биз ўзимизни бошқалардан устун қўямиз.

Нима учун биз ўзимизни бошқалардан устун қўямиз?

Чунки, бизнинг эго ва нафсимиз кучайиб кетган.

Нима учун бизнинг эго ва нафсимиз кучайиб кетган?

Чунки, бизнинг илмсизлигимиздан...

Энди ўйлаб кўринг, доимий такрорланадиган ёки ўтмишдаги унута олмаётган муаммоларингиздан озод бўлишни истайсизми?

Агар жавобингиз ҳа бўлса,
ИЛМ ОЛАМИЗ ,  ИЛМ ВА ФАКАТ ИЛМ БИЛАН КОМИЛ ИНСОН БУЛА ОЛАМИЗ!!!

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


​​Муносиб яшашнинг 🔟 қоидаси

1⃣ 24 соатни фақат ўзингизга сарфламанг.

Бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашишни канда қилманг. Ҳаётингизда маъно йўқлигини сезган кунингиз атрофга боқинг ва одамларга ёрдам қўлини чўзинг.  Бу яхшилигингиз яшашингиз учун сабаб бўлади.

2⃣Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқланг.

Ўзингизнинг ҳаётдаги сўнгги йилларингизда тасаввур қилинг. Бу — ҳаёт! Ва сиз ўша маҳалда ўтган умрингизни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдингиз? Ҳаёт — гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса — эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.

3⃣ Келажакда яшашни бас қил.

«Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўранг. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис этинг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.

4⃣ Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўлинг.

Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам, уни ёрқинроқ кўрадилар. Сиз ҳам улардан ижобийликни ўрганинг. Унутманг, йўқотилган вақт — биз яшай олмаган дақиқалардир.

5⃣Дардга матонатли бўлинг.

Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди холос. Ҳаёт сизга лимон отганида, сиз ундан лимонад тайёрланг. Айтишадику, синовларга сизни кучсиз қилишларига йўл қўйманг. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.

6⃣ Шуурингизга диққат қилинг.

Шунда ундаги истаклар сўзга айланадилар. Сўзларингизга диққат қилинг — улар ҳаракатга айланишади. Ҳаракатга эргашсангиз — у одатга айланади. Одатларга диққат қилинг,  шунда фазилат шаклланади. Фазилат эса — сизнинг тақдирингиздир.

7⃣Одамларни кечиринг ва уларни севинг.

Инсон тирик мавжудотлар орасида кучли қувват манбаига эга жонзот. Бу қувватни у маънавий илдизлардан олади. Бунинг йўли эса шошиб чиқарилган хато хулосаларни рад қилиш. Кимнидир ёмон кўриш, кимдандир нафратланиш, бу — бизни охир-оқибат душманидан қўрққан, ҳимояга муҳтож одамга айлантириб қўяди. Ҳимоя эса яшаш эмас, яшашдан қочиш дегани.

8⃣ Ўз-ўзингизга ҳаёт сабоғини беришга одатланинг.

Яшаш — мунтазам қилинган хатоларнинг хулосаси. Модомики, хулоса йўқ экан, яшаб ҳам бўлмайди. Боши деворга тегиб ҳам сабоқ чиқармаётган эркак эса чиндан-да қашшоқ ва бахтсизликка муносиб.

9⃣ Таваккал қилишга одатланинг.

Бу — ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо «Кел, ичкарироқ кир!» дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тисариламиз.

🔟Ҳар дақиқа сизга азиз инсонларни қадрланг ва ҳимоя қилинг.

Иш, бу — ҳаёт дегани эмас. Ота-она, дўстларингиз учун ҳам яшанг. Айниқса, ота-онангизни азиз билиб, хизматларини қилинг. Шекспир айтганидек, ота-онанинг овози — Яратганнинг овози. Фарзанд учун улар жаннат йўлбошловчиларидир.

Муносиб ва бахтиёр умр барчамизга насиб қилсин!

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


Агар идишга гуллар солсангиз, у гуллар билан тўлади.

Агар идишга тош солсангиз, у тош билан тўлади.

Сизнинг ҳаётингиз, танангиз, онгингиз - бу идиш...

Уни тўлдириш сизнинг ихтиёрингизда.

Ва уни тозалаш ҳам, фақат,  сизнинг ихтиёрингизда.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


​​​​​​​​​​​Бахтсизлик нима?

Бу саволга ҳам ҳамма ҳар-хил жавоб беради. Аммо бахтсизликнинг ҳам таркибий қисми бир хил: ҳаётдан қониқмаслик, ёмон фикрлар чулғаши оқибатида яхши ният қила олмаслик, хавотир, қўрқув билан яшаш, борига кўнмаслик, хўрланиш, ўзини эзилган ва жафо кўргандек ҳис қилиш, тухмат балосидаман деб ундан қутула олмаслик, ёлғон қурбонига айланиш, ёлғон билан яшаш, айблов, кучсизлик, бахллик, қисқаси, бир сўз билан айтганда ношкурлик.

• Пассивлик. Катта ва кучли душманлар борлигидан азият чекиш. Қўлидан ҳеч нарса келолмаслигини айтавериш.

• Диққатини ёмон нарсага қаратиш.

• Депрессив мантиқ. Депрессиянинг шахслар аро муносабатдаги кўринишлари.

• Депрессив дўстлар билан дўстлашади. Чунки улар депрессив боладан ҳеч нарса кутишмайди ва ўзлари ҳам тушкун дўстига бирор ёрдам беролмайди.

• Тушкун фикрлар ўрнига позитив фикр берувчилардан узоқлашиш. Тушкунликдан чиқиш учун «маруза» ўқийдиганларнинг гапини эшитмаслик.

• Ҳаётига масъул инсонни сайлаш (эр, эрга берган ота-она, хотин ва уни олиб берган ота-онани ва ҳ.к.) ва уни айблаш.

• Ҳеч нарса талаб қилмаслик, дунё тилашдан узоқлашиш. «Менга ҳеч нарса керак эмас» деб яшаш.

Манба «Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобидан.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


🌹Гўзал аёлларимизга куп нарса боғлиқ!

Аёллар ҳаётининг икки сценарийси:

➖ Дефицит сценарий

Қачонки аёллар хафагарчиликда, ғамда, аламда, қўрқувда ва қийналиб яшаганда, кўзларида ҳаёт порламайди.  У ҳар доим ҳаётидан нолийди, лекин аслида ҳаётидан нима исташини билмайди. Тўғрироғи, бундай аёллар қувончни ва шукроналикни ҳис қилолмайди, улар учун ёд тушунчалар. Ҳаттоки бирорта яхши нарса юз бериб қолса ҳам, ёмон натижани кутиб туради. бу каби аёлларда хаттоки уйи, жойи, иши, пули, оиласи, фарзандлари, ва хатто турмуш ўртоғи бўлса хам, нимадандир нолишга ва арз қилишга доим мавзулари бор.
Бу тоифадаги аёллар ўзлари сезмаган ҳолатда ўзларида дефицит программани ўрнатиб олишган, шнинг учун ҳам ҳар доим нимадир камдек туюлади уларга.

➕ Тўкин сочинлик (изобилия) сценарийси 

Қачонки аёл хурсанд бўлиб, табассум қилиб, ҳаётига шукур келтириб юрса, ундан севги ва меҳр тарала бошлайди. Бундай аёлларда атрофидагиларни ҳис қилиш ва ҳар бир нарсани қадрлаш ҳисси ривожланган бўлади. Улар хафагарчиликларни тезда унутади, ва диққат марказини яхши нарсаларда ушлаб туради.

Бу тоифадаги айлларнинг ҳаётдаги мақсади:

БАХТЛИ БЎЛИШ ВА БОШҚАЛАРНИ ҲАМ БАХТЛИ ҚИЛИШ.

Ҳатто хаётида нимадир ўхшамай турган бўлса ҳам, қийинчиликларни донолик ва оптимизм билан енгиб ўтади.

💜 Фақат шу икки сценарий мавжуд, ишонинг, ва уларни қай бирини танлаш хеч қандай ҳаётий вазиятга боглиқ эмас.  Шунчаки, кимгадир дефицит сценарийсида яшаш ёқади, шу билан бошқаларни диққатини тортади ва ўзига хизмат қилишини истайди.

💜 Кимдир эса ҳаётни ва ўзини яхши кўради ва доим қувониб яшайди. Қайси бирини танлаш ўзингизга боғлиқ азиз аёллар!

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


#мулохаза
☯️🌺🍃😇🍃🌺☯️

Мен шундай хулосага келдим-ки, биз ўзимизни яхши кўрганимизда, ҳар доим ҳар ишимизда ўзимизни қўллаб-қувватлаганимизда ва доим ўзлигимизча қолганимизда, бизнинг ҳаётимиз шу қадар гўзаллашиб кетадики, сўзлар буни ифода қилишга етмайди.

Ҳар ерда кичик мўжизалар учрайди, соғлигимиз яхшиланади, пуллар ўзи бизни қўлларимизга кела бошлайди, атрофдагилар билан муносабатимиз яхшиланади ва биз ўзимизни ижодкорлигимизни кашф қила бошлаймиз.

Ва буларнинг ҳаммаси қийинчиликсиз, осон ва енгил содир бўла бошлайди.

Биз ўзимизни қалбан яхши кўриб, ҳурмат қила бошласак- онгимизда маълум иқрорликлар пайдо бўлади.

Ва шу ердан ажойиб муносабатлар, янги иш ва ижодкорлик пайдо бўлади.

Биз хаттоки қийинчиликсиз озиб, ўз идеал қоматимизга кела бошлаймиз.

Ўзини севиш - бу ўзининг ҲАЁТда БОР эканини бир БАЙРАМдек қабил қилишдир ва бу ҳаёт совғаси учун шукроналик келтиришдир.

©Луиза Хей

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


Хоп, ҳаётингда муаммо пайдо бўлди.
Хоп, муаммода яшаяпсан.
Хоп, сени ҳолатингни ҳеч ким тушунмас.
Хоп, сенга алам ҳам қилар.
Муаммоларинг юкини кўтаролмай қолганинда ўйлаб кўр. Сен унга қайси назар билан қараяпсан. Қайси ўй-хаёл билан унга назар ташлаяпсан.

Ёки фақат нолиб ўтирибсанми?! Муаммони рўкач қилиб Ўзингни жабрдийда кўрсатма. Ҳар қандай муаммога юқаридан қара, юқори онг билан назар сол.

Мен энди нима қиламан, қийналдим, деб эмас. Ечим қаерда деб назар ташла.
Унутма, ҳар доим ечим бор. Сен ҳал қила олмайдиган муаммолар ҳаётингда асло пайдо бўлмайди.
Сен ечолмайдиган саволлар асло сенга келмайди.

Аллоҳ фақат тоқатингга ярашасини беради.
Сен энг тоқат қилолмайман, бўлди ҳаммаси жонимга тегди деганингда ҳам аслида тоқатинг даражасида бўласан.

Баъзан муаммоларинг ечимига Аллоҳ кимнидир сабаб қилиб қўяди. Сен ўша сабабни тушуниб етсанг бас

Ўзинг билан ўзинг қоврилишдан тўхта. Олдинга юр. Ечим ҳар доим бор. Фақат сен хоҳласанг бас.......

💛💚💙💜🤍💗🤍💜💙💚💛


‍👨‍💻Одатларни ўзгартиринг.

📌Бугун ажойиб кун! Хафтанинг бошланиши. Хафта бошидан 1 хафталик киладиган ишларингизни режалаштиринг ва хаётингизни яхши тарафга узгартиринг.

Олимлар аниқлашича инсон исталган нарсага роппа роса 21 кунда одатланар экан.

👨‍💻Одат бу беихтиёр рухий хохиш асносида харакат қилишдир.
   Битта дафтар олиб вароқни ўртасидан линия тортинг. Тепасига ижобий ва салбий деб пункт қўйиб ёзиб чиқинг. Ижобийларига эришишни,  мустахкамлашни хохлашингиз керак бўлган нарсаларни салбийига эса қутилишингиз керак нарсаларни ёзинг.

📌Масалан зарарли одатларга чекиш,  ичиш,  кўп овқат ейиш,  дангасалик,  эринчоқлик, кўп ёки кам ухлаш қўйингки сизни омад ва баҳтдан тўсиб турган хар нарса. Ижобийлари шуларнинг акси бўлиши мумкин.

🎀 Телефонингизга будилник қўйиб кунингизни режалаштиринг. Овқат ейишдан тортиб китоб ўқишгача. Китоб ўқимасангиз фойдали каналларни ўқинг.

👉Яхши одатлар сари қадамни ташланг! Кечиктирманг,  орқага сурманг.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


🔖ЭНЕРГИЯМИЗНИ КЎПАЙТИРАМИЗ

🗯 МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИШ:
Ечими топилмаган, сизни қийнаётган вазифаларнинг ечимини топинг. Қайси иш, масала, вазиятни эсласангиз, ичингиз қийналябди? Ўшаларнинг рўйҳатини тузингда, бирма-бир ҳал қилинг. Ҳал қилганингиз сари, енгиллашиб бораверасиз. Бу масалалар ичингиздаги энергияни ейишни тўхтатади.

🗯 ОДАМЛАРГА ФОЙДАНГИЗ ТЕГСИН:
Одамлар сизга ҳаёлан миннатдорчилик билдирсалар ҳам, энергияга тўлаверасиз. Қўлингиздан келганча ҳайрли ишлар қилинг! Ҳайрли ишларга қанча кўп энергия сарфласангиз ҳам, сизга 10 баробар бўлиб қайтади!

🗯 МАКСИМУМ ХАРАКАТ:
Тана харакатда бўлса, қон яхши айланади ва тана энергияга тўлади. Максимум харакат деганда, атрофдаги барча харакат имкониятларидан унумли фойдаланиб қолиш дегани, масалан:
Лифтда эмас, зинадан чиқиш;
Таксида эмас, пиёда юриш ва ҳоказо. Ёки ҳар куни спорт билан шуғулланинг!

🗯 МЕДИТАЦИЯ:
30 дақиқа кўзларни юмиб, қалбда юз бераётган жараёнларни кузатиш яъни жим-житликда ўтириш ҳам, энг самарали энергияга тўлдирадиган медитация ҳисобланади. Ёки бошқа ўзингиз ҳоҳлаган медитациянгизни бажаринг.

🗯МАҚСАД ҚЎЙИБ, УНИ АМАЛГА ОШИРИШ:
Кунига атиги 6 та кичкина мақсад қўйиб, кун давомида амалга оширинг. Аслида мақсадлар, ҳар доим ўзига яраша энергия билан берилади.

️🗯АЙНИ ДАМДА ЮРАГИНГИЗ ЖИЗ ЭТГАН ИШНИ ҚИЛИНГ:
Жуда ҳам ҳоҳлаётган ишингизни қилишингиз, бажаришни ҳоҳламаётган ишингизни қилиш учун энергия беради. Ўзи аслида, бажаришни ҳоҳламаётган ишларни умуман қилмаслик лозим. Бажармаслик йўлини топинг. Ҳал қилинг. Кўнглингизга ёқган иш билан
шуғулланинг

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


📌📌Ички хотиржамлик......

⚡Стресс ва хавотир инсон психикаси ва асаб тизимининг душманидир. Улар ҳаётдан тўлиқ завқ олишга халақит беришади, одамни ичкаридан аста-секин йўқ қилишади.

♻️ Ушбу чексиз ташвишларга барҳам беришнинг ягона йўли бу ички хотиржамликни топишдир. Ёмон нарсалар ҳақида ўйламасангиз ва дунё билан тўлиқ уйғунликда яшасангиз,  шу туйғу.

🔆Ички хотиржамликни топиш ва эркинроқ бўлиш учун аввал салбий фикрларни ташланг. Уларни янада ижобийлари билан алмаштиринг. Бу одат пайдо бўлгунча қилинг. Ўзингизга бўлган ишонч билан ишланг. Ишончнинг ўсиши ўзи билан тинчлик ва осойишталикни келтириб чиқаради. Бундай одамларни безовта қиладиган ёки хафа қиладиган нарса кам.

✔️ Воқеаларга муносабатингизни баҳоланг. Ва агар улар орасида ҳаяжон бўлса, дарҳол қутулинг.

☝️Бунда эҳтиёткорлик сизга ёрдам беради. Ҳар сафар ташвишланаётганингизда, ўзингизни ўйланг:🤔 нега мен буни қиляпман? Бу муаммони қандай ҳал қилишга ёрдам беради? Саволларга жавоб бергандан сўнг, чуқур нафас олинг ва нафас олинг. Ўзингизни хотиржам бўлгунча нафас олишни давом этинг. Бу ғайратли ҳаяжондан халос бўлишнинг энг тасдиқланган усули.
🤦‍♀️Бошингизда салбий фикрларни ўйламанг. Ишонч устида ишлаш. Вақт ўтиши билан сиз хотиржамликни топасиз ва ҳеч қандай стресс сизнинг ҳаётингизга халақит бермайди.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


#Психологдан

Ўзингиз учун 4 та маслаҳат

👉1. Сиздаги бор нарсадан миннатдор бўлинг: Кўп ҳолатларда ҳаёт машаққатларидан нолиб қоламиз. Баъзан жонга тегди, деб зарда қиламиз. Аммо сиздаги бугунги қувонч кўпчиликда йўқ бўлиши, сизнинг бутун оёқ-қўлингиз баъзиларларда йўқлигини, сиздаги кўриш қобилияти бошқаларда армон ва шунга ўхшаш нарсалар бошқалар учун орзу эканлигини тасаввур қилинг. Бундай мисоллар жуда кўп, доим миннатдор бўлиб юришни ўрганинг.

👉2. Ёрдам беришни ўйланг: Бугун мен кўп одамларнинг ёрдамисиз кимлигимни билмайман. Оила, дўстлар, ўқитувчилар, мураббийлардан олган ёрдамим ҳақиқатан ҳам чексиздир. Одамларга қандай ёрдам беришингиз ҳақида ўйланг - бу миннатдорликнинг энг юқори шаклларидандир.

👉3. Мақсадларни қўйинг: Олдингизга мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш муддатларини белгилашга эринманг. Агар режани ўз вақтида бажара олсангиз, хурсанд бўласиз. Бу эса сизга кундалик одат бўлиб қолади. Сиз аста-секин нима қилиш кераклигини, унга кўп куч сарфлашингиз орқали мақсадингизга етишингизни тушуниб етасиз.

👉4. Ўзингизни руҳлантиринг: Кундалик юмушлар сиз учун зерикарлими,  ишга бор, қайтиб кел, дам ол ва яна эртасига иш. Тўғри бир хиллик жуда зерикарли. Кунига сиз ҳар доимги вақтдан 1 соат олдинроқ туришга одатланинг ва ўша бир соатни ўзингиз истаган машғулотга ажратинг. Бу машғулотлар китоб ўқиш, спорт билан шуғалланиш, болалар билан суҳбатлашиш, у бу нарса пишириб кўриш ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Муҳими бир хилликдан қочинг ва ўзингизни руҳлантиринг.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


💡 Сизнинг муваффақиятингиз кун тартибига боғлиқ.

•  Ҳақиқатан ҳам сизнинг кучингизга арзийдиган ва нимага ярамайдиган нарсаларни таҳлил қилинг.
•  Кўп сув ичинг ва овқатингизнинг сифатига эътибор қилинг.
•  Тушда ухланг.
•  Бошқаларнинг сиз ҳақингизда айтганларини унутинг.
•  Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
•  Бошқаларга меҳрибон бўлинг.
•  Туйғуларингиз ҳақида суҳбатлашинг.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


Баъзида шундай бўладики, сиз ҳақиқатан ҳам бирор нарса қилишни хоҳлайсиз.

Лекин доимо нимадир ҳалақит қилади.
Бир вақт йўқ, кейин бошқа муҳимроқ вазифалар чиқиб қолади. Ва оҳир-оқибат, мен нима қилишни хоҳлаган бўлсам ҳам, ҳеч нарса қилишни бошламадим, дейсиз. Нима учун бундай бўлади?
Чунки бизнинг ичимизда қўрқув «яшайди».

У бизларни олдинга ҳаракат қилишимизга имкон бермайди.
Бу борада ушбу техникани қўлланг 👇

1. Ўйлаб кўринг, сизни нима тўхтатмоқда? Қўрқувларингиз амалга ошса нима бўлади?

2. Кўзингизни юминг ва қўрқувни ҳис қилинг. Эҳтимол, сизга қандайдир тасвир ёки белги кўринар.

Бу қўрқув негадир керак. У бирор нарсадан ҳимоя қилаётгандир, бирор нарсада ёрдам бераётгандир. Бу шунчаки эмас, шунинг учун:

3. Унга раҳмат айтинг. «Сен менда борлигинг учун раҳмат», деб айтинг.

4. Қаршингизда намоён бўлган тасвирни жойлаштиринг. Уни суҳбатдошингизга айлантиринг. Унга шундай деб айтинг:

Энди сени озод қилдим. Мен сенга ўзгаришга ва ҳис-туйғуларингни очишга рухсат бераман.Мен сени қабул қиламан

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


​​ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШГА ҚОДИР БЎЛГАН 2 СЕҲРЛИ СЎЗ!

Бу бизга болалигимиздан бери қулоғимизга қуйиладиган “раҳмат” ва “илтимос” сўзлари эмас, балки “етарли” ва “лойиқман” деган сўзлардир.

Демак, гапни “етарли” дан бошлаймиз...
Нима учун ҳаётда азият чекамиз? Доимо нимадир етишмаётганидан нолиймиз.
Бизга пул, меҳр-муҳаббат, эътибор, ўзимизга нисбатан бўлган ишонч ва ҳоказолар етишмайди.
Агар бутун диққат-эътиборимизни “етишмайди”га эмас, балки “ҳамма нарсам етарли”га қаратсак, нима бўлади? 

Ахир Коинот сизга ўзингиз истаган нарсани, кун бўйи ўйлаганингизни ҳадя этиш қудратига эга!
“Менда муҳаббат ҳисси етарли даражада” деб ўйлашга ҳаракат қилинг, бу гапларни айтаётганда нимани ҳис қилаётганингизга эътибор беринг.
Ўзингиз сезмаган ҳолда қалбингиз қувончга тўлишига ишончимиз комил.
“Пулим, бахтим, омадим етарли даражада!” ёки бўлмаса вазиятдан келиб чиқиб, “йўлда жой етарли даражада” (ҳайдовчилар) ва ҳоказо деб ўйлаш мумкин.
Бу сўздан истаган шаклда фойдаланиш мумкин. Ўзингизни ҳамма нарсаси етарли одамдай ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
Бирор нимага эгалик қилишни истасангиз, сеҳрли сўзни эслаб, такрорлашдан чарчаманг.
Бу сўзларни бирор нарсага ёзиб, кўзга кўринадиган жойга илиб қўйишингиз ҳам мумкин. Етишмовчилик сиздан узоқдалигини, сизнинг ҳамма нарсангиз етарли эканлиги ҳақида ўйланг.

Энди иккинчи сўз “лойиқман”ни олиб кўрамиз.
Агар сизга бирор нарса етишмаса, демак у сизга керак эмас ёки ўзингизни унга лойиқ кўрмайсиз. Демак, яна юқоридаги схема бўйича “Мен севишга лойиқман!
Бахтли бўлишга лойиқман! Ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишга лойиқман!
Автомашина эгаси бўлишга лойиқман!
Оламдаги жами, энг яхши нарсаларга эгалик қилишга лойиқман!” деб такрорланг.

Бу сўзларни то ўзингиз ишонгунга қадар тинмай такрорланг, шунда ҳақиқий мўъжиза рўй беришининг гувоҳи бўласиз!

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


#amaliy_mashq
❌Hech e'tibor berganmisiz, bir ishni boshlashdan oldin "Buni qila olamanmi" , "Nechi minut ketadi", "Bu ishni 10 soatdayam tugata olmayman" kabi fikrlar kela boshlaydi. Va qarabsizki rostdan ham bu ishni bajarishda qiynalasiz, koʻp vaqtingizni oladi.

✅Keling yaxshisi bunday qilamiz. Biror ishni boshlashdan oldin koʻtarinki kayfiyatda "Men bu ishni 5 minutda tugataman", deb qat'iy ohangda ayting.

Fikrlar reallikni yaratadi. Oʻzingizga boʻlgan ishonch esa ishning yarmi bajarilib boʻlganligini anglatadi. Haa, bu ishlar juda oddiydek tuyuladi. Lekin esingizda boʻlsin, juda koʻp sirlar oddiylikda yashiringan, shunchaki koʻpchilik e'tibor bermaydi.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


Биз  - ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз.
Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.

"Менга бўлаверади"❎ деманг, "Менга энг яхшиси керак"💚 денг.

"Чарчадим"❎ эмас, "Дам олишим керак"💚 денг.

"Айбдорман"❎ деманг, "Бу менга тажриба бўлди"💚деб айтинг.

"Вақтим йўқ"❎ эмас, "Вақт топиб бажараман"💚 денг.

"Харакат қиламан"❎ эмас, "Бажара оламан"💚 денг.

"Мен бунга лойиқ эмасман"❎ деманг, "Мен энг яхшиларига лойиқман"💚 денг.

"Ҳаммаси яхши"❎ ни ўрнига, "Менда ҳаммаси зўр"💚деб айтинг.

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


🍂Луиза Хей: ЎЗИНГИЗ ҲОХЛАМАГАН нарсани қандай кўпайтирасиз

Ҳаётингизда сизни энг кўп безовта қиладиган одамни топинг. Бундай одамда сиз энг ёмон кўрадиган ва унда ўзгартиришни хоҳлайдиган учта хусусиятни тасвирлаб беринг.

Энди ўзингизга чуқур назар ташланг ва ўзингиздан сўранг: “Мен унга қандай ўхшашман ва қачон ўзимни худди шундай тутаман?“ Кўзларингизни юминг ва ўйлаш учун вақт беринг.

Бошқаларда бирор нарсани ўзгартиришнинг ягона йўли бор, бу биринчи навбатда ўзингизни ўзгартиришдир.

Кейин ўзингиздан ўзгаришга тайёрмисиз деб сўранг. Одатий фикрларингиз, одатларингиз ва эътиқодларингиздан халос бўлганингиздагина бундай одамлар ҳаётингизни ўзгартиради ёки бутунлай тарк этади.

Агар сиз доимо танқид қиладиган ва рози бўлмайдиган хўжайинингиздан нафратлансангиз, яна ўзингизга қаранг. Сиз унга қандай ўхшайсиз? Сиз доимо барча бошлиқлар доимо танқид қилади ва уларни мамнун қилишнинг иложи йўқ деб ўйлайсизми?

Агар сизнинг ходимингиз қайсар ва ўз вазифасини бажаришни истамаса, уларни ҳаётингизга қандай жалб қилганингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Сиз қанчалик қайсар ва у каби дангасасиз?

Агар сиз севган инсонингиз билан муаммоларга дуч келсангиз, яна ўзингизга чуқурроқ қаранг ва уни сизга нима жалб қилганини кўринг?

Агар эрингиз сизни қўллаб-қувватламаса ва доимий равишда ҳаётдан шикоят қилса, болалигингизданоқ сизда илдиз отган одатларингизга яна бир бор қаранг. Ҳаётдан нолиган ота-онангиз борми? Ва сиз доимо ҳаётдан шикоят қиласизми?

Агар сизнинг одатлари сизни безовта қиладиган болангиз бўлса, мен сизга худди шундай одатларга эга эканлигингизга кафолат бераман. Улардан қутулинг ва бола автоматик равишда улардан халос бўлади.

Бошқаларда бирор нарсани ўзгартиришнинг ягона йўли бор, бу биринчи навбатда ўзингизни ўзгартиришдир. Ўз фикрларингиз ва одатларингизни ўзгартиринг ва бошқалар автоматик равишда ўзгаради. Бошқа бировни қоралаш эса фойдасиз. Бошқаларни айблаш сизнинг кучингизни беҳуда сарфлашдир. Сиз кучингизни сақлашингиз керак. Ўзгаришлар учун ҳаётингизда албатта керак бўлади. Шундай экан, келинг, ночор қурбонлар ўйнашни тўхтатиб, ўзимизга ёрдам бериш учун аниқ ишларни бошлайлик.

Ҳаётингизга муҳаббатни жалб қилиш

Севги ҳар доим ҳаётимизга кутилмаганда кириб келади. Агар сиз доимо севги излаётган бўлсангиз, унда ҳеч қандай яхши нарса бўлмайди. Севги ҳар доим бизнинг ичимизда, бу ташқи кўриниш эмас.

Севги дарҳол келади деб туриб олманг. Эҳтимол сиз тайёр эмассиз. Ёки бу маънода маънавий ривожланмаган. Ва ўзингизни сизга лойиқ бўлмаган одамларга сарфламанг.

Сизнинг даъволарингиз даражасини қатъий белгиланг. Ҳаётингизга қандай севгини жалб қилишни хоҳлайсиз?

Бундай фазилатларни биринчи навбатда ўзингизда ривожлантиринг ва шундан кейингина керакли одамни жалб қила оласиз. Қаранг, сизни бундай муносабатлардан нима тўхтатади?

Балки бошқаларни танқид қилишдир? Камчилик ҳисси? Жуда юқори даъволар? Кино юлдузлари тасвирлари? Яқинликдан қўрқишми? Ҳеч ким сизни сева олмаслигига ишониш.

Севги келганда севишга тайёрланинг. Севинг - севиласиз. Ниятларингизда очиқ бўлинг, шунда ҳаммаси яхши бўлади.


Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


Ўзидан пул қизғаниш...

Меҳмонлар учун алоҳида идишлар, махсус ҳолатлардагина кийиладиган  чиройли кийимлар, байрамлардагина тайёрланадиган мазали таомлар...
   Кўпинча одамлар ўзларидан пулларини қизғанишади. Оддийроқ кийинишга, арзонроқ овқатлар ейишга, ўзлари учун  камроқ пул сарфлашга ҳаракат қилишади.
   Сизни бундай ҳаёт тарзи қониқтирадими? Азизлар,сиз бундан-да кўпроғига лойиқсиз!
    Келинг, ўз чегараларингизни кенгайтиринг. Ўзингизга берадиган баҳоингизни оширинг. Қандай ҳаётда яшашни истардингиз? Тасаввур қилинг, орзуингиздаги касб ҳақида ёки қаерда ўқимоқчилигингиз ҳақида ўйлаб кўринг. 
  Чиройли ва бахтли ҳаёт сизга совға қилинишини кутманг. Чунки,бахтли ҳаёт бу сизнинг танловингиз ва ҳаракатларингиз натижасидир. Ўзингизга истаганингиздек гўзал ҳаёт тарзини кечиришга рухсат беринг!
Юкламалар:
🤩Мен энг яхшисига лойиқман;
🤩Мен орзуларимга осон ва тез етиша оламан;
🤩Мен ҳозиргидан ҳам чиройлироқ ва яхшироқ ҳаётда яшашга муносибман.
Алхамдулиллах!

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


🌹МАҚСАД ҚЎЙИШ.🌹

"Мен нимага интиляпман?" деб ўзингизга савол беринг ва уни қоғозга ёзинг.
"Нимадан бошлашим керак?" Келажакка назар ташлашга ҳаракат қилинг - нимани истайсиз? Истакни орзуга айлантиринг! Тўғри танланган орзу мақсадга айланади. Мақсадни режага, режани эса вазифага айлантиринг! Вазифаларни кичик қадамларга бўлиб чиқинг. Қайси мақсадлар келажагингизга таъсир ўтказишини англаш учун мақсадларни муҳимлиги бўйича бирин-кетин қўйиб чиқиш керак, яъни стратегик мақсадларни танлаш керак. Нима учун стратегик мақсад деб атадим?

Машина сотиб олиш, уйни ремонт қилиш ёки ойлик маош учун ишга боришиз - ОДДИЙ МАҚСАДДИР.
Юқори мартабага эришмоқчи бўлишиз ёки шахсий бизнесингизни яратиш мақсадида керакли билимга эга бўлиш учун ишга боришиз - СТРАТЕГИК МАҚСАДДИР.

- Бу йил амалга оширмоқчи бўлган 10 та стратегик мақсадни ёзинг!
- Шу мақсадларга тегишли 20 та савол ёзинг ва уларга жавоб ёзинг.
- Ҳар бир мақсадни ёзинг ва ҳар бир мақсадга тегишли бўлган жавобларни кенгайтириб ёзинг:

1. Мен нимани ўқишим керак?
2. Ким менга бунда ёрдам беради?

3. Бу мақсадга эришишда менга қандай билим, малака керак бўлади?

4. Кимдан бу билимни ўрганишим мумкин?

5. Бу мақсадга эришишда менга қайси манбалар керак бўлади? Пул, ...
6. Бу манбаларни қаердан топсам бўлади?

7. Менинг қандай танишларим бор?
Ўз танишларингиздан фойдаланишни ўрганинг - бу ҳам манба. Баъзида нима билишингиздан кўра кимни танишингиз афзалроқ. Баъзида улар ўзлари сизга қўнғироқ қиладилар.

8. Нимадан бошлай?

9. Менда қандай хавфлар бор? Қаерда ва қайси босқичда вазият издан чиқиши мумкин?
Баъзида одам фақат фойдани кўради ва сув остидаги тошларни кўрмайди, ҳиссиёт остида қарор қабул қилади.
Бўлиши мумкин бўлган хавфларни қоғозга ёзинг ва 24 соатдан кейин унга назар солинг.

10. Дунёда ким шу мақсадни амалга оширган? Фақат ютуқларини аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, балки, йўл қўйган хатоларини ҳамда қайси муаммоларга дуч келганини ҳам аниқланг.
Мақсадга эришишларига нима ёрдам берди?
11. Мен қандай қилиб катта мақсадни кичик мақсадларга босқичма-босқич бўлиб чиқишим мумкин?
Нима учун одамлар мақсадига эришмайди? Чунки мақсад ниҳоятда катта бўлади - эришиб бўлмайди ёки ниҳоятда кичик бўлади - илҳомлантирмайди.
Катта мақсадга эришишни босқичма-босқич, бўлакларга бўлиб амалга оширинг.
12. Менинг мақсадга эришиш режам қандай?
Режасиз бошланган иш албатта барбод бўлади.

13. Режанинг жадвали қандай бўлиши керак?

14. Кўзланган охирги натижа нима? Аниқ белгилаб олинг! ($ ҳамёнда).

15. Мен ўз натижамни қандай баҳолайман? Қайси кўрсаткичлар бўйича ҳисоблайман?

16. Бу менинг ҳаётимга қандай ёрдам беради?

17. Мен буни нима мақсадда қиляпман?

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Allohga oson texnikasi❤️

Muvaffaqiyatga erishish o'z qo'lingizda 🔥
✍️Mira
🔗Boy bo'lish sirlari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.